Францияда лицей ўқитувчисини ўлдириш билан таҳдид қилган эркак бир ярим йилга қамалди. Бу ҳақда Ницца шаҳри прокуратурасига асосланиб Le Figaro нашри хабар берди. Хабарда айтилишича, у ижтимоий тармоқлар орқали ўқитувчига таҳдид қилган. Судда эса бунинг ҳазил эканлигини айтиб ўзини оқлашга уринган. Маълум қилинишича, у ижтимоий тармоқларда ўқувчилари имтиҳонларда фирибгарлик қилганлиги учун улардан изоҳ талаб қилган ўқитувчи […]
Расмийларнинг 28 ноябрь куни берган хабарларига кўра, ИШИДга алоқадор жангарилар Индонезиянинг Сулавеси оролидаги чекка қишлоқда яшовчи 4 нафар насронийни ўлдиришди. Қурбонлардан бирининг боши танасидан жудо қилинган бўлса, қолган уч киши ёқиб юборилган. Қилич ва қурол ишлатган жангарилар гуруҳи жума куни эрталаб Марказий Сулавеси вилоятидаги Лембантонгоа қишлоғига пистирмадан ҳужум уюштириб, бир неча одамни ўлдиришди ва ўнлаб […]
Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакат ҳарбийларини «ўлимдан қўрқмасликка ва ғалабаларга тайёрланишга» чақирди. Бу ҳақда “Daily Mail” Хитой оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар бермоқда. Қайд этилишича, давлат раҳбари қўмондонлик билан учрашув чоғида қуролли кучларни жанговар ҳаракатларга тайёрланишга чақирган. Аввалроқ, 1 ноябрь куни америкалик сиёсатшунос Кристофер Лейн Вашингтон ва Пекин тўғридан-тўғри қуролли қарама-қаршиликлар йўлини бошлаганига, АҚШ ва Хитой муносабатлари қулаш ҳолатида... Читать дальше...
Ўзбекистон футбол асоциациясига кўра, Ўзбекистон Суперлига ва Про Лигадаги ўйинларга аралашган ёки унинг натижасига таъсир ўтказган бир қатор футбол ҳакамлари аниқланди. ФИФА, ОФК ҳаками Жасур Мухторов 5 йилгача, ЎФА Бош ҳаками Темур Тўхтасинов 2021 йилги футбол мавсумида ва ЎФА Бош ҳаками Аскер Нажафалиев 2020 йил футбол мавсуми охиригача ҳакамлик қилишдан четлатилди. zamon.uz
Кенияда ўлган деб ҳисобланган эркак ўликхонада тўсатдан ўзига келди. Бу ҳақда “Standart” нашри хабар берди. Қайд этилишича, Питер Киген уйида ҳушини йўқотган ва оиласи уни касалхонага олиб борган. Бир неча соатдан сўнг шифокорлар Питернинг қариндошларига унинг касалхонага ётқизилишидан олдин вафот этганлиги ҳақида хабар беришган. Аммо шифохона ходими Гирберт Черуйотнинг маълум қилишича, қариндошларининг ўзи Кигенни ўлган […]
АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден Пентагон раҳбари лавозимига қора танли раҳбар тайинлаш ҳақида ўйлаяпти. Манбага кўра, ушбу лавозимга етакчи номзод истеъфодаги тўрт юлдузли генерал Ллойд Остин бўлиб, борди-ю Байден уни тайинласа, Остин биринчи қора танли Мудофаа вазири бўлади. Таъкидланишича, Остин 2016 йилгача АҚШ Марказий қўмондонлигини бошқарган. Шунингдек, номзодлар орасида собиқ ички хавфсизлик вазири Жей Жонсон, сенатор Тамми Дакворт […]
2020 йил 28 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 718 (+71) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг барча 71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Жиззах вилоятида […]
Абу-Дабида тўртта осмонўпар бино бузиб ташланди. Ва мутасаддилар бунинг учун энг самарали усулдан фойдаланишди, деб хабар беради МИР 24. Бино ўн сония ичида бузиб ташланди. Яқинда эски бино ўрнида янги микрорайон қурилади. Маҳаллий ҳокимият қураётган микрорайон нафақат маҳаллий, балки сайёҳлик марказига айланиши кутилмоқда. Лойиҳага кўра, кўп қаватли уйларнинг ўрнида савдо маркази пайдо бўлади. Биноларни бузиш […]
Давлатимиз томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида божхона соҳасида қатор имтиёз ва қулайликлар яратиб берилмоқда. Айтиш лозимки, мамлакатимизда инсофли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш ва олдини олишга қаратилган кенг кўламли ислоҳатлар ўтказилаётган бир вақтда айрим “уддабурон тадбиркорлар» давлат бюджетига божхона тўловларини белгиланган тартибда тушириш ўрнига, турли қинғир йўллар... Читать дальше...
Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан сўнг «Ҳонгконг автономияси тамойилларига путур етказгани» учун унга нисбатан чеклов чоралари киритилган. Ҳонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам банкда ҳисоб рақами йўқлиги сабабли маблағларини нақд пул кўринишида сақлашини айтди. «Би-би-си»нинг маълум қилишича, Лам АҚШ санкциялари туфайли банкда ҳисоб рақами очолмайди. Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан сўнг «Ҳонгконг автономияси тамойилларига путур […]