Мутахассислар рух моддаси етишмовчилиги бўлмаслигига эътибор қаратиш ҳамда иммунитетни мустаҳкамловчи ушбу моддага эга бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклигини таъкидлайди. Бу инфекциядан кейин организмни тозалашга ёрдам беради. Шифокорларнинг фикрича, саломатлик ҳамда кўплаб инфекциялар авж оладиган мавсумда рух моддаси етарли даражада қабул қилиниши керак. Бу микроэлемент организмнинг узлуксиз ишлашига ёрдам беради, кўплаб биологик функцияларда муҳим рол ўйнайди. […]
Якшанба куни Вамко номли бўрон Вьетнамга етиб келди. Оқибатда, камида 5 киши жароҳатланди ва бинолар вайрон бўлди. Бундан аввал Вамко бўрони Филлиппинда катта вайронагарчиликларга сабаб бўлганди. ОАВ берган маълумотларга кўра, ушбу бўрон якшанба тонгида Вьетнамга келиб урилган. Ўша пайтда шамол тезлиги соатига 90 километргача кўтарилган. Натижада, дарахтлар илдизи билан ердан ажради ва уйлар, мактаб […]
АҚШ президенти Дональд Трамп демократлар партиясидан номзод Жо Байден ҳалол ва қонуний равишда сайловларда ғалаба қозонса, президентлик лавозимини тарк этишига тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Fox News» телеканали бошловчиси Хералдо Ривера амалдаги давлат раҳбари билан суҳбатлашгандан сўнг хабар берди. «Трамп менга реалист эканлигини ва тўғри йўл тутишини айтди», — деди Ривера. Унинг таъкидлашича, вазият Трампнинг фойдасига ҳал […]
Руминия шимоли-шарқида жойлашган Пьятра-Нямц шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволовчи шифохонада ёнғин келиб чиқиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилган. Агентлик берган маълумотларга кўра, яна 10 нафар одам турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Жароҳатланганларнинг етти нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда. Ёнғин оқибатида беморларни қутқаришга уринган навбатчи шифокор биринчи даражали куйиш […]
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманганнинг Амир Темур кўчасидаги собиқ “Кичкинтойлар боғи”да олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби хабар қилди. 6 гектарни эгаллаган мазкур ҳудудда UMS Holding асосчиси, асли наманганлик бўлган тадбиркор Алишер Усмонов томонидан Халқаро бизнес маркази қурилиши режалаштирилган. Ушбу марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларини ўз ичига […]
Оғилхонадаги тортишув Ма… ма… ммма-а-а!!! Уф-ф, томоқнинг мазаси қочибди-ку! Овоз хириллаб қоляпти. Э, йў-ўқ, билиб-билмай гапиравераркансиз-да! Сиз айтган ичимликнинг яқинигаям йўламайман!.. Кеча хўжайин анҳор бўйига айлантиргани опчиқувди, муздай сувдан кўпроқ ичиб қўйибман! Шунга… Ҳўв ока! Хачир ака деб қўйдим! Сал сурилиб туринг, бизам духимизни кўтарволайлик!! Ие, нега сизники бўларкан? Буни хўжайин атайин бизга атаб опкирган! […]
Ҳиндистоннинг шимолий қисмида яшовчи юз миллионлаб одамлар якшанба тонгини заҳарли ҳаво билан кутиб олишди. Бунга ўтган бир неча кун давомида нишонланган ранглар байрами Дивалида бўлиб ўтган мушакбозликлар сабаб бўлган. 15 ноябрь куни пойтахт Ню-Деҳли қалин тутун туфайли оқ рангга бурканди. Бу шаҳар атмосферасининг ифлосланиш даражаси ЖССТ томонидан ўрнатилган ўртача меъёрдан 9 баравар кўп ҳисобланади. Ню-Деҳлининг […]
2020 йил 13 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ сайёр суд мажлисида набирасини ҳимоя қилиб келинини урган қайнонанинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси ёрдамчиси З.Ҳамдамов хабар бермокда. Жиноят тафсилотларига кўра, 1967 йилда тўғилган Хамраева Анора (шахси ўзгартирилган) 2020 йил 26 август куни […]
Наманган шаҳар ички ишлар органлари ходимлари маълумотига асосан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Тадбир давомида аниқланишича, вилоятнинг Чортоқ туманида яшовчи, 1999 йил туғилган аёл 2020 йил 18 май куни дунёга келтирган чақалоғини Чортоқ туманида яшовчи, 1969 йил туғилган фуқарога 1 900 000 (бир миллион тўққиз юз минг) сўмга сотиб юборган. Маълум бўлишича, фарзандини сотган аёл ҳали турмушга чиқмаган. Ушбу […]
Россиялик сенатор Алексей Пушков ўзининг «Twitter»ида Жо Байден «сайловларни ўғирлаган» АҚШ президенти бўлиши мумкинлигини айтди. Сенаторнинг таъкидлашича, агар АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Жоржия штатида овозларни қайта ҳисоблашга эришса, Пенсилванияда эса ғалаба қозонса, у ҳолда унинг рақиби 36 та сайлашга вакил қилинган кишиларнинг овозини йўқотади – улар Трампга ўтади. Бироқ, бу АҚШнинг амалдаги раҳбарининг ғалабаси учун етарли […]
Жорий йил 12 ноябрь куни соат 19:40 ларда Наманган шаҳрида яшовчи 1959 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган “Лабо” русумли автомашинани тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар […]
Наманган вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди. Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу автомашина салонида бир дона қоғоз қутига жойланган тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 40 миллион сўмлик 3360 дона кучли таъсир […]
Австрия канцлери Себастьян Курц мамлакатда кескин чеклов чоралари жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда. 17 ноябрдан бошлаб Австрияда қисман комендантлик соати кирилади. Аҳоли уйидан фақат ишга, дўконга, спорт билан шуғулланиш ёки муҳтожларга ёрдам бериш учун чиқиши мумкин. Ушбу режим 6 декабргача амал қилади. Фақат биринчи зарурат моллари билан савдо қиладиган дўконларгина […]