Корея Республикаси ҳукумати жорий йилнинг ўзида H5N8 парранда гриппи хавфли турининг тўртинчи ҳолатини тасдиқлади, деб хабар бермоқда “Yonhap” агентлиги мамлакат Озиқ-овқат, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигига таяниб. Газетанинг ёзишича, вирус Кёнгидо провинциясининг Ичхон шаҳри яқинидаги ёввойи ўрдакларнинг ахлатидан топилган. Шунингдек, ҳозирги пайтда парранда гриппининг юқори патоген турининг аниқланиши билан боғлиқ олтита эҳтимолий ҳолат текширилмоқда. 2016 […]
Буюк Британияда “йоркширлик йиртқич” лақаби остида танилган, 13 аёлни ўлдиришда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган серияли қотил 74 ёшли Питер Сатклифф коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда. Таъкидланишича, собиқ юк машинаси ҳайдовчиси CОVID-19 учун даволанишдан бош тортган ва қамоқдан олиб келинган касалхонада вафот этган.
Арманистон Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) собиқ раҳбари Артур Ванецян ҳибсга олинди, деб хабар берди “Sputnik Armaniston” адвокат Лусине Саакянга асосланиб. Унинг сўзларига кўра, Ванецян Бош вазир Никол Пашинянни ўлдириш ва ҳокимиятни ўзлаштиришни режалаштиришда гумон қилинмоқда. Ванетсян 2018 йилда Миллий хавфсизлик хизматининг бошлиғи этиб тайинланган, аммо 2019 йил сентябрь ойида расмийларни танқид қилиб, ўз лавозимини тарк […]
Қўшма Штатларда “United Launch Alliance” компанияси томонидан Канаверал бурнидан АҚШ космик разведкаси миллий агентлигининг махфий “NROL-101” сунъий йўлдоши билан оғир “Atlas V” ракетаси учирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Қизиғи шундаки, миллиард долларга баҳоланган сунъий йўлдошнинг мақсади, орбитаси, ҳажми ва бошқа хусусиятлари ҳақида умуман маълумот йўқ. Ушбу турдаги сунъий йўлдошларнинг вазифаси ва имкониятлари […]
Таъкидланишича, янги станция Мурғобдаги 6000 нафар аҳолини электр билан таъминлайди. Мурғоб Тожикистонда денгиз сатҳидан энг юқорида жойлашган шаҳар, унинг аҳолиси етиб бориш қийин бўлган жойда яшагани учун электр энергиясидан узиб қўйилган эди. “Xpress.uz”
2020 йил 14 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 987 (+73) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 4 нафари Тошкент вилоятида, 69 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Жиззах […]
Туркия парламенти Тоғли Қорабоғга ўз тинчликпарвар кучларини киритиш борасида резолюцияни қабул қилиш устида ишламоқда. Тахминларга кўра, ҳарбийлар ноябр ойининг охиригача зиддиятли ҳудудга кириб боради. Sabah агентлигининг хабар беришича, маълумотни парламентдаги ўнгчилардан Адолат партияси вакиллари тасдиқлаган. Расмий ҳужжатда тинчликпарвар кучлар томонидан бажариладиган аниқ вазифалар ва уларнинг жойлашув ҳудуди белгилаб берилади. Маълум қилинишича, турк ҳарбийлари россиялик ҳамкасблари билан... Читать дальше...
Белоруссия президенти Александр Лукашенко мамлакатдан қочиш нияти йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. “Мен қўрқоқ эмасман. Яъни, мен ҳеч қаерга қочмаганман ва қочмоқчи ҳам эмасман”, деб таъкидлади Лукашенко. Унинг сўзларига кўра, фарзандлари ҳам мамлакатни тарк этиш ниятида эмас. Белоруссияда норозилик намойишлари кетма-кет учинчи ой давом этмоқда. Улар республика Марказий сайлов комиссияси Александр […]