Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Matiz автомашинаси пиёдани уриб кетди, дея хабар бермоқда вилояти ИИБ. Қайд этилишича, 26 октябрь куни фуқаро Т.С. Matiz русумли автомашинасини Янгиҳаёт кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Қ.Б.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда Қ.Б. ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига олиб […]
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев мамлакат қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ атрофидаги тўртта районда 10дан ортиқ қишлоқни назорат остига олганлигини маълум қилди. Азертаж агентлигининг хабар беришича, Озарбойжон қуролли кучлари Зангилон, Фузулий, Жаброил ва Қубадли районларидаги 13та қишлоқни назоратга олган. Тоғли Қорабоғда бир ойдан бери Арманистон ва Озарбойжон қуролли кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. 26 октябрь куни Арманистон ва […]
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди жамоаси филология фанлари доктори, Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори, Ёзувчилар уюшмаси таржима кенгаши аъзоси Муҳаммаджон Холбеков вафот этди. Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинарига таъзия билдирди. “Hordiq.uz” сайти жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Инсон иссиқ жонда. Баъзан иситма чиқади, баъзан боши оғрийди, қон босими ошади. Шундай пайтлар нажот излаб дўхтирхонага югуради. 2019 йил 12 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани юқумли касалликлар шифохонасига соғлиғини тиклаш учун борган 50 ёшли Холмурод Раҳимов (исм-шарифлар ўзгартирилган) шифокорларнинг айби билан ҳаётдан бевақт кўз юмди. 2019 йил 10 сентябрь куни Холмурод аканинг ошқозони оғрий бошлади. […]
Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 02.06.2020 йил кунидаги ижро варақасига асосан, қарздор ташкилотдан ундирувчи фуқаро Ж.Бабакуловнинг фойдасига 50.461.000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 24.06.2020 йилда келиб тушган. МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаркатлари натижасида қарздордан фуқаро фойдасига ушбу зарар суммаси 21.10.2020 […]
Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шаҳноза Мавлонова билан cуҳбат. — Халқимиз орасида оқ доғлар балиқ, сут, тухум маҳсулотларининг аралаштириб ейишдан келиб чиқади, деган қараш бор. Аслида витилиго касаллигининг келиб чиқиш сабаблари қандай? — Витилиго – тери касалликлари орасида кенг тарқалган бўлиб, тери сохасида яллиғланмаган ҳар […]
Туркия Бош прокуратураси Президент Тойиб Эрдўғоннинг карикатурасини нашр этган Charlie Hebdo журналига қарши жиноий иш қўзғатди. Таъкидланишича, мазкур жиноий иш нашр ходимларига нисбатан қўзғатилган. Бундан ташқари, Анқара сатира нашр этилгани сабабли ҳуқуқий ва дипломатик чораларни кўрмоқчи. Аввалроқ, Charlie Hebdo журналига Туркия ва Франция ўртасидаги муносабатлар ёмонлашаётган бир пайтда Президент Тойиб Эрдўғаннинг карикатурасини нашр этган эди. Сиёсатчи сатирада […]
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан […]
“Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги тўқнашувлар бошланганидан буён 69 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 322 киши жароҳатланди. Яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирилган уйлар сони 2338 тани, яроқсиз ҳолга келтирилган кўп қаватли яшаш бинолари сони 92 тани ташкил этмоқда. Шу билан бирга, яроқсиз ҳолга келган фуқаролик иншоотлари сони 415 та ташкил этмоқда”, дея маълум қилинди Озарбайжон бош прокуратураси […]
Янги касалланиш ҳолатларининг: 95 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида […]