Россиянинг «ТАСС» агентлиги Путин билан бўлган катта интервьюни 7 октябрь — унинг туғилган кунида эълон қилди, деб ёзади Meduza. Унда президент ҳамма нарса катталарга хос тарзда бўлиши кераклигини айтади. Президентнинг таъкидлашича, мактабнинг юқори синфларида у Рихард Зоргега ўхшашни истаган. «Менинг фарзандларим учун ким авторитет бўлган? Умид қиламанки, мен», — деди у. Неваралари ҳали кичкина эканлигини айтиб, уларнинг […]
Москванинг «Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов жароҳат туфайли Ўзбекистон миллий жамоасининг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади. ЎФА расмий сайтида маълум қилинишича, 19 ёшли футболчи миллий жамоа машғулотлари вақтида жароҳат олган. Бундан ташқари, «Пахтакор» ҳимоячиси Егор Кримец ҳам 5 октябрь куни ўтказилган машғулотларда олган жароҳати сабаб Эрон ва БАА миллий жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юборадиган бўлди. Маълумот […]
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Соғлиқни сақлаш соҳаси сиёсатини шакллантиришда илмий-тадқиқотлар далилларидан фойдаланиш масаласи бўйича Европа тармоғининг (EVIPNet) онлайн-семинарини ташкил қилди. Унинг мақсади — болалар онкологияси соҳасида аъзо-давлатларнинг соғлиқни сақлаш сиёсатини шакллантиришдаги салоҳиятини кучайтириш бўлди. Болалар онкологияси соҳасидаги ютуқлари... Читать дальше...
Ўзбекистонлик оддий ишчи кофе пакетлари ва жевачка билан супермаркет кассасини ўғрилардан қутқариб қолди. Россиянинг Иркутск шаҳрида супермаркетда ёрдамчи ишчи бўлиб ишлайдиган 21 ёшли Салоҳиддин Маматқулов дўкон кассасини ўғрилардан сақлаб қолди. Воқеа тонгги соат 4:00 лар атрофида содир бўлган. Салоҳиддин маҳсулотларни дўкон пештахталарига жойлаётган вақтида икки нафар ниқобли киши бостириб кириб унга пичоқ билан пўписа қилиб кассани ўмармоқчи бўлган. […]
Божхона органлари томонидан олиб борилаётган қатор тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда. Хусусан, Самарқанд вилояти Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида фуқаро С.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари […]
Оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчиликлар натижасида оила парокандаликка юз тутади ва алимент ижро ишларининг кўпайишига сабаб бўлади. Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоятининг туман (шаҳар) бўлимлари алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан доимий мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 05.04.2018 йилдаги қарздор К.Задаевдан ундирувчи […]
Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев пневмониянинг навбатдаги қурбонига айланди, деб хабар берди «Kun.uz». У коронавирусга чалиниб даволанаётган эди. Kun.uz манбаси хабар беришича, туман ҳокими қандли диабет ва гипертония касалликларидан вафот этган. Назиржон Ўринбоев 1966 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1989 йил Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Маҳаллий ички ишлар тизимида хизмат қилган, хусусан, 2014-2017 йилларда Андижон […]
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 7 октябрь, чоршанба куни соат 8:13 да «Алпомиш» спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирусга гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида портлаш юз берганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мажмуадаги кислород баллони ёрилиши оқибатида портлаш содир бўлганини тасдиқлади, Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизматининг билдиришича, ҳодиса оқибатида бир киши — фуқаро Д.М. тан жароҳати олиб, […]
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг аҳволи кескин ёмонлашди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Марина Порошенко маълум қилди, деб ёзмоқда «Kun.uz». «У касалхонада, комплекс муолажа олмоқда. Афсуски, унинг қони ҳолати ёмонлашди – жудаям қуюқлашиб кетган. Шифокорлар ҳаттоки таҳлил ҳам олишолмаяпти», — деди у. Порошенконинг қизи Евгения ҳам коронавирус юқтирган бўлиб, унинг ҳолати яхшилиги айтилмоқда. Пётр Порошенкода ўпканинг […]