Ҳиндистон ҳукумати мамлакат суверенитети, давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибига зарар етказиши мумкинлиги сабабли Хитойнинг 43 мобиль иловасини тўсиб қўйди. Бу ҳақда Ҳиндистон электрон ва ахборот технологиялари вазирлиги хабар берди. «Ҳиндистоннинг электрон ва ахборот технологиялари вазирлиги бугун буйруқ чиқарди… 43 та мобиль иловаларга киришни тақиқлади», дейилади хабарда. Тақиқланган дастурларнинг аксарияти Хитойнинг улкан чакана савдо гиганти “Alibaba Group”га тегишлидир – “AliSuppliers”, […]
«Йота» ва “Эта” бўронлари келтириб чиқарган тошқинлар ҳамда кўчкилар Гондурас учун ҳалокатли бўлди. Табиий офат натижасида жами 100 га яқин киши ҳалок бўлди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ. Мутахассислар томонидан етказилган зарар миқдори 10 миллиард доллардан ошиқроққа баҳоланмоқда. Минтақада уйлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари вайрон бўлган. Баъзи аҳолининг айтишича, бу сафар улар 2018 йилда содир […]
Арманистон Қуролли кучлари томонидан Озарбайжоннинг тинч аҳолисига нисбатан содир этилган ҳарбий жиноятлар бутун дунёга ошкор қилинади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. Туркия омбудсмени Шараф Малокочнинг айтишича, Арманистон армиясининг ҳарбий жиноятлари ҳақидаги ҳисобот тегишли халқаро ташкилотларга, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар парламентларининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияларига юборилади. Малкоч Озарбайжондаги арман армиясининг ҳужумига учраган аҳоли пунткларига борганини айтди. Читать дальше...
Ўтган ҳафта Хитойнинг Шанхай, Маньчжурия ва Тяньцзинь шаҳарларида коронавирус ҳолатлари аниқлангач, учала шаҳарда аҳолидан оммавий тест олинмоқда. Мамлакатда чекловлар ўрнатиляпти, мактаблар ёпилмоқда, дея ёзмоқда “apnews.com”. Таъкидланишича, Шанхайда охирги 24 соатда аниқланган 2 та ҳолатдан бири Пудун аэропорти ишчисига алоқадор бўлган. Шунинг учун аэропортда якшанба куни 18 мингга яқин кишидан тест олинган. Интернетда аеропортдаги оммавий тест видеолари тарқалди. 200 мингдан […]
Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, АҚШ президенти этиб сайланган Жо Байден Линда Томас-Гринфилдни мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига кўрсатмоқчи. Томас Гринфилд – Барак Обама президентлиги даврида АҚШ Давлат котибининг Африка масалалари бўйича ёрдамчиси бўлган. Байденга яқин бўлган демократлар, «Ахиос»нашри хабарига кўра, қора танли аёл ва ҳурматга сазовор бўлган дипломат Томас-Гринфилд «руҳий ҳолатни тиклашга» ёрдам бериши […]
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукуматни топшириш бўйича ўз штабига кўрсатма берганини айтди. Бу ҳақда президени «Твиттер»даги саҳифасида ёзди. «Мен Эмили Мёрфига (АҚШ Умумий хизматлар маъмурияти – General Services Administration) миннатдорчилик билдирмоқчиман. У охирги вақтларда таҳдид ва қўполликлар гирдобида қолди. У ва оиласига, шунингдек, хизмат ходимларига ёмонлик қилишларини истамайман. Бизнинг ишлар ёмон кетмаяпти ва шу руҳда давом этишимиз, […]