БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 334 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ Шу йилнинг 8 октябрь куни мамлакатимизда 334 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 496 нафарга етди. Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 408 нафар бемор тузалди. […]
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 95 ФОИЗГА ЕТДИ 2020 йил 8 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 122 (+96) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 68 нафари Тошкент вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Эътиборли жиҳати, бугун: Тошкент […]
2020 йил 8 октябръ куни соат 13:45 ларда “12-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси К.Акрамов “Исузу” русумли давлат рақами 01 937 LBA бўлган автобусни 75-йўналишда Тошкент вилояти, Янги йўл тумани, 4-П Сергели айланма йўли қўчасида “Тошкент металлургия заводи” томон 3 нафар йўловчи билан бошқариб бораётиб, давлат рақами 01V210AA бўлган юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув натижасида […]
Халқаро олимлар гуруҳи темир давридаги оммавий қотиллик изларини топишди. «Antiquity» журналида чоп этилган тадқиқот натижалари ҳақида «Phys.org» пресс-релизида маълум қилинди. Мутахассислар ҳозирги Испания ҳудудида жойлашган қадимги Ла-Хойя манзилгоҳидаги қазилма ишлари пайтида топилган скелет қолдиқларини ўрганишди. 13 та инсон суяги чиққан: тўққизта катта ёшли одам, иккита ўсмир қиз ва битта чақалоқ — уларнинг ҳаммаси милоддан аввалги 365 […]
Интернетда Тошкент туманида ҳижоб ўраган ва намозхон ўқувчилар рўйхати тузилаётгани мазмунидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда, ўқитувчилар тўлдириши керак бўлган сўровномада мактабда ўқийдиган рўмолли қизлар, уларнинг ота-оналари исм-фамилиялари, уй манзиллари, ота-оналарининг иш жойи хақида маълумот сўралганлиги айтилган. Махкур хабарларга Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ойдинлик киритди: Ҳақиқатан ҳам туманда ўрганиш ўтказилгани рост. Шу кунларда […]
Ўзбекистон терма жамоаси Эрон терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Меҳмонлар таркибида Сардор Азмун ва Меҳди Тарими (пеналтидан) гол киритган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасида ягона голга Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Кейинги ўйин 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА терма жамоасига қарши ўтказилади.
*** Бир болакай тижорат қилмоқчи бўлди ва ҳар куни онасига сомса пиширтириб бозорда сота бошлади. Бир эркак ҳар куни келарди-да, беш юз сўм берарди, лекин сомса олмасди. Ниҳоят кунларнинг бирида эркак болакайдан сўради:— Сен пул бериб нега сомса олмаётганимга ҳайрон бўлгандирсан-а? — Йўқ, ҳайрон бўлганим йўқ. Лекин айтиб қўйишим керак, сомса бугундан бошлаб минг сўмдан […]
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг қаердалиги номаълум. Ички ишлар вазирлиги уни қидириш ишлари билан шуғулланмаяпти. Бу ҳақда вазирлик раҳбари вазифасини бажарувчи Курсан Асанов маълум қилди. “Унинг қаердалиги бизга номаълум. Биз уни қидирмаяпмиз, ҳозир бошқа ишлар кўп. Асосийси – тартибни таъминлаш”, – деди у. Sputniknews-uz.com
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 9 октябрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди. Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 […]
Оммавий ахборот воситаларида кино юлдузларининг тез-тез кўриниб туриши, албатта, уларнинг муваффақият кўрсаткичининг юқорилигидан дарак беради. Афсуски, баъзида улар ҳақида тақдим этилган янгиликлар ачинарли бўлиши ҳам мумкин. Оғир касалликлар инсон танлаб ўтирмаганидек, машҳур юлдузларнинг айримлари улар билан кураш олиб бормоқда. Аксарияти эса курашда аллақачон ғолиб чиққан. Маниша Койрала Кўплаб машҳур киноларда роль ижро этган гўзал актриса […]
Мексикалик олим, кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори Марио Молина чоршанба куни Мехико шаҳрида 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда тадқиқотчи таҳсил олган Мексика Миллий Автоном Университети (UNAM) ўз Твиттерида эълон қилди. «UNAM 1995 йилда кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори доктор Марио Молинанинг вафот этгани ҳақида таассуф билан хабар беради», дейилади хабарда. El Universal газетасининг ёзишича, олимнинг […]
Тоғли Қорабоғ ҳукумати минтақадаги можаронинг кучайиши бошланганидан бери 320 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилди. Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда Aрманистон билан зиддиятни муҳокама қилди ва Боку ҳарбий босқич якунига етганидан музокаралар жараёнига қайтишини айтди. Минтақадаги тўқнашувлар иккинчи ҳафта давом этмоқда. Иккала томоннинг хабарига кўра, тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор. […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/10/Tabibning-iqrori.mp4
Қирғизистон Миллий банки 7 октябрдан бошлаб трансчегаравий тўловларни амалга оширишга имкон берадиган миллий ва халқаро тўлов тизимларининг фаолиятини тўхтатди. Регулятор баёнотида таъкидланишича, бу «молия-банк сектори хавфсизлигини таъминлаш мақсадида» ва «мамлакатда сиёсий вазият барқарорлашгунча» амалга оширилди. Банк вакили Аида Қорабоеванинг айтишича, Қирғизистондан капитал чиқиб кетишининг олдини олиш учун SWIFT тизими тўхтатилган. Шу билан бирга, «Элкард» миллий тизимида […]
Жорий йилнинг 5 октябрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига 15 нафар шахс “метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш” ташхиси билан мурожаат қилган. «Postda» нашри хабарига кўра, шу куни соат 05:30ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган О.Т. хонадонида уй шароитида товуқ гўштидан кабоб таомини тайёрлаган. Шу таомдан ўзи билан бирга яшовчи 10 […]
“Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари Янги йилгача уйда бўлишлари керак” деди АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба куни. Трампнинг бу сўзларидан бир неча соат олдин унинг милллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, АҚШ кейинги йилнинг бошигача ўзининг Афғонистондаги ҳарбийлари сонини 2500 мингтагача қисқартиришини маълум қилганди. Шу йилнинг февраль ойида АҚШ ва Толибон келишувга эришишди. Унга кўра ,АҚШ 2021 йилнинг майигача […]
Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси Б.Мамадаминов оиласига хиёнат қилган эркакнинг вақтичоғлиги ўлим билан якунлангани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, Ховос туманида яшовчи Барно Алиева (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзининг хуштори Алишер Зарипов (исми-шарифи ўзгартирилган, иккаласининг ҳар турмуши ва фарзандлари бор) билан соат 19:00 ларда ўзининг ётоқхонасида ишқий муносабатда бўлаётган вақтида А.Зарипов юрак хуружи туфайли хушидан кетган. […]