Олий Мажлис Сенати кун тартибида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги масала ҳам кўриб чиқилиши ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Жамоатчилик томонидан Конституцияга айнан қандай ўзгартиришлар киритилаётганлиги ва унинг асослари нималардан иборатлиги ҳақида саволлар пайдо бўлмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу ўзгаришлар аввало Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини […]
Дунё бўйлаб тарқалиб кетган 114га яқин Қуръони каримнинг қадимий қўлёзма китоблари буюк алломалар, мутафаккирлар ва тарихий шахсларга тегишли эканлиги айтилмоқда. Улар қаторида Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Амир Олимхон каби тарихий шахслар фойдаланган манускриптлар мавжуд. Лойиҳа Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бутунжаҳон жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Аввалроқ жамият Ўзбекистонга Катталангар Қуръон тарихий […]
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Унда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Масалан, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига зўравонликни... Читать дальше...
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгилайди. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Сурхондарё вилоятида бугун кундузи қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Бугун кундузи баъзи жойларда ва 15 декабрга ўтар кечаси Фарғона водийси вилоятларида бироз […]
Haqqin.az порталининг билдиришича, Тоғли Қорабоғда партизанлар урушига чақириқлар мухолифатдаги Aрманистоннинг телеграм каналларида пайдо бўлган. Нашр муаллифининг сўзларига кўра, бунинг ортида Ғарб разведка хизматлари турибди. Haqqin.az’нинг даъво қилишича, ФХХ Россия президенти Владимир Путинга «арман миллатчилари ва реванчистларининг Ғарб махсус хизматлари билан алоқаларини кучайтиргани» ҳақида хабар берган ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Aлиев Ереванни «тўлиқ мағлубият» билан қўрқитган.
Номаълум шахс Нью-Йоркдаги Илоҳий соборга ўқ узганидан кейин полиция томонидан жароҳат олди ва касалхонада вафот этди, деб хабар бермоқда New York Postга таяниб «interfax». Жароҳат олган гумонланувчи оғир аҳволда касалхонасига етказилган ва шифокорлар унинг ўлганлигини айтгандан сўнг, газета маълумотли манбаларга таяниб хабар берган. Ҳодиса Рождество концертидан кейин собор зинасида содир бўлган. «Гумонланувчи ўқ узганида одамлар […]
12 декабрда 1982 йилги жаҳон чемпиони Паоло Росси дафн этилди. Эслатиб ўтамиз, футболчи 9 декабрь куни вафот этганди. “Football Italia” хабарига кўра, номаълум шахслар дафн маросими пайтида спортчининг уйини талон-торож қилишган ва футболчининг соатини ҳамда бошқа шахсий буюмларини ўғирлаб кетишган. Россининг рафиқаси буюмларнинг йўқолганлигини дафн маросимидан қайтганида пайқаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Судга берилган деярли барча даъволари рад этилганидан кейин ҳам АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайловлардаги ўзининг ғалабасини исботлашга ваъда берди. Оқ уй раҳбари “Fox News” га берган интервьюсида Жо Байден ғолиб бўлган ҳар бир штатдаги сайловчилар овози учун курашишини айтди. Бундан ташқари, у ваколатларини қонуний муддатда топшириши вақти кам қолаётгани туфайли бу ишларни жадаллаштиришини таъкидлади. […]
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Абдуллаева «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Юлдуз Абдуллаева суҳбат давомида илк маротаба оиласи, эри билан ажрашиш сабаблари ҳақида гапириб берди. «Мен ҳеч қачон турмуш ўртоғимга ажрашиш ҳақида оғиз очмаганман. Доим сабр қилиб, чидаб юрганман, яхши томонга ўзгаришидан доимий умид қилиб юрганман. Бир кун келиб […]
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган Юнусобод туманидаги «Универсам» бозорида ички ишлар ходимлари ва фуқаро ўртасида юзага келган келишмовчилик видеосига изоҳ берди, деб ёзмоқда «Daryo.uz». Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеода ички ишлар органлари ходимларининг жамоат тартибини бузишни бас қилиш ҳақидаги талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган фуқаронинг қўлга олиниши тасвирга тушган. Таъкидланишича, ерда ётган аёл савдо моллари сумкасининг устига ётиб, ходимлар […]