https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/11/BMW-850i-avtohalokatga-uchradi-01.mp4
Читать дальше...Бу ҳақда ташкилотнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 73-сессиясининг телеконференцияси арафасида тарқатилган баёнотида маълум қилинган, деб ёзмоқда «Ведомости». «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсоният янги пандемияга тайёргарлик билан шуғулланиши керак, деб ҳисоблайди», — дейилади баёнотда. Ташкилот бу мавзуни форумдаги асосий мавзулардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Маълум қилинишича, 73-сессияда «соғлиқни сақлаш соҳасидаги шошилинч ҳолатларга тайёргарликни кучайтириш ҳақида»ги резолюцияни... Читать дальше...
Видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, хусусий секторни жалб қилган ҳолда даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди. Мисол учун, ҳар юз минг кишига Фарғона ва Сирдарёда нафас йўллари, Қашқадарёда эндокрин, Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак, Андижонда юрак-қон томир, Қорақалпоғистон ва Хоразмда буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган. Вилоят ҳокимларига Андижонда – кардиология, Бухоро ва […]
Юртимиздаги масжидлар асосан тўрт ёки саккиз бурчак шаклида қурилади. Шу қаторда дунё масжидларининг бошқа замонавий услублари ҳам шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда киритилмоқда. Бу эса масжидлар қуриш борасида катта тажрибага эга бўлиб бораётган ўзбек уста-меъморларининг маҳорати ва бунёдкорликнинг ҳилма-хиллигини ифода этади. Тошкент вилоятининг сўлим Заркент қишлоғида “Одил ота” масжиди хонақоҳи биринчи бор беш бурчак шаклида қурилмоқда. “Хонақоҳнинг […]
Киев шаҳар сайлов комиссияси Виталий Кличко Киев шаҳар мэри учун ўтказилган сайловларида 50,52 фоиз овоз билан ғолиб бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Бугун Украинада 25 октябрь куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар натижаларини эълон қилиш учун ажратилган сўнгги кун эди. Сайлов куни Киевда бўлиб ўтган иккита экзит-пол натижалари шаҳар мэри сайловларнинг иккинчи босқичида аниқланиши мумкинлигини кўрсатган эди. […]
«Пандемиянинг биринчи кунидан бошлаб 100 мингдан зиёд тиббиёт ходими сафарбар этилди, улар жонини гаровга қўйиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди» Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилиши Тиббиёт ходимлари куни арафасида ўтказилаётганини таъкидлаб, соҳанинг барча вакилларини байрам билан табриклади: — Инсон саломатлиги учун ўзини масъул ва жавобгар деб ҳисоблайдиган ҳар бир тиббиёт ходими билим ва малакасини доимий ошириб бориши, […]
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ғарб нашрларининг Владимир Путин касаллиги сабаб муддатидан олдин истеъфога чиқмоқчилиги тўғрисида тарқатган хабарларини «мутлақо сафсата» деб атади. Бу ҳақда Meduza хабар берди. «Сизга айтсам, бу ерда изоҳ берадиган нарсанинг ўзи йўқ. Бу мутлақо сафсата. Президентда ҳаммаси жойида. Соғлиғи аъло», — дейди Песков. Шу билан бирга, у Путин истеъфо чиқиш ниятида […]
Жванецкий 86 ёшда эди. Дастлаб у ёши туфайли оммавий чиқишларини тўхтатган эди. Ундан ташқари у ўзини ёмон ҳис қилаётгани ҳақида ҳам хабар қилган. Михаи́л Миха́йлович Жване́цкий 1934 йил 6 мартда Одессада туғилган. Рус сатирик-ёзувчиси, ўз асарлари ижрочиси, киносценарист, телебошловчи, актёр. Украина халқ артисти, (1999), Россия Федерацияси халқ артисти (2012). Россия президенти премияси лауреати(2002). kommersant.ru
Ҳиндистонда ҳаваскор фотосуратчи Сумен Бажпай табиатда жуда кам учровчи қора йўлбарсни суратга олишга муваффақ бўлди. Ноёб йўлбарс Ҳиндистоннинг Одиша штати шарқида учратилди. Одатда, йўлбарслар танаси асосий сариқ рангга ва қора рангдаги чизиқларга эга бўлади. Қора йўлбарсларда эса аксинча. Тахминларга кўра, улар танасининг бундай бўлиши турлараро чатишув натижасида юзага келган ирсий нуқсон оқибати ҳисобланади. Бундан ташқари, […]
Қирғизистонда бош вазир вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Хитой олдидаги қарзни сўндириш учун маблағ йиғиш мақсадида махсус ҳисоб рақам очилишини маълум қилди. Бу ҳақда Садир Жапаров Жалолобод вилоятидаги бир қатор қишлоқлар аҳолиси билан учрашув вақтида катта қисми Хитойнинг ҳиссасига тўғри келадиган ташқи қарзга хизмат кўрсатиш масаласида берилган саволган жавобан гапирган, деб хабар бермоқда Asia Plus. «Менга ишонадиган мигрантлар, […]
Австралиянинг Брисбен шаҳрида яшовчи Антон Нгуэн ёнғин вақтида гапирадиган тўтиқушининг баланд овози туфайли омон қолди, деб ёзади Sky News. Ёнғин тунда Нгуэн ухлаётган вақтда бошланган. Шундан сўнг Эрик лақабли тўтиқуш бор овози билан ухлаб қолган уй эгасини уйғотишга киришган. Натижада тўтиқушнинг овозидан уйғонган Нгуэн ёнғиндан қутулиб қолган. «Мен қарсиллаган товушни ва тўтиқушим бақираётганини эшитиб уйғониб кетдим ва […]