Россия президенти Владимир Путин Давлат думасига Федерация Кенгашини шакллантириш тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат Россия Конституциясига янги тузатишлар киритишни кўзда тутади, дея хабар бермоқда Meduza. Қонун лойиҳасида президентлик лавозимини муддатидан олдин ёки ваколат муддати тугаши муносабати билан тарк этган Россиянинг собиқ президентларига сенатор лавозимини умрбод эгаллашга рухсат бериш таклиф этилади. Ваколатини тугатган президент давлат раҳбари лавозимидан […]
Ҳолатлар Тошкент ва Чиноз туманларида аниқланган. Ҳозирда Тошкент вилояти бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда. Жорий йилнинг 30 октябрь куни Тошкент ва Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Тошкент тумани «Саноат» маҳалласида яшовчи 39 ёшли фуқаро Т.Ж. яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйнинг ертўласидан вазни 191 грамм, шунингдек, Чиноз тумани «Наврўз» маҳалласида яшовчи, […]
Россиянинг «Вектор» вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази бош директори ўринбосари Александр Агафоновнинг фикрича, коронавирус инфекцияси устидан назоратни вакцина ёрдамида ўрнатиш керак бўлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди. «Касаллик устидан назоратни вакцина ёрдамида ўрнатишга тўғри келишига тайёрланиш керак бўлади. Бирор инфекция устидан назорат вакцина ёрдамисиз ўрнатилмаган», — дея маълум қилган Агафонов Новосибирскда 30 октябрь куни бўлиб […]
Хитой шимоли-шарқида кўприк қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланган, дея хабар берди маҳаллий «Global Times» газетаси. Ҳодиса Тяньцзинь шаҳрида содир бўлди. Маҳаллий полиция шу заҳоти кўприкни реконструкция қилиш ишлари билан шуғулланган қурилиш компанияси ходимларини ҳибсга олди. ХХР ҳукумати воқеа жойига текширув ўтказиш учун махсус гуруҳни юборди.
Истанбул университетининг тиббиёт факультети шифохонасида ёнғин бошланди. Бу ҳақда «Haberler» нашри хабар берди. Ёнғин Истанбул университети ҳудудидаги қурилаётган иморатда келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг томидаги қурилиш материаллари ёниши натижасида келиб чиққан. Қайд этилишича, воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тергов ҳаракатларини бошлаб юборишган. Жабрланганлар ҳақида […]
Наманганда Норин дарёси кўприги фойдаланишга топширилди. Бу иншоотда таъмирлаш сабабли 6 ой давомида қатнов тўхтатилган эди. Бунга кўприкда дарз ва ёриқлар кузатилгани сабаб бўлган, деб ёзмоқда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Азиз Абдувалиев. Реконструкциядан сўнг кўприкнинг эни 1,5 метрга кенгайтирилиб, икки четида пиёдалар учун йўлаклар қурилди. Ҳозир кўприкнинг узунлиги 275, эни 10, баландлиги эса 7 метрни ташкил […]
Кўзойнак таққан инсонларда коронавирус билан касалланиш беш баравар камлиги аниқланди. Кольцово шаҳрида бўлиб ўтган OpenBio биотехнология форумида биология фанлари доктори, Новосибирск давлат университети (НДУ) Бионанотехнология, микробиология ва вирусология лабораториясининг мудири Сергей Нетесов шундай фикрни билдирган. «Хитойда олиб борилган ўрганиш ишлари шуни кўрсатадики, кўзойнак тақадиган одамлар COVID-19’ни беш марта камроқ юқтиришади. Хитойда бу жуда аниқ сезилган. Чунки бу давлатда контакт... Читать дальше...
Оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Оилада тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар тотувлиги бўлса, жамият ҳам ўз-ўзидан фаровон бўлади. Лекин, афсуски, сўнгги вақтларда бўлаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири ҳамда уларнинг келгусида ота ёки она билан қолишлари, таъминоти каби оғриқли саволларни кун тартибига чиқариб қўяётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ургутлик Ваҳобовлар оиласи ҳам ўн йил муқаддам яхши орзу-умидлар билан оила […]