Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан қочиб юрган қидирувдаги фуқаролар ҳамда бедарак йўқолган шахсларни топишга қаратилган тадбирлари мунтазам амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Жиззах вилояти бўйича бўлими ходимлари саъй-ҳаракати билан Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалласидаги яширин манзилида Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшаган М.Р. қўлга олинди. Ушбу шахс […]
Видео форматидаги танишувлар қизиқишлари мос келувчи дўстлар ёки жуфт топишга ёрдам беради “Одноклассники” фойдаланувчилари танишувлар доирасини Mail.ru Group видео қўнғироқ платформаси асосида ишлайдиган янги «Ойна» хизмати ёрдамида кенгайтириши мумкин. «Ойна» суҳбатдошларни тасодифий тартибда излаш ва ижтимоий тармоқдан чиқмасдан видео чат орқали мулоқот қилиш имкониятини беради. Пандемия шароитида одамларда жонли мулоқот етишмаслиги юзага келади. «Ойна» ушбу […]
Наманган. 2020 йил 14 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Чуст шаҳар “Пансада” МФЙ ҳудудида жойлашган 38 ёшли Шамсия Н.,га тегишли аёллар гўзаллик салонидан умумий баҳоси 10.000.000 сўмлик 1 дона ноутбук, 1 дона планшет, 1 дона аёллар курткаси, 1 дона шапка, 1 дона соч дазмоли, 1 дона соч гафре дазмоли, 1 дона аёллар сумкаси, 1 […]
Беларусь Президенти Александр Лукашенко: «Ўзбекистонни Ҳамдўстликка раислик қилаётган давлат сифатида фаол ва самарали ишлари учун бизнинг раисимиз Шавкат Миромоновичга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундай фавқулодда вазиятлар шароитида ўз вазифаларини бажарган ўзбек дўстларимизнинг профессионаллигига тан бераман». МДҲ саммитидан. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин: “МДҲга аъзо давлатлар ҳамкорлиги жорий йилда умуман олганда барча йўналишлар бўйича ривожланишда давом этди. […]
Бугунги кунда гиёҳванд моддаларнинг мамлакатимизга олиб кирилиши ва савдосига қарши қатъий чоралар кўриляпти. Гиёҳванд моддаларнинг инсоният учун қанчалик зарарли эканлигини барчамиз яхши биламиз. Унинг савдоси билан шуғулланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бироқ билатуриб, бу жиноятга қўл ураётганлар учраётгани барчамизни хушёрликка чорлайди. Хусусан, Тожикистон Республикаси фуқароси Курбонзода Шероз давлат чегарасининг Тошкент […]
Сомалининг марказий қисмида жойлашган Галкайо шаҳридаги стадионда содир этилган портлаш оқибатида 10 киши, жумладан юқори мансабдор шахслар ҳалок бўлди. Shabelle радиостанциясининг хабар беришича, портлаш стадионга бош вазир Муҳаммад Ҳусайн Робле келишидан бироз олдин юз берган. Олинган маълумотларга кўра, теракт худкуш томонидан амалга оширилган. Ҳукумат уни “Аш-Шабоб” террорчи гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилмоқда. Сомалининг Goobjoog News […]
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (-72,5 кг) IBO ҳамда IBF чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) 19 декабрь тонгида навбатдаги жангини ўтказди. Головкин полшалик енгилмас боксчи Камил Шереметага (21-1, 5 КО) қарши рингга кўтарилди. Жангда қозоғистонлик боксчи устунликка эга бўлди ва 7 раунд давомида рақибини тўрт бор нокдаун ҳолатига туширди. 8-раунд олдидан Шереметанинг […]
Таниқли журналист, Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг Туркияда бўлиб турган мухбири Санжар Рустамов хабар қилган. Журналистни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун ёлланган адвокат вазиятни ўргангач, кимдир Абдукарим Мирзаевга тегишли рақам орқали шубҳали шахслар билан мулоқотда бўлгани ҳақида хабар бергани, […]
Новосибирск мэри россиялик спортчиларни олимпиядаларда СССР байроғи билан чиқишни таклиф қилди. Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Россия Миллий Олимпия терма жамоаси Новосибирск мэри Анатолий Локот Россия Федерацияси байроғи ўрнига СССР байроғи билан иштирок этишни илгари сурмоқда. Таъкидланишича, Россия спортчилари СССР байроғидан Спорт арбитраж судининг (САС) қарорига жавобан фойдаланишмоқчи. 17-декабр куни САС ва Жаҳон анти-допинг агентлиги ўртасида […]
Тошкент–Бухоро йўналишидаги йўловчи поезди Қизилтепа тумани ҳудудида маст бўлиб темирйўл устида ўтирган фуқарони уриб юборган. Оқибатда, 1986 йилда туғилган 34 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Поезд ҳаракати 25 дақиқа тўхтаб қолган.
2020 йил 18 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 806 (+131) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 24 нафари Тошкент вилоятида, 87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар […]