Соғлом турмуш тарзига амал қилиш қанчалик муҳим? Унга амал қилишни одатга айлантириш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тиббий ходимларни касбий малакасини ривожлантириш марказининг Валеология кафедраси мудири Шуҳрат Иргашев ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди (1-қисм): — Кўпчилик қандайдир хасталикка учрагандан сўнггина соғлигига эътибор қаратади. Аслида эса, бетоб бўлмаслик учун саломатлигимизга эътибор беришимиз зарур. […]
Бруней шаҳзодаси Ҳожи Абдул Азим 38 ёшида вафот этди, у тахтга даъвогарлар орасида тўртинчи эди. Бу ҳақда Sinxua агентлиги мамлакат султони маъмуриятига асосланиб хабар бермоқда. Шаҳзода Азим султон Ҳассанал Болкиахнинг иккинчи ўғли бўлиб, 1982 йилнинг 29 июлида пойтахт Бандар-Сери-Бегаванда туғилган. Ўлими сабаби ҳали ошкор этилмаган. Қайд этилишича, шаҳзоданинг вафоти муносабати билан мамлакатда миллий байроқлар туширилади. […]
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемиясини тезда тугатиш нияти борлигини айтган. Бу ҳақда 24 октябрь, шанба куни Reuters хабар берган. «Биз ушбу пандемияни тезда тугатмоқчимиз. Оддий ҳаёт тўлиқ тикланади», – деди Оқ уй раҳбари Флорида штатидаги тарафдорлари олдида чиқиш пайтида. Бундан ташқари, Америка етакчисининг таъкидлашича, президентлик сайловларидаги рақиби, демократ Жо Байден ва унинг жамоаси одамларни Covid-19 […]
Греция ва Туркия кейинги ҳафтада ўтказмоқчи бўлган ҳарбий машғулотларини бекор қилишга келишиб олишди, дея хабар берди НАТОнинг Бош Котиби Женс Столтенберг жума куни. НАТО аъзолари бўлган бу икки қўшни мамлакат Ўрта Ер Денгизидаги ҳудудлар ва у ердаги табиий ресурсларни талашиб келишмоқда. НАТО эса Туркия ва Греция ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бўлишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. “Бу […]
Эрдўғаннинг таъкидлашича, «мусулмонларга нисбатан бундай ҳуқуқбузарлик Европа фашизмининг янги босқичга ўтаётганидан дарак беради». Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Франция президенти Эмманюэль Макрон руҳий даволанишга муҳтожлигини айтди. У Макроннинг Ислом дини тўғрисидаги сўзларига ана шу тарзда муносабат билдирди. «Макрон исмли бу одамнинг Ислом ва мусулмонлар билан қандай муаммоси бор? Ўз мамлакатидаги бошқа динга эътиқод қиладиган миллионлаб […]
Қирғизистонда муддатидан олдинги президентлик сайловлари 2021 йилнинг 10 январь куни бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекованинг таъкидлашича, қонун бўйича агарда Юқори Кенгаш давлат раҳбари ваколатлари тугаганидан кейин бир ҳафта ичида муддатидан олдинги президентлик сайловларини ўтказиш санаси белгиламаса, ушбу муддатнинг эртаси куни расмий белгиланган кун ҳисобланади. «Шундан сўнг сайлов комиссияси икки кун ичида сайловларни […]