Грозний шаҳрида мусулмон масжиди ва православ черковини ўз ичига олувчи ноёб диний мажмуа пайдо бўлди. Россияда иккита энг кўп анъанавий конфессияни ифодаловчи ансамбль 46-Жуков орденли алоҳида оператив белгиланишдаги бригаданинг ҳудудида жойлашган. Ибодатхоналарнинг кўриниши ягона услубда яратилган. Бундан ташқари, масжид гумбази Қуддусдаги Ал-Ақсо ҳудудида жойлашган “Қуббат ас-Саҳро” масжидига ўхшайди. Очилиш маросими республика раҳбари Рамзан Қодиров ва […]
29 декабрь куни фуқаро М.М. ўз бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудидаги Янгиараб МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўрта қисмидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туманида ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. […]
Ўзбекистон президентининг 30 декабрдаги қарори билан 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди. 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм; 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола […]
Россия президенти Владимир Путин Арманистон президенти Армен Саркисянга табрик ва совға юборди. Бу ҳақда Арманистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди. “Путин номидан Саркисянга Собиқ Иттифоқ Қаҳрамони Геворк Вартанянга бағишланган эсдалик почта маркаларининг тўплами совға қилинди”, дейилади хабарда.
* * * Маълум бўлишича, Интернет худди вақт машинасига ўхшаркан. Чунки, Интернетда Задорнов, Петросян бир йилдан кейин айтадиган латифаларини бугуноқ ўқиб олса бўлади. * * * Қиз дугонасига деди: — Йигитлар гўзал ва эришиб бўлмайдиган қизларни севишаркан. Мен ҳам бориб дарров бўянай-да, темир сандиққа тушиб олай! * * * Консерватория. Имтиҳон пайти. Талаба Малика савдо […]
Британиялик актёр Маркус Д’Амико вафот этди, дея хабар берди “Variety” марҳумнинг синглиси Мелиссанинг сўзларига таяниб. Таъкидланишича, актёрнинг ўлимига пневмония сабаб бўлган. 55 ёшли юлдуз 16 декабрь куни вафот этган. Актёр «Алиенист», «Супермен 2» ва «Оилавий иш» сериалларидаги роллари билан машҳурликка эришган.
«Бир томонда ролингиз муваффақиятини, иккинчи тарафда тирикчилик ташвишларини ўйлашингиз керак. Актёр ҳам бошқа одамлардек оиласига, яқинларига масъул, ахир. Хаёлингни ҳеч нимага бўлмасдан, буткул ижодга берилишни ҳарчанд истама, “ола хуржун”дан воз кечиш имконсиз барибир. Образга кириш актёрдан бутун ўй-фикрини жамлашни, вақтини тамомила бағишлашни талаб этади. Ана шундай пайтда белинг (чўнтагинг) бақувват бўлмаса, ижодга етарлича фурсат ажрата олмайсан ёки роль […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/12/t_video5431572297158757491.mp4
Исроилда яна бир фуқаро коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олгандан кейин вафот этди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар бермоқда. «Эркак коронавирусга қарши эмлашдан бир неча соат ўтгач, Қуддусда вафот этди», дейилади хабарда. Беморда «сурункали ва мураккаб» соғлиқ муаммолари бўлганлиги қайд этилган.
30 декабрь куни Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари лифтда қамалиб қолган 5 нафар фуқарони қутқарди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар беради. Шу куни, соат 18:59 да вилоят ФВБ Навбатчи диспетчерлик хизмати “1050” қисқа рақамига Навоий шаҳар М.Таробий кўчаси 110а-уйда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар лифтда қамолиб қолганлиги ҳақида ҳабар келиб тушди. Олинган ҳабар асоида […]