Жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 15:30 ларда, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Қўштепа МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 425-километрида 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. Ушбу вазиятда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ш.И. “Исузу” русумли юк автомашинасини бошқараётиб ўзи билан бир йўналишда, олдинда […]
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 66 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ Шу йилнинг 9 ноябрь куни мамлакатимизда 215 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 586 нафарга етди. Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида 223 нафар бемор тузалди. […]
2020 йил 9 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 945 (+66) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 60 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Андижон вилоятида 12 […]
Мирзачўл тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган Қ.О. шу туманнинг «Ғалаба» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ш.Ж.дан 3 бош қорамолини 16.360.000 сўмга баҳолаб, насияга олиб кетди. Шундан бери Ш.Ж. фирибгарга инсоф тилаш билан банд. Худди шундай, Қ.О. туманнинг «Ержар» маҳалласида яшовчи, Ш.А.нинг бир бош туяси ва бир бош қорамолини 9.500.000 сўмга […]
7 ноябрь куни Муқимий кўчасида яшовчи Г.Р. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 ноябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ошхонасида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “LG” русумли телевизори, нархи 100.000 сўмлик “Nokia 6230” ва нархи 120.000 “Nokia 6300” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО […]
Агар Демократик номзод Қўшма Штатларнинг Президентига айланса, у билан бирга иккита немис афчаркаси Оқ уйга кўчиб ўтади. Кучуклардан бирининг исми Чемп, иккинчисиники эса Мейджор. Бу кетишда Оқ уйда ит боқиш анъанаси қайта тикланиши аниқ. Чунки Доналд Трамп 120 йил ичида уй ҳайвонлари боқмаган ягона президент бўлган. Итларни боқиш анъанасини бошлаган биринчи президент 1897 йилдан […]
Арманистондаги 20га яқин мухолиф партия мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва у бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини талаб қилиб қўшма баёнот билан чиқди. «Қайтариб бўлмас йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида юзага келган ҳалокатли вазият учун жавобгар бўлган бош вазир Пашинян ва унинг ҳукуматини ихтиёрий равишда четланишини талаб қиламиз. Вазиятда ўзгариш қилишга қодир, ҳарбий-сиёсий муаммоларни еча оладиган янги ижроия […]
Сирдарё вилоятида Президентимизнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича қабул қилган фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят корхона ва ташкилот раҳбарларининг жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича мусобоқалар ўтказилади. Вилоят ҳокими бу борада тегишли фармойиш қабул қилган. Унга кўра, раҳбарлари ўртасида “Спорт тарғиботчиси” ва “Шахсий намуна” тамойили асосида спорт […]
Тайванлик йигит севимли таоми — товуқ филеси ҳақида сўз борганидан сўнг икки ойлик комадан чиқди, Чиу исмли 18 ёшли йигит скутерда жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Аниқлик киритилишича, тўқнашув оқибатида унинг бир неча тана аъзоларига жиддий зарар етган, жумладан, талоқ, ўнг буйрак ва жигарига. Фавқулодда ҳолатда шифохонага етказилган йигитга шифокорлар учинчи даражадаги кома ташхисини қўйган. […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/Bravo-jamoasining-Amerikadagi-konserti.mp4
Япониянинг Канагава префектурасидаги ресторан менюсига “Байден Бургер” номли таом қўшилди. У AҚШ ҳарбий-денгиз базаси яқинида жойлашган. Aмериканинг янги президенти Жозеф Байден номи билан аталган ушбу егулик таркибида Филадельфия пишлоғи ва Пенсилвания картошка чипслари бор. Бу ўз навбатида демократнинг ўша штатдаги ғалабасига бевосита ишора. Цунами номли ушбу ресторан президент бургерлари билан танилган. 2009 йилда унинг менюсига Обама […]
Кардиффда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, баъзи турдаги оғиз ювиш воситаларини қўллаш орқали коронавирус юқиш хавфини камайтириш мумкин. Тадқиқотчилар «вирусусид таъсирига» эга бўлган сетилпиридиниюм хлорид бўлган оғиз ювиш воситаларининг антивирал таъсирини таъкидладилар. Бу ҳақда Daily Paragraph нашри хабар бермоқда. Тадқиқот давомида бир нечта машҳур оғиз ювиш воситалари CОVID-19 га қарши тажрибасидан ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, кимёвий […]
Коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказишни ташкил этиш борасида 7 ноябрь куни ўтказилган учрашувда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди. Таъкидланишича, 5 минг кишига етадиган вакцина Хитойдан Тошкентга олиб келинган. Вакциналар махсус шароитларда сақланмоқда. Кўнгиллилар жамоаси шакллантирилганидан сўнг ҳар бир оилавий поликлиникада имкониятдан […]
Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Cамарқанд вилоятида, 14 нафари Сурхондарё вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Айни пайтда юртимизда 65 971 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 2 […]
8 ноябрь, якшанба куни Ливаннинг Аккар провинциясидаги Ал-Талил қишлоғи яқинида метеорит қулаб тушди. Ливаннинг NNА миллий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, плантацияга метеорит қулаши оқибатида катта ёнғин содир бўлди. Астрофизик Сирина Неҳменинг сўзларига кўра, ҳодиса Леонидадаги метеорик ёмғир туфайли содир бўлган бўлиши мумкин. Бу метеоритларнинг Ер атмосферасига сониясига 71 км тезликда учиши билан тавсифланади. Бундай ҳолда, интенсивлик […]
allsportuz.com спорт хабарлари нашри дунёнинг энг тезкор футболчилари «топ-6″лик рейтингини тузиб чиқибди. Демак, рўйхатни эълон қиламиз: 6. Криштиану Роналду (Ювентус) – соатига 34,6 км/соат 5. Мбаппе (ПСЖ)- соатига 36,04 км/соат 4. Эрлинг Холланд (Боруссия Д)- соатига 36,04 км/соат 3. Адама Траоре («Вулверхэмптон Уондерерс»)- соатига 36,21 км/соат 2. Ашраф Хакими («Интер»)- соатига 36,48 км/соат 1. Альфонсо Дэвис («Бавария»)- […]
Фарғона ҳалқа автомобиль йўли (Р-112)нинг Андижон вилояти Асака тумани «Юқори Бўз» маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида 6 ноябрь куни соат тахминан 23:50 да инсон ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси. Фуқаро М.А. бошқарувидаги ВАЗ-21011 «Жигули» автомобили қирғизистонлик ҳайдовчининг MAN юк автомобили билан тўқнашган. Оқибатда «Жигули»да бўлган уч киши […]
77 ёшли Жо Байден АҚШнинг навбатдаги президенти бўлади. «Kun.uz» унинг ҳаётига оид асосий маълумотларни тақдим этди. 35 йилдан ортиқ вақт давомида Делавэр штатидан сенатор бўлган ва 44-президент Барак Обама маъмуриятида вице-президент лавозимини эгаллаган Байден демократлар партиясининг энг обрўли ва тажрибали вакилларидан бири ҳисобланади. 2021 йил 20 январда бўлиб ўтадиган инаугурация маросими вақтида у 78 ёшда […]
Наманган шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати ходими коронавирусдан вафот этган фуқаронинг жасадини қариндошларига топшириш учун пора олаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда 7 ноябрь куни коррупциянинг олдини олиш масалаларига бағишланган идоралараро йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири. Бош прокурорнинг сўзларига кўра, Наманган шаҳар Санитария ва эпидемиология осойишталиги хизмати ходими Фозилов муқаддам […]