Дмитрий Песков октябр бошида Навальний билан АҚШ марказий разведка бошқармаси ходимлари ишлаётгани, унга аллақандай кўрсатмалар беришаётганини айтганди. Алексей Навальний Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковни судга берди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри ёзмоқда. Хабар қилинишича, даъво иши 16 ноябр куни Москва умумий юрисдикция судлари порталида эълон қилинган. Маълумот берилишича, даъво аризаси судьяга келиб тушган. Аризани ким кўриб […]
Коронавирус пандемияси туфайли чегараларнинг ёпилиши 2020 йил биринчи ярмида Россияда гиёҳванд моддалар контрабандасини учдан бир қисмга камайтиришга ёрдам берди. Россия президенти Владимир Путин пандемиянинг ижобий томонлари ҳақида тўхталиб ўтди, деб ёзади«ТАСС». «Мусибат ёрдам берди», — деди у Россия хавфсизлик кенгаши йиғилишида. Давлат раҳбари, шунингдек, губернаторлар гиёҳвандликка қарши сиёсат учун шахсан жавобгар эканлигини таъкидлади. «Ваколатли шахслар уни […]
Aрманистон Бош вазири Никол Пашинян мухолифат талабларига зид равишда ўз лавозимини тарк этиш ниятида эмаслигини билдирди. Унга кўра, мамлакат ҳукумати олдида энг муҳим вазифа – Тоғли Қорабоғ бўйича музокаралар учун янги кун тартибини яратиш. «Буни «жамоатчилик кўмаги» бўлмасдан амалга ошириш мумкин эмас», дея таъкидлади Пашинян. «Менинг кун тартибимга фақат Aрманистоннинг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш киради», […]
Қостанай ва Ақтўбе вилоятларида мажбуран мол боқиб, қулликда бўлган икки киши қутқарилди. «Қостаной вилоятида мажбурий меҳнатга оид факт рўйхатга олинди. Чорва хўжалиги бор киши икки ярим йил давомида 21 ёшли йигитни мажбуран ишлатиб келган. Қостанайлик ёш йигитга қўйлар, сигирлар ва отлар боқтиришган», – деди Ички ишлар вазирлиги вакили Камил Ғалиев. Ушбу иш бўйича Жиноят кодексининг 126-моддаси 3-қисми 2-қисми […]
Aрманистон ташқи ишлар вазири Зограб Мнацаканян истеъфога чиқишини эълон қилди. «Ишонч ва ҳамкорлик учун ташаккур», – дейилади истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризада. Aйни пайтда Бош вазир Никол Пашинян Қорабоғ можаросини ҳал қилишда расмийларнинг хатоларини айтиб ўтди. Унга кўра, Ереван иккита тамойил – урушни рад этиш ва «бир қарич ер эмас» ўртасида кераклисини вақтида танламади. «Биз вақтни […]
16 ноябрь куни ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсус коронавирус бўйича фикр билдириб, вакцинанинг ўзи ушбу касалликни батамом тўхтатишга қодир эмаслигини таъкидлади.Бугунги кунга келиб дунё бўйича CОVID-19 ни юқтириб олганлар сони 54 миллиондан, ундан вафот этганлар сони эса 1.3 миллиондан ошди. “Вакцина коронавирус пандемиясини енгиш учун бизда мавжуд бўлган бошқа воситаларга қўшимча бўлади, аммо, уларнинг ўрнини […]
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни “Youtube” ижтимоий тармоғида “Халқ банкида аёллар нега сарсон қилиняпти?” номли видео хабар жойлаштирилган бўлиб, унда фуқаролар ишга жойлаштириш масаласи ҳал этилмаётганидан норозилигини билдирган. Мазкур хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, Бюронинг Термиз шаҳар бўлими фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 21.08.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Халқ банки” Сурхондарё […]
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин сўнгги 25 кун ичида биринчи марта омма олдида кўриниш берди. «РБК»нинг Yonhap агентлигига таяниб хабар беришича, у Корея Ишчилар партияси сиёсий бюросининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда Ким Чен Ин қатнашгани ҳақида Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) маълум қилган. Унда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва коронавирус пандемияси фонида эпидемияга […]
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 11:20ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, А.Навоий кўчаси, Туникасоз чорраҳасида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Л. ўз бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилда Наманган шаҳар ЙПХО 2-сафарбарлик гуруҳи инспектори Ж.Камаловнинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан ҳаракатланган.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. Ҳаракати давомида светофорнинг қизил чироғида бошқа транспорт воситалари ортидан тўхтаган. […]
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 17 ноябрь кунидан кучга киради. Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,05 сўмга ошган ва бир доллар 10390,93 сўмни ташкил қилди. Евро курси 27,263 сўмга тушиб, 12294,55 сўмга тенг бўлди. Рубль курси эса 0,25 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 134,34 сўмни ташкил этган.
