11 декабр соат 14:50ларда 38 ва 58-сонли автобус ҳайдовчилари Шота Руставeли кўчаcида пойга уюштиришди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлаган. 12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори томонидан икки ҳайдовчига нисбатан йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани ва авария ҳолатини содир этгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5 моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Мазкур моддага асосан, ҳайдовчиларга нисбатан […]
Халқ таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган @maktab_uzedubot орқали шахсингизни кўрсатмаган ҳолда фарзандингиз таҳсил олаётган ёки ўзингиз фаолият юритадиган мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақида маълумот беришингиз мумкин. Бу ҳақда ХТВ маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги Қарорига мувофиқ ҳудудлардаги мактабларни куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлашга маҳаллий ҳокимликлар жавобгар […]
Коронавирус пандемияси оқибатлари туфайли дунё 80 йил ичидаги энг ёмон иқтисодий таназзулга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди, демоқда «korrespondent.uz». «Пандемиядан келиб чиқадиган ижтимоий ва иқтисодий зарар жуда катта ва зарарни қоплайдиган вакцина йўқ»,- деди у. Гутерриш, шунингдек, қашшоқлик ва очлик хавфининг кўпайишини башорат қилди. БМТ раҳбари ушбу ҳолатга […]
2020 йил 12 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 956 (+145) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 32 нафари Тошкент вилоятида, 97 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган […]
Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи интернат-мактаби тарбияланувчиси калтакланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалди. Хабарларга кўра, 3-в синф ўқувчиси 2-гуруҳ тарбияланувчиси 11 ёшли Абдуғофурова Эъзозахон Умиджон кизи калтакланган. 103 – ёрдамчи интернат мактаб ўқувчисини кечки смена тарбиячилари тезроқ ухламагани сабабли урганлиги айтилган эди. Ҳолат бўйича Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи […]
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, бугун Тошкент вақти билан 10:48 да (13.12.2020 йил, Гринвич бўйича 05:48 да) Туркманистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,34 градус шимолий кенглик; 60,66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 111 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 756 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича. Ўзбекистон ҳудудида сезилмаган.
2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга […]
Француз фуқароси “EuroMillions” лотереясида 200 миллион евро ютиб олди. «Mirror» хабарига кўра, бу нафақат мамлакат, балки Европадаги ушбу ўйиннинг бутун тарихи давомидаги рекорд ютуқдир. Маълум бўлишича, бундан олдинги Европа рекорди Буюк Британия фуқароси томонидан 2019 йилда ўрнатилган. Ўшанда ғолиб 190 миллион еврони қўлга киритган. Франциядаги энг катта ютуқ эса 2012 йилда ўз эгасини топган 170 […]
АҚШнинг Флорида шаҳрида яшовчи Майкл Эсмонд 114 қўшнисининг коммунал қарзларини тўлаб берди, деб ёзди CNN. Маълумотларга кўра, Эсмонд 74 ёшда ва ҳовузларни тозалаш компаниясига эга. Америкаликнинг айтишича, 2020 йил унинг бизнеси учун яхши йил бўлган. Аммо бошқалар учун яшаш анча қийинлашгани уни ўзини айбдор ҳис қилишига сабаб бўлган. «Мен коронавирус ва у сабаб шаҳримда юзага […]
Сўнгги кунларда мамлакатимизда қалин туман тушиши ҳолати кузатилмоқда. Бу эса ҳайдовчилар автомобиль йўлларида ҳаракатланганида кўришни чеклайди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларга туман шароитида транспорт воситаси тезлигини 10-20 км/соатгача камайтиришни, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмасликни ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилишни сўраб, мурожаат қилди. Ва қуйидаги тасвияларни берди: Йўловчиларни олишда ва йўл четидаги пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш; […]