Швейцариядаги Вербе тоғ-чанғи курортига келган ва ўн кун карантинда ўтириши керак бўлган буюк британиялик 400 нафардан ортиқ турист ғойиб бўлди, деб ёзмоқда Daily Telegraph. Буюк Британия ҳукумати мамлакатда коронавируснинг ўта юқумли штамми аниқлагани тўғрисида маълум қилганидан сўнг Швейцария ҳукумати 20 декабрда Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатганди. Мамлакатга 14 декабргача келган британиялик туристларга ўн кун карантинда […]
28 декабрь куни Шанхай суди COVID-19 пандемияси бошида Хитойнинг Ухань шаҳридаги воқеаларни ёритган 37 ёшли журналист ва собиқ ҳуқуқшунос Чжан Чжанни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди, деб ёзади Meduza. Суд ҳукмни бир кун ичида чиқарди. Адвокатлар бу қарор устидан шикоят аризаси бермоқчи. Журналист аёл «адоват уруғини сочганликда ва муаммоларни сунъий равишда келтириб чиқарганликда» айбланмоқда, деди […]
Xiaomi компанияси Mi 11 туркумидаги флагман смартфонлари тақдимотини ўтказди. Смартфон 6,81 дюймли OLED-экран билан жиҳозланган бўлиб, HDR10+ технологиясини қўллаб-қувватлайди. У Qualcomm Snapdragon 888 процессори ўрнатилган илк смартфон ҳисобланади. Қурилманинг минимал конфигурацияси саккиз гигабайт оператив ва 128 ёки 256 гигабайт доимий хотирага эга. Mi 11 108, 13 ва 5 мегапикселли учта камера билан жиҳозланган. Унинг аккумулятори ҳажми […]
Москвада «Росгвардия» ходимлари Қорбобонинг мурожаатига кўра, Ялмоғиз кампирни қўлга олди. Эртаклардаги ёвуз қаҳрамонни қўлга олиш учун икки нафар ходим етган, деб хабар беради Meduza. Барчаси қуйидагича бошланган: Қорбобо совғалар тўла қопини қаровсиз қолдириб кетган. Буни кўриб қолган Ялмоғиз қопни олиб кетган. Қорбобо зудлик билан «Росгвардия»ни ёрдамга чақирган. Росгвардейцы провели показательные занятия по профилактике преступлений в […]
Бугун кўпчилик “COVID-19” касаллиги ўзида бор йўқлигини аниқлаш учун тест топширмоқда. Ушбу тестлар баъзан сохта бўлиб чиқаётгани ҳам маълум. Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари “COVID-19” касаллигини аниқлашда ПЗР-тест маълумотномаларини сохталаштириб, “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларга сотиш билан шуғулланувчи гуруҳни фош қилди. Яъни “Тошкент — Москва” йўналишида учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ҳужжатлари […]
Таклиф қилинаётган рационал овқатланиш нормативлари инсон меҳнатининг оғирлиги ва касб гуруҳлари асосида, республика иқлими ва овқатланишдаги миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузилди: 1-гуруҳ — асосан ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар енгил жисмоний фаоллик, талабалар, ижтимоий фанларга оид мутахассисликлар, ЭҲМ операторлари, ўқитувчилар ва б. ЖФК (жисмоний фаоллик коэффициенти) — 1,4). Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 1800 — 2450 […]
АҚШ президенти Доналд Трамп Ироқдаги АҚШ фуқароларига қарши ҳар қандай ҳалокатли ҳужум учун «Эронни жавобгар» деб топиши ҳақидаги огоҳлантирганидан сўнг, Эроннинг ҳисоб-китобдаги янглишуви мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкин. