«Ливерпул» ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Миср футбол ассоциацияси хабар берди. Таъкидланишича, футболчига Терма жамоа жойлашган ҳудудда ўтказилган синовлардан сўнг коронавирус ташхиси қўйилган. 28 ёшли футболчидаги хасталик аломатларсиз кечмоқда. Айни пайтда ҳимоячилар Александер-Арнольд, Виржил ван Дейк ва Жо Гомес ҳам жароҳати туфайли «Ливерпул» да ўйнашмаяпти. Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпул» да ўйнаб келмоқда. […]
Британиянинг Челтнем шаҳрида яшовчи аёл ўз боғидан икки бошли чувалчанг топиб олди, деб хабар бермоқда “Gloucestershire”. Хабарларга кўра, ғайриоддий жонзотни ўз уйи ҳудудида топиб олган 56 ёшли Шерри Фокс унга 1990 йилларда Буюк Британияда машҳур бўлган комедик сериал қаҳрамонлари шарафига Кевин ҳамда Перри исмини бериб, гултувакка солиб қўйган. “Турмуш ўртоғим билан ёввойи табиатнинг ашаддий мухлисимиз. Кўп вақтимизни […]
13 ноябрь куни Хитойнинг Ухан шаҳрида Бразилиядан келтирилган мол гўшти қадоғида коронавирус аниқланди. Хитой ҳукумати шу ҳафтада бутун мамлакат бўйлаб музлатилган маҳсулотларни текширувдан ўтказиш ишларини кучайтирди. Ухан шаҳар соғлиқни сақлаш комиссияси ўз веб-сайтида берган баёнотида Бразилиядан келтирилган музлатилган, суяксиз мол гўштининг ташқи қадоғида учта коронавирус намунасини топганлини айтди. Ушбу гўшт Хитой ҳудудига Синдао порти орқали […]
Саудия Арабистони ўз хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид соладиганларнинг барчасига «темир мушт» билан зарба беради, деди валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон пайшанба куни сўзлаган нутқида. “Бугунги кунда Саудия Арабистонида экстремизмга йўл қўйилмайди. Аммо, биз турли экстремистик хатти-ҳаракатлар ва ғояларга дуч келишда давом этмоқдамиз. Қироллик нафрат ва зўравонликни келтириб чиқарадиган ҳар қандай террористик ҳаракатлар, амалиётларни қоралайди. Биз […]
10 ноябрь куни Малида ўтказилган операция давомида француз ҳарбийлари «Ал-Қоида» террористик гуруҳининг Сахелдаги бўлими етакчисини йўқ қилди. Бу ҳақда Франция қуролли кучлари вазири Флоранс Парли айтиб ўтди. Аввалроқ, Афғонистон хавфсизлик кучлари Фарах вилоятида ўтказилган операция давомида Ҳиндистон ярим оролидаги (АКИС) “Ал-Қоида” террористик тармоғи раҳбари Муҳаммад Ханифни йўқ қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси консулининг биринчи котиби Хо Ин Cу ва Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори Сонг Санг Жинг ўртасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда жорий йил январь ойидан бошлаб Корея Республикасидаги корхонасидан меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган фуқароларимизни ушбу давлатдаги иш жойига қайиб боришини таъминлашга […]
2020 йил 18 октябрь куни Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига туманнинг «Амиробод» маҳалласи «Юқори Арабхона» қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган С.Т. қўнғироқ қилиб, шу куни соат 12:30 дан 15:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс фермер хўжалигига қарашли дала шийпони омборхонасидан жами 5.000.000 сўм нақд пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. […]
Янги касалланиш ҳолатларининг: 10 нафари Тошкент вилоятида 64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар Жиззах вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 12 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар, […]
Япониялик олимлар қўйлар сурувига ҳужум уюштириб келган айиқларга қарши курашиш учун робот-бўриларни яратди. Ихтиро тасвирланган видео YouTube’даги Wonderful Universe каналига жойлаштирилган. Робот ўзининг ташқи кўриниши билан бўрини ёдга солади. У бошини қимирлатиши, кўзларини пирпиратиши мумкин, ҳаракатни пайқаган вақтида эса унинг кўзлари қизил бўлиб ёнади ва робот бўри каби увуллаб овоз чиқаради. 70 донадан иборат бўриларнинг биринчи […]
Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласида яшайдиган тадбиркор Ҳалим Тўраев Тинчлик маҳалласидаги автошоҳбекатда Юлдуз маҳалласида яшовчи Нодир Тошев (исм-фамилиялар ўзгартирилди)га Тошкент шаҳрига олиб кетиш учун 227,16 грамм миқдордаги қиймати 80 миллион сўмлик тилла буюмларини бериб юборган. Орадан бир ой ўтса-да, Н.Тошев омонатни пойтахтга олиб бориб бермасдан Ҳ.Тўраевни алдаб юрган. Бу ҳақда Ҳалим Тўраев ички ишлар идорасига мурожаат […]
Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш яқин ҳафталарда бошланиши мумкин. Бу Гамалея марказининг директори Александр Гинцбург томонидан маълум қилинди, деб хабар бермоқда «lenta.ru». Унинг сўзларига кўра, эмлаш COVID-19 билан касалланишни сезиларли даражада камайтиришга ва оқимни ўзгартиришга имкон беради. «Спутник В вакцинасининг самарадорлиги борасида ўтказилган клиник синовларнинг оралиқ натижаларини эълон қилиш яқин ҳафталарда Россия Федерацияси аҳолисини коронавирус […]
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Эфиопиянинг шимолий Тиграй минтақаси озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа бирламчи эҳтиёжла таъминотидан узилиб қолганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Маълумки, Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмед минтақавий кучларни федерал ҳарбий базага ҳужум қилганликда айблаб, ўтган ҳафта Тиграй Халқни озод қилиш фронтига қарши ҳарбий кампанияни бошлаган эди. Ҳозирда минтақадаги аҳвол жудаям оғир, телефон алоқалари ҳали ҳам ишламаяпти, ёрдам […]
Хиллари яна катта саҳнага қайтади Жо Байденнинг ўтиш даври, бошқача айтганда, ҳокимиятни қабул қилиб олиш билан шуғулланадиган жамоаси собиқ давлат котиби, президентликка номзод, Оқ уйнинг олдинги раҳбарларидан бирининг турмуш ўртоғи Хиллари Клинтонни яна катта сиёсий саҳнага қайтармоқчи. Собиқ биринчи хоним АҚШнинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланиши кутиляпти. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/11/Ering-gai-bulsa-ham-yomon-ekan.mp4
Ҳеч қачон SARS-CoV-2 вируси билан контактда бўлмаган одамларнинг қонида ҳам коронавирусларга турдош бўлган ва унга қарши тура олувчи антитаналар мавжудлиги аниқланди, деб ёзмоқда «Daryo.uz». Маълум сондаги одамлар SARS-CoV-2 вируси билан контактда бўлмаган ҳолатда ҳам ушбу вирусга қарши тура олувчи орттирилган иммунитетга эга бўлиши мумкин. Уларнинг антитаналари коронавирусларга яқин турдош бўлган ва оддий мавсумий шамоллаш касалликларини келтириб […]
Ливия соҳиллари яқинида муҳожирлар кемаси чўкиши оқибатида камида 74 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотида маълум қилинди. Маълумотларга кўра, фожиа Хомс шаҳри яқинида юз берган. Кема бортида 120дан кўпроқ киши бўлган. Улардан 47 нафари соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ва маҳаллий балиқчилар томонидан соҳилга олиб чиқилган. Қутқарувчилар айни вақтда 31 кишининг жасадини топишган, қолган қурбонлар […]
2020 йил 9 ноябрь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эшонгузар” ҚФЙда яшовчи С.Н. ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Э.Ш. Давлат хавфсизлик хизматига ариза билан мурожаат қилган. ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарига кўра, улар ўзларининг “Дамас” русумли автоуловларида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри бўйлаб қатновчи 18-йўналишда йўловчи ташиш учун лицензия олиб иш бошламоқчи бўлганларида, […]
Президент фармонига кўра, 2021 йилдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун махсус дастур жорий қилинади. Унинг доирасида: Тиббиёт олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда уларга камида […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/11/Retro-qushiq-Abdulla.mp4