Шу билан бирга, жароҳат олиб шифохонага ётқизилганларнинг саккиз нафари реанимация бўлимида. Зилзила оқибатида жами 892 киши жароҳат олган. Уларнинг 831 нафари Измирда, 54 нафари Ойдинда, бештаси Манисада, иккитаси Баликесирда қайд этилган. Измирда камида 20 бино қулаб тушгани хабар қилинди. Зилзила кичик сунамини келтириб чиқарди, оқибатда Сефериҳисарнинг қирғоқ кўчаларини сув босди. Эслатиб ўтамиз, 30-куни тушдан кейин Туркиянинг ғарбий […]
Шу йилнинг 31 октябрь куни мамлакатимизда 227 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 566 нафарга етди. Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро Наманган, Фарғона вилоятларида 257 нафар бемор тузалди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами […]
2020 йил 31 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 932 (+49) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 37 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 8 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, […]
Филиппиннинг Бикол минтақасида бир миллионга яқин одам «Ролли» тайфуни яқинлашаётгани сабабли эвакуация марказларига кўчирилди. Бу ҳақда “Infquirer” нашри республиканинг Фавқулодда вазиятларни бошқариш кенгашига асосланиб хабар бермоқда. Таъкидланишича, минтақада жойлашган Албай вилоятида 794 минг киши, Шимолий Камаринес вилоятида 6,6 минг киши, Жанубий Камаринес вилоятида эса 200 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Калабарсон ва Марказий Лусонда эвакуация […]
Гуанчжоу шаҳрининг (Гуандун вилояти, Жанубий Хитой) Тяньхэ туманидаги касалхонада эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Бу ҳақда Тяньхэнинг жамоат хавфсизлиги бюроси баёнотига асосланиб ТАСС хабар бермоқда. Хабарга кўра, ҳодиса 31 октябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 10.00 да содир бўлган. 35 ёшли тажовузкор (Хэйлунцзян вилоятининг шимоли-шарқида туғилган) Сунь Ятсен номидаги Чжуншань университетига қарашли 3-сонли касалхонасига […]
Уч кундан кейин АҚШда президентлик сайловлари. Социологик сўровномаларга, кўплаб ижтимоий кайфият барометрларига қаралса, Вашингтонда ҳокимият ўзгариши кутилади. Жо Байден ва Камала Харрислар ҳокимиятга келиш эҳтимоли юқори. Лекин, айтиб ўтиш керак, ўтган сайловларда ҳам, барча сўровномалар ва таҳлиллар, Жо Байден ҳокимиятга келса Ҳилари Клинтонни ғалабасини айтишган эди. Жо Байден ҳокимиятга келса: • “Де-факто” давлатни вице-президент Харрис […]
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот гуруҳи катта инспектори подполковник Ташбаев Жавлон Юсуповичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 11 ёшли ўғил бола қишлоқдоши томонидан зўрланган. Мудҳиш ҳодиса жорий йил июнь ойида содир бўлган ва унга боланинг онаси ва қишлоқдош эркак ўртасидаги можаро сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Аёл ёлғиз она. Онанинг айтишича, ҳодиса юз беришидан бир ой аввал аёл ва унинг бир қишлоқдоши ўртасида маиший сабабларга кўра, келишмовчилик юз берган. Ўшанда эркак […]
Санкт-Петербургда 8 ёшли қиз зўрланди. Фожиа Санкт-Петербургнинг Москва туманида содир бўлди. 78.ru манбасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланиб берган хабарига кўра, жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, уйсиз киши ҳибсга олинган. Дастлабки версияга кўра, доимий яшаш жойига эга бўлмаган 24 ёшли йигит Типанова кўчасидаги уйнинг кириш қисмида саккиз ёшли қизга тажовуз қилган. Воқеа жойига ўрнатилган видеокузатув камералари орқали йигитни […]
Чақалоқларни Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи 23 ёшли Зарифа Тўхтақулова дунёга келтирган. Бу ҳақда «Zamon» кўрсатувида маълум қилинди.
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/10/video_2020-10-31_11-13-24.mp4
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 октябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган “Эски ер” сув омборидан 3 нафар одам жасади топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Аниқланишича, 2020 йил 26 октябрь куни соат 17-00 ларда Янгиқўрғон тумани, Навкент маҳалласида яшовчи аёл Н.Ғ. (1984 й.т., судланмаган, уй бекаси) шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғининг оиласига тегишли бўлган, 2,0 гектар тутзор […]
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудудида фосфорли қурол ишлатилганлиги тўғрисида маълумотни рад этди. «Озарбайжон армиясини қуроллантиришда халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланган қурол ва ўқ-дорилардан фойдаланилмаган», деб таъкидлади Боку расмийлари. Улар, ўз навбатида, Aрманистонни ўзининг жиноятларини яшириш учун ёлғон баёнотлар беришда айблашди. Aрманистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Aрман Татоян Озарбайжонни фосфорли ўқ-дориларни ишлатишда айблади. Унинг сўзларига кўра... Читать дальше...
Ҳалима Ибрагимова кўплаб санъаткорлага манти қилиб беришни вада қилиб, вадасини устидан чиқди. Санъаткорлар Ҳалимахонимнинг уйида меҳмонда.
Жанубий Кореянинг «Сеул» клуби ҳимоячиси Ким Нам Чун 30 октябрь, жума куни вафот этди. Жанубий Корея матбуотининг маҳаллий полицияга таяниб хабар қилишича, 31 ёшли футболчи Сеул жануби-шарқидаги автотураргоҳларнинг бирида ўз машинасида ўлик ҳолда топилган. Кей-Лига вакилининг таъкидлашича, Ким ўз жонига қасд қилгани тахмин қилинмоқда. Полиция қотиллик ёки бошқа бирорта қонунбузарлик ҳолатини пайқамаган. Клуб ҳам ўйинчининг […]
2021 йил 1 январдан биринчи раҳбарлар ўзларининг семизлик даражаси ва вазнига жиддий эътибор қаратади. Президентнинг «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб: меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифасини юклаш ва унинг […]
Бельгияда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини ортида карантин эълон қилинди. Шифохоналар тўлиб-тошгани сабабли коронавирусга чалинганлар қўшни Германияга даволанишга жўнатилмоқда. Шунингдек, тиббий маълумотга эга барча фуқаролар коронавирусга чалинганларни даволаш учун сафарбар қилинмоқда. “Бизда вирус тарқалишини максимал чеклашдан ўзга танлов йўқ. Бу охирги имконият чораларидир. Бу чоралар самара беришини таъминлаш фақат ўзимизнинг қўлимиздадир”, деб айтган Бельгия бош вазири […]
АҚШ президенти Дональд Трамп ал-Боғдодийни йўқ қилиш операциясида иштирок этган махсус хизмат кучлари вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда 30 октябрь куни Радио Sputnik нашри хабар берди. Учрашув Шимолий Каролинадаги Форт-Брэгг ҳарбий базасида бўлиб ўтди. Америка етакчиси махсус хизмат жангчиларига нишонларни топширди ва махсус операция чоғида қурбон бўлган жангчилар мемориалига ташриф буюрди. Абу Бакр ал-Боғдодий ўтган йили […]