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 17 ноябр куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди. Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи […]
Шу йилнинг 10 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида отасига тегишли «Дамас» автомашинасини миниб, маҳалладаги савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келишга чиққан 11 ёшли И. қўшни қизалоқ — 2 ёшли И. ни уриб юборган. Бу ҳақда Халқ сўзи ёзмоқда. Автоҳалокат натижасида саросимага тушиб қолган болакай воқеа жойидан қочиб кетган. Афсуски, жажжи қизчага ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/11/Agdarilishiga-sal-qoldi.mp4
Ушбу саволга АОКА пресс-холида бўлиб ўтган матбуот анжмуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов жавоб берди: — Олий таълим муассасалари қайси курсни қачондан бошлаш кераклиги бўйича тўлиқ графигини тайёрлади. 16 ноябрь куни барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди. Бунинг имконияти мавжуд эмас. Курсларнинг муҳимлик даражаси бўйича кетма-кетликда анъанавий таълимга […]
Перу президенти вазифасини вақтинча бажараётган Мануэл Мерино де Лама истеъфога чиқди. Эътиборлиси, бундан 6 кун аввал Перунинг аввалги президенти Мартин Вискарра ҳам истеъфога чиққанди. Мерино де Лама 10 ноябрда пора олишда айбланаётган Вискарра истеъфога чиққандан кейин унинг ўрнини эгаллаганди. Шундан кейин мамлакатда Вискарранинг ўз лавозимидан четлатилишига қарши норозилик намойишлари бошланган. Намойишларни бостириш вақтида 2 йигит ҳалок бўлгандан […]
Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди. Ал-Муаллимнинг вафоти сабаби маълум қилинмаган. Дипломат Сурия ташқи ишлар вазири лавозимини 2006 йилдан эгаллаб келган. У, шунингдек, экспатриантлар масалалари бўйича вазирликни бошқарган. Бунгача сиёсатчи Суриянинг АҚШдаги элчиси, ташқи ишлар вазири ёрдамчиси ва ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ал-Муаллим 1941 йилда Дамашқда туғилган, […]
Шифокорлар 45 дақиқа давомида ҳаёт аломатлари бўлмаган сайёҳни жонлантиришди. Шифокорлар беморга сунъий нафас юбориб, уни махсус аппаратга улашди. 45 ёшли Майкл Кнапински дўстлари билан Вашингтон штатидаги Рейнер тоғи миллий боғида сайрга чиқди. Бир пайт у дўстларидан ажралиб, алоҳида кетди. Об-ҳаво эса ёмонлаша бошлади. Ҳамма саёҳат бошланган жойга қайтганида Кнапински йўқ эди ва дўстлари одам йўқолгани […]
AҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга қарши янги қаттиқ чоралар кўриш тўғрисидаги фармонни имзолаш арафасида. Бу ҳақда Aхios AҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли мулозимларининг хабарларига асосланиб маълум қилди. Кўплаб хитой компаниялари билан савдо-сотиқ чекланиши, давлат идоралари ва мансабдор шахсларга қарши санкциялар қўлланилиши мумкин, дейилади манбаларда. Шинжон-Уйғур автоном округи ва Гонконгда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳамда AҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид чоралари кўрилиши […]
Белоруссияда яна норозилик намойиши бўлиб ўтди. Мамлакат полицияси кўплаб намойишчиларни ҳибсга олди. «Весна» инсон ҳуқуқлари маркази мамлакатда якшанба куни бўлиб ўтган норозилик намойишлари пайтида ҳибсга олинган мингдан зиёд одамни билишини айтди. Белоруссия полицияси ҳанузгача ҳибсга олинган иштирокчилар сони тўғрисида маълумот бермаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ўз веб-сайтларида ҳибсга олинганларнинг рўйхатини, шу жумладан 1005 кишини эълон […]
Нутқида, кўришда оғир нуқсонлар бўлган болалар учун боғча пули олинмайди. Шунингдек, яна бир қанча касалликлар мавжуд бўлган болалар учун ушбу тартиб амал қилади. Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди: Нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш); Эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик); Кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир […]