Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги можаро тугаганини айтди. «Уруш майдонида шарафли ғалабани қўлга киритган Озарбайжон сиёсий майдонда ҳам ўз мақсадига эриша олди», — деди президент Агдам шаҳри ва Агдам туманининг армия томонидан эгалланиши билан боғлиқ бўлган халққа мурожаатида. Алиевнинг таъкидлашича, Арманистон «оккупация абадий бўлади» деган умидда истеҳкомлар қурган. «Улар янги хариталарни тузди, уларга кўра […]
Андижон вилояти Хўжаобод туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-373 автомобиль йўлининг 457-километрида ўлим билан боғлиқ транспорт ҳодисаси содир этилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ. Маълум бўлишича, ЙТҲ Хўжаобод тумани, «Чироқчи» МФЙ, Соҳибкор кўчасида яшовчи 2001 йилда туғилган Сирожиддинов Хуршидбек Давронбек ўғли томонидан Spark русумли 60 Q 725 ОА давлат рақам белгили автомашинани бошқариб кетаётган вақтида содир этилган. Ҳайдовчи автомобиль йўлининг […]
Арманистон ҳукуматининг уч аъзоси — мудофаа вазири Давид Тоноян, меҳнат вазири Заруи Батоян ва фавқулодда вазиятлар вазири Феликс Цолакян истеъфога чиқди. Тегишли фармонлар мамлакат президенти Арман Саркисян томонидан имзоланган. Ўзининг истеъфосига изоҳ берар экан, Тоноян буни мамлакатдаги кескинлик даражасини пасайтиришга уриниш деб атади. «Ҳозирги вазият кескинлик даражасини пасайтиришни талаб қилмоқда. Менинг кетишим айнан шу мантиқ […]
Феруза ТОҲИРОВА, Тиббиёт фанлари номзоди, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология илмий бўлими ходими: — Ушбу касалликнинг икки хил тури кенг тарқалган. Бошқа турларига чалинган беморларни кам учратасиз. Аммо хасталикнинг турларидан қатъий назар белгилари бир хил бўлади. Қандли диабетнинг 2-тури асосан катта ёшли инсонларда учрайди ва наслдан-наслга ўтади. Унинг асосий сабаби соғлом турмуш тарзига […]
Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Жаҳон Мусулмонлар Лигаси бош котиби Муҳаммад бин Абдул Карим Ал-Исса билан 19 ноябрда бўлиб ўтган телефон мулоқотида Франция Исломни ҳурмат қилишини ва мусулмонлар мамлакатнинг бир қисми эканлигини айтди. Шунингдек, ушбу икки шахс умумий манфаатлар бўйича бошқа бир неча масалаларни ҳам муҳокама қилишди. Яқинда Британия матбуоти Франция президенти Эммануел […]
СИЗ ЯХШИ УЙ БЕКАСИМИСИЗ? Ҳар бир аёл учун уни яхши уй бекаси сифатида таърифлаш ёқимли туюлади. Шуни ҳам тан олиш керакки, бизнинг аёлларимиз рўзғор тебратиш борасида моҳир. Айниқса, улар овқатлар тайёрлашни санъат даражасига олиб чиқиб қўйишган десак, сира хато бўлмайди. Бироқ барибир гоҳида инсон ўзига ташқаридан туриб разм солиши ҳам ортиқчалик қилмайди. Қуйидаги тест орқали […]
Наманган вилоятида жойлашган Тўрақўрғон ИЭСнинг 2 та энергоблоки 2020 йилнинг 20 ноябрь куни соат 15:51 да авариявий тўхтади. Бунинг натижасида мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Бунинг оқибатида Фарғона водийси вилоятлари, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилди. Оператив тарзда ўтказилган […]
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди томонидан Қўқон шаҳрида ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, эр-хотинни ваҳшийларча ўлдирган уч нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. Панжара ортида ўтирган судланувчилар айнан навқирон ёшда, ҳатто улардан бири уйланмаган. Шундай даврда мудҳиш жиноятга қўл уриб, ота-оналари ва яқинларининг орзу-умидларини саробга айлантиришди. Бу воқеа Қўқонда шов-шув бўлиб, кўпчиликни ғазаблантирди. […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/11/Sirpanchiqda-tormoz-bosmang.mp4
ГАИ тўхтатди, “Полосани босдингиз”, деди ва ҳужжатларимни сўради. Аввал ўзининг ҳужжатларини кўрсатишни сўрадим. Ҳужжатини ҳам кўрсатди, камераси ҳам ишлаб турибди. «Кўча номи тўғри келмаса ҳужжат бермайман, тўлиқ тортишаман», деб ўйлаб дислокациясини сўрадим. Шартта чўнтагидан дислокацияни ҳам олиб кўрсатиб қолди-ю…???? Дислокацияда туманнинг барча кўчаларида хизмат олиб боради деб ёзиб қўйилган экан (шунақа ёзилиши ҳам мумкинми?) “Шошма”, […]
Ўзбек кино дунёсидаги энг яхши хабарлардан бири! “Фариданинг икки минг қўшиғи” “Москва премьераси” халқаро кинофестивали Гран-приси ғолиби бўлди! Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий фильми Россияда ўтказилган “Москва премьераси” халқаро кинофестивалида Гран-прини қўлга киритди. “Москва премьераси” Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари II халқаро фестивали жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтди. Унда МДҲга […]
Тилимизни ривожлантириш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳақида жуда кўп фикрлар билдирилмоқда, давлат идоралари, ташкилот ва муассасаларда она тили ривожини таъминлашга хизмат қилиши лозим бўлган масъуллар фаолият бошлади. Аммо… Сентябрь бошларида ижтимоий тармоқларда бир хабар ўқидим. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Россия Федерацияси Таълим вазирлиги ўртасида “Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида […]
13 ноябрда кичик ўлчамли астероид Ер ёнидан рекорд даражада яқин масофада учиб ўтди. Само жисми сайёрамиз ёнидан Халқаро коинот станцияси жойлашган орбитадан ҳам пастроқ баландликда учиб ўтган. Ушбу масофа бор-йўғи 373 кмни ташкил қилган. Халқаро коинот станцияси ҳаракатланадиган орбита баландлиги эса 410 кмни ташкил қилади. N+1 нашрининг ёзишича, 2020 VT4 деб номланган астероид 14 ноябрда […]
ИИВ ЙҲХББ мазкур ҳодиса бўйича маълумотларни тақдим этди. Маълум бўлишишича, 2020 йил 18 ноябрь куни соат 20:25ларда Бухоро шаҳрининг Жоме кўчасида юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» машинаси ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган ота-болани уриб юборган. Жабрланувчилар Хоразм билаотия Қўшпўпир туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро ва унинг 2010 йилда туғилган фарзанди бўлган. Натижада пиёдалар оғир тан-жароҳати […]
Бугун, сахар соат 03:00ларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани, Ёшлик маҳалласи Ихлос кўчаси 23-уйда катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. Келтирилишича, Сирдарё тумани ФВБ навбатчи-дипетчерлик хизматига Сирдарё тумани, Ёшлик маҳалласи Ихлос кўчаси 23-уйдаги 3 та вақтинчалик қурилган (времянка) хонанинг 38 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ҳабар келиб тушган. Ёнғин […]
2020 йил 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 071 (+213) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 49 нафари Тошкент вилоятида, 142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги […]
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбеккино Миллий агентлиги хабар қилди. Актриса «Мафтунингман», «Келинлар қўзғолони», «Чинор тагидаги дуэл», «Темир хотин», «Темир эркак», “Ниқоб” каби фильмларда ўзга хос ролларни ижро этган. Айниқса, “Мафтунингман” фильмидаги роли ўзбек халқининг юрагидан жой олган. Hordig.uz сайти оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги АҚШ умумий хизматлар бошқармаси демократлардан номзод Жо Байденнинг президент сайловларидаги ғалабаси ҳақида расман маълум қилмагунича, унинг жамоаси билан ишламайди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Алекс Азар маълум қилди. «АҚШ умумий хизматлар бошқармаси қарор қабул қилганидан кейин ваколатларнинг тўлиқ, биргаликда ва профессионал тарзда топширилишини таъминлашимизни аниқ-равшан айтдик. Биз йўриқномага амал қиламиз», […]