“Касперский лабораторияси”нинг “GreAT” тадқиқот маркази мутахассислари пандемия мавзусидаги киберкампания, 5G технологиялари орқали ҳужумлар ҳамда сиёсий жосусликни 2021 йил учун асосий кибер таҳдид атади. Таъкидланишича, ҳозирги кунда хакерлар орасида энг хавфли тенденциялардан бири бу потенциал қурбоннинг тармоғига кириш учун қора бозорда ресурсларни сотиб олиш бўлиб, бу келгуси йилда ҳам давом этиши мумкин. «Ҳужумчилар бундай схемалардан мураккаб мақсадли […]
Туркия ҳукумати республика фуқароларини коронавирусга қарши бепул эмлашни режелештирмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа. Унга кўра, Хитой вакцинасини ишлаб чиқарувчиси билан музокаралар якунланди, барча зарур ҳуқуқий босқичлар ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, мамлакатга камида 10 миллион дозали дори юборилган. «Эмлаш мутлақо бепул амалга оширилади. Фуқаролардан ҳеч қандай тўлов олинмайди », – деган у.
Бирлашган Араб Амирликларида янги нефт маркази топилди. Бу ҳақда БАА Олий нефт кенгаши (SPC) хабар берди. Таъкидланишича, янги марказ Абу-Даби амирлигида топилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу нефт ҳавзасининг ҳажми йилига 22 млрд баррелни ташкил этади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 471,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,7 млн АҚШ долларига кам. Ўтган 10 ой мобайнида импорт қилинган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар: Россия – 433,7 […]
Париж суди Франциянинг собиқ президенти, коррупцияда ва таъсирни сотишда айбланаётган Николя Саркози устидан қўзғатилган ишни кўриб чиқишни бошлади. Саркози суд йиғилишига ўзининг адвокати Тьерри Херцог билан бирга келган. Херцог ҳам ушбу иш бўйича гумонланувчи сифатида ўтмоқда. Саркози судга келгач, журналистлар саволларига жавоб бермаган. Судга Херцогни қўллаб-қувватлаш учун унинг ҳамкасблари ҳам келган. Жорий октябрда Саркозига 2007 йилда […]
MeowTalk мобил дастури ёрдамида мушукларнинг миёвлашини ўз эгалари тушунадиган тилга ўгириб бериш имконияти пайдо бўлди, деб ёзади «Glamur.ru». Ушбу мобил дастур Akvelon топ-менежери Хайвер Санчес томонидан тақдим этилган бўлиб, у бунга қадар Amazon муҳандиси бўлган ва Аlеха виртуал ёрдамчисининг яратилишида иштирок этган. Санчес ҳамда унинг жамоаси мушуклар миёвлаш орқали овқатлантириш ва оғриқдан шикоят қилиш каби тўққизта асосий хабарларни […]
Бруклиндаги музлаткич-моргларда АҚШда коронавируснинг биринчи тўлқини вақтида ҳалок бўлган 650 нафарга яқин одамнинг жасадлари баҳордан бери сақланмоқда. Бу ҳақда Нью-Йорк бош суд-тиббиёт экспертига таяниб, The Wall Street Journal хабар берди. Коронавирус қурбонларининг жасади уларнинг қариндошлари топилмагани ёки улар дафн маросими пулларини тўлай олмагани сабаб кўчма моргларда қолмоқда. Бош суд-тиббиёт эксперти офисининг маълум қилишича, вафот этган 230 […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/11/Gumburlaganiga-uylan-qarsillaganiga-uylan-yuking-yerda-qolmaydi.mp4
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/11/Bozordagi-ugrilik.mp4
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/11/Matizdan-kabralet-yasagan-odam.mp4
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/11/Tiqilinch-avtobusdagi-chiptachining-gapidan.mp4