Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги урушда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳақида янги маълумотларни эълон қилди, уларнинг сони 2996 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди. «Суд-тиббий экспертизадан 2996 нафар ҳалок бўлган ҳарбийнинг жасади ўтказилган. Уруш бошидан ҳозирги пайтгача қариндошлардан 1816 та, ҳалок бўлганларнинг жасадларидан эса 993 та ДНК намунаси олинган. Жасадлар шахсини ДНК […]
Россияда ҳайвонлар учун COVID-19’га қарши вакцина 2021 йил январь ойининг охирида тайёр бўлади. «Интерфакс»нинг хабар беришича, бу ҳақда «Росселхознадзор» раҳбари Сергей Данкверт «Ветеринария ва ҳаёт» нашрига маълум қилди. «Шундан сўнг, рўйхатдан ўтиш учун вақт керак бўлади. ‘Росселхознадзор’ ҳайвонлар учун ушбу иммунобиологик препаратни кўп миқдорда ишлаб чиқаришга тайёр», — деган Данкверт. Унинг сўзларига кўра, «Росселхознадзор»га Россия […]
«Twitter» фойдаланувчилари 2020 йилда америкалик актёр Чедвик Боузманнинг аккаунтида актёрнинг вафот этгани ҳақида эълон қилинган хабар билан энг кўп бўлишишган. Голливуднинг “Қора пантера” филмида бош ролни ижро этган актёр августда йўғон ичак саратонидан 43 ёшида вафот этганди. Унинг вафот этгани маълум қилинган твит эълон қилинганининг эртаси куниёқ 5,7 млндан кўпроқ лайк тўплаб, ижтимоий тармоқ тарихидаги […]
Биз одатда ўзини бошқаларга нисбатан ақллироқ, тарбиялироқ ва маданиятлироқ деб ўйлайдиган кишиларни шунчаки мақтанчоқ, ўзига бино қўйган кимса деб биламиз. Аслида бу тоифа кишиларнинг ҳаммаси ҳам ёмон тарбияси ёки табиатан мақтанчоқ бўлгани сабабли бундай йўл тутмайди. Замонавий тиббиёт бундай ҳолатни мегаломания — руҳият бузилишининг бир тури эканини таъкидлайди. Хўш, бу ўзи қандай касаллик, ўзига хос […]
15-18 декабр кунлари бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон маданий мероси» ҳафталигида ўзбек киномотаграфиясига оид бир қанча янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Улардан бири «Фариданинг икки минг қўшиғи» кинофильмининг намойиши бўлиб ўтади. Бугун «Ўзбеккино» МА томонидан буюртма қилиниб, қўллаб-қувватланаётган бадиий фиьлмлар “Оскар” томон бораётгани қувонарли. Бу ҳақда таниқли режессиёр Рашид Маликов ўз фикрларини билдириб ўтди. — Айни пайтда жуда катта тадбирга тайёргарлик […]
Ижтимоий тармоқларда республикадаги барча олий таълим муассасаларида 2021 йил 16 январдан дарс жараёнлари фақат анъанавий тарзда бошланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Kun.uz мухбири мазкур хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланди. Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ёлғон маълумот. Қайд этилишича, республикадаги олий таълим муассасаларида дарсларни анъанавий тарзда ташкил қилиниши фақат […]
2020 йил 7 декабрь куни шахсини сир сақлашни сўраган “Х” исмли фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура. У таниши, тадбиркор Ж.З. (1994 йилда туғилган, муқаддам судланган) уни муқаддам босқинчилик жинояти учун судланганлигидан хабар топиб, ўзига рақобатчи деб билган тадбиркор М.Д.ни ўлдиришга буюртма қилиб, эвазига 5000 АҚШ доллари беришни ваъда […]
Россиянинг «Вектор» илмий маркази томонидан яратилган «ЭпиВакКорона» вакцинаси фойдаланиш учун тайёр. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza. Попованинг маълум қилишича, вакцина Москва, Санкт-Петербург, Тула, Новосибирск, Ростов-Донга етказиб берилган. «Роспотребнадзор» раҳбарининг сўзларига кўра, мазкур ҳудудларнинг танланишига айни пайтда Ростов, Тула, Новосибирск вилоятларидаги эпидемиологик вазият марказий шаҳарлардан ташқарида жиддий тус олмоқда. Унинг... Читать дальше...
2020 йил 11 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 811 (+147) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 25 нафари Тошкент вилоятида, 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу билан […]
Андижонда газ муаммоси туфайли одамлар кўчада тўпланди. Аҳолининг йўлда тирбандлик хосил қилгани ва йўлни тўсиб қўйгани учун машиналар ҳаракати тўхтаб қолди. Тартибсизликни юзага келтирган фуқаролар билан масъуллар учрашди ва вазият юзасидан тушунтиришлар берилди.