Уюшган жиноий ташкилотлар коронавирусга қарши қалбаки дори-дармонлар ва вакциналар ишлаб чиқариш учун юқори фаоллик кўрсатмоқда. Бу ҳақда БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси директори Гада Вали РИА Новостига интервьюсида айтиб ўтди. Унинг маълум қилишича, бошқарма ҳукуматларни жиноий ташкилотларнинг қалбаки дори-дармон ҳамда вакцина ишлаб чиқаришдаги хавфли роли ҳақида огоҳлантирган. Зеро, таъкидланишича, тиббий препаратларнинг етишмаслиги билан боғлиқ вазият […]
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда актриса Шафоат Раҳматуллаева оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди. Маданият вазирлиги Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаеванинг саломатлигидан хавотирланишга асос йўқлигини маълум қилди. Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, актричанинг аҳволи яхшиланган, ҳозир у Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг оддий палатасида муолажа олмоқда. “Онахон актрисамиз Шафоатхон Раҳматуллаева тезроқ тузалиб кетишларига тилакдошмиз”... Читать дальше...
Американинг Калифорния штати жанубида ўрмон ёнғинлари сабабли 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда СNN хабар берди. Оринж округида ёнаётган ёнғинлар аллақачон 4 минг гектардан зиёд майдонни қамраб олган. Ёнғин билан 700 га яқин ўт ўчирувчи курашмоқда. Улардан иккитаси кеча, 26 октябрь куни кучли жароҳат олган. Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида энергетика компаниялари қарийб 320 минг фойдаланувчининг […]
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Бишкекдаги 1-сонли тергов изояторидан 47-сонли колонияга ўтказилади. Аввалроқ Атамбоев Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторидан 1-сонли тергов изоляторига ўтказилгандан кейин очлик эълон қилганди. 27 октябрда Атамбоевнинг олдига Қийноқлар олдини олиш бўйича миллий марказ ходимлари ташриф буюришган. Марказ вакилларининг таъкидлашича, собиқ президент 1-қаватдаги 4 кишилик камерада яна бир судланувчи билан бирга сақланмоқда. […]
Россияда меҳнат мигрантлари патентсиз ишлаши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан меҳнат мигрантларига мамлакатда патентсиз ишлаш ҳуқуқини беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, у ҳозирги вақтда коррупцияга қарши мустақил экспертизадан ўтказилмоқда. Aгар мазкур ҳужжат қабул қилинса, чет эл фуқароларидан Россиядаги йирик халқаро корхоналарда ишлаш учун рухсатнома ёки […]
Ўзбекистоннинг қайси давлатлар билан ташқи савдо айланмаси юқори эканлиги маълум қилинди. Хитой – 4,6 млрд., экспорт – 1,4 млрд., импорт 3,2 млрд. АҚШ доллари Россия – 4,1 млрд., экспорт – 1,1 млрд., импорт 3,0 млрд. АҚШ доллари Қозоғистон – 2,0 млрд., экспорт – 646,2 млн., импорт 1,3 млрд. АҚШ доллари Корея – 1599,6 млн., экспорт – […]
Ўтган йилга нисбатан Ўзбекистонга жорий йилда хориждан кўпроқ автомобиль келтирилган. Энг кўп автомобиль Хитойдан импорт қилинган. Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль олиб келинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп Бу йил Хитойдан – 52 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда […]
23 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 22 октябрь куни соат 11:00 ларда, Чуст шаҳридаги буюм бозорида савдо қилиб турган вақтида номаълум шахс, раста устида турган нархи 1.100.000 сўмлик аёллар кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув […]
Бектемир туманида 21 октябрь куни соат 12:30ларда, Бектемир тумани «Қўйлиқ» деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари ҳамда туман ЖҚБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик йўналишидаги жиноятчиликка қарши кураш давомида бозор олдидаги ер ости ўтиш йўлагидан ўтиб кетаётган, ҳаракатлари билан ўзида шубҳа уйғотган, Нурафшон шаҳрида яшовчи 29 ёшли фуқаро Х.Ж.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, […]