Янги касалланиш ҳолатларининг: 70 нафари Тошкент шаҳрида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Жиззах вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар Хоразм вилоятида 13 нафар, […]
Кеча, 7 ноябрь соат тахминан 01-00 ларда Оҳангарон тумани «Чинор» ЙПХ масканида тунги хизматни ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан «Наманган-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомобили тўхтатилади. Бу ҳақда хабар берган Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, автомобиль ва унинг салонини кўздан кечириш давомида қоплар ва қутиларга жойлаштирилган 405 дона (мушаклар) […]
Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Умиджон Барноев тайинланди. Бу ҳақда «Tez News»га хабар берди. Маълумот ўрнида, Умиджон Барноев 1970 йилда туғилган. 1996 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини муҳандис-механик, ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. Умиджон Барноев иш […]
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг айтишича, якшанба куни Озарбайжон ҳарбийлари Тоғли Қорабоғдаги катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи шаҳар Шушани қўлга киритди. Аммо, Арманистон расмийлари бу хабарни рад этган. Арманлар тилида Шуши дейилувчи ушбу шаҳар ҳар икки томон учун ҳам маданий ва стратегик аҳамиятга эгадир. Шуши Тоғли Қорабоғдаги энг йирик шаҳар Степанакертдан 15 километр жанубда жойлашган. Озарбайжон […]
Италия А Серияси 7-тури доирасида «Женоа» клуби ўз майдонида «Рома»ни қабул қилади. Генуяда ўтадиган учрашув олдидан мезбон клуб матбуот хизмати «Женоа» таркибини эълон қилди ва бу сафар ҳам Элдор Шомуродов қайдномадан ўрин олмаган. «TuttoFantacalcio»нинг ёзишича, Элдор Шомуродов оёқ мушакларидаги жароҳат сабабли кетма-кет 3-ўйинда – «Рома»га қарши баҳсда ҳам майдонга туша олмайди. Футболчи тикланиш жараёнини ўтказмоқда. […]
Қирғизистонда ҳокимият алмашгач, муваққат президент Садир Жапаров ташаббуси билан парламент атрофини ўраб турган панжаралар олиб ташланди. Бу чора қирғиз депутатларининг халққа яқинроқ бўлишига хизмат қилиши айтилмоқда. Ўтган ҳафта қирғиз парламенти спикери этиб сайланган Талант Мамитовнинг сўзларига кўра, панжараларни олиб ташлаш ташаббуси муваққат президент Садир Жапаровдан чиққан. «Биз халққа яқинроқ бўлишимиз ва унинг манфаатларига хизмат қилишимиз даркор», – […]
“Синьхуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, ракета Хитойнинг шимолида жойлашган Цзюцюань космодромидан учирилган. CERES-1 кичик ўлчамдаги ракета-ташувчи бўлиб, у орбитага кичик ўлчамли сунъий йўлдошларни чиқара олади. Ракета Galactic Energy компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ракета Ерга яқин орбитага 350 кггача ва 700 км баландликдаги қуёш-синхрон орбитасига 230 кггача юк олиб чиқа олади. Ракета илк парвози […]
Қорабоғ низоси ҳудудига бошқа мамлакатлардан эмас, Россиядан тинчликпарварларнинг киритилиши энг самаралиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. «Россия бу минтақада иштирок этади, Россия бу минтақани билади, ҳатто тилга оид мулоқот масалалари ҳақида ҳам айтишим мумкин», — деди Пашинян. Унинг сўзларига кўра, бу ерда гап […]
The Washington Post нашрининг вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар беришича, Байден АҚШни иқлим бўйича Париж келишувига қайтармоқчи ва унинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиши ҳақидаги қарорни бекор қилмоқчи. Бундан ташқари, Байден Трампнинг иммиграцияни тақиқловчи қарорини дарҳол бекор қилишни ва АҚШга ёшлигида ноқонуний тарзда келтирилган шахсларга мамлакатда қолишга имкон берувчи дастурни тиклашни режалаштирмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Байденнинг бош […]