Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 22-мактабда ўқитувчилар, директор иситмалаётгани, мактаб ҳамшираси уларга укол қилаётгани айтилган хабар тарқала бошлади. Ушбу хабар юзасидан Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси изоҳ берди. «Ушбу мурожаат ўрганилди. Ҳолатда қонун бузилиши ва амалдаги тартибга зид ҳолат аниқланмади» дейилади изоҳда. Маълумотга кўра, Қўқон шаҳаридаги 22-умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда 1111 нафар ўқувчилардан 515 […]
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар бермоқда. Ўтказилган тезкор тадбир давомида Денов туманида яшовчи фукаро У.Х. 155 дона гугурт қутисига жойлаган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини “Х” исмли мижозга 54 000 000 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида […]
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази болалар травматологияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан суҳбат (1-қисм). — Бугунги кунда болалар ўртасида тирсак-бўғин жароҳатлари кўп учраяпти. Ушбу жароҳатларни даволаш борасида тиббиётимиз қандай салоҳиятга эга? — Тўғри, тирсак бўғин жароҳати болалар ўртасида бошқа жароҳатларга қараганда кўп учрамоқда. Бундай бемор зудлик билан болалар […]
«Фуқароларимиз мамлакатни ва ўзларини ўзлари ҳимоя қилди. Биз бой яшамасак-да, оилалар аҳил яшамоқда ва бирорта ҳам инсон ёвуз вирус билан касалланмади ва ҳамма соғ-саломат», – деди Ким Чен Ин мамлакат меҳнат партияси ташкил топганлигининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадда сўзлаган нутқида. Унинг қўшимча қилишича, қийин шароитлар ва «етишмовчилик»ка қарамасдан, мамлакат эпидемияга қарши кескин чораларни қўллашга ва […]
Россиянинг Уралида яшовчи она чақалоғига олти ой давомида жуда ёмон муносабатда бўлган. Қизалоқни деярли овқатлантирмаган ва шкафда сақлаган. Аёл яна иккита болани вояга етказмоқда: ўғил ва қиз. Чақалоқнинг мўъжизавий тарзда омон қолишига айнан акаси сабабчи экани айтилади, у болага егулик бериб турган. Терговчилар ҳолат юзасидан жиноий иш очган. xabar.uz
Комик актриса Ҳалима Ибрагимова коронавирусдан соғайди. Унинг айтишича, “Akfa-Medline”га бориб кўринганида коронавирусга чалинганини билган ва ўпкасида ҳам пневмония аниқланган. Шундан сўнг шифокор чақириб, уйда даволанмоқчи бўлганида, Юлдуз Усмонова қўярда-қўймай шифохонадан жой гаплашиб берган. Ўша кунлари Вирусология марказида Юлдуз Усмонованинг қудаси даволаниб чиқиш арафасида турган. У соғайиб чиқиши билан ўрнига Ҳалима Ибрагимова бориб ётган. Ҳалима Ибрагимова […]
«Барселона» собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Лионель Месси билан дўстлиги ва бунга каталон клуби раҳбариятининг муносабати ҳақида гапирди. Ўйлашимча, улар бизни айиришни хоҳлади. Балки, дўстлигимиз уларни хавотирга солгандир, раҳбарият кўп вақтни бирга ўтказишимизни истамасди. Бироқ нима сабаб улар бизнинг дўстлигимиз жамоага халал беради деб ўйлагани менга қоронғи. Албатта, менга Лео етишмаяпти, бироқ замонавий технологиялар орқали мунтазам мулоқотда […]
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштириш иши доирасида қўлга олинди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига таяниб. Собиқ давлат раҳбари унинг қароргоҳига бостириб кирган махсус кучлар томонидан 10 октябрь куни ушланган. Шунингдек, Атамбаев тарафдори бўлган унинг икки собиқ тан соқчиси Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаев ҳам қўлга олинган. Атамбаев […]
Шанба куни Россияда 12 846 кишининг CОVID-19 га чалингани хабар қилинди. Бу Россияда шу йилнинг бошида коронавирус пандемияси кириб келганидан бери қайд этилган кунлик энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бундан олдинги кунлик рекорд жума куни қайд этилган бўлиб, ўшанда 12 126 кишига коронавирус ташхиси қўйилганди. Айни пайтда Россияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1 285 084 кишини […]
Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини айтиб, унга тақлид қилиб рақсга тушаётган эркак ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди. Унинг қилиқларини кўрган аёллар қарғашга тушди. Қуйида шундай изоҳлардан баъзиларини келтириб ўтамиз: Диля: – Астағфируллоҳ! Эркак деганам шунақа бўладими, а? Гулноз Шокирова: – Астағфируллоҳ! Тавба қилдим, Хотин кишидан баттар-а!.. Ўл-э, эркак бўлмай!.. Раънохон: – Уфф! Шуни-чи ўзи, Кореяга эрга бервориш керак… […]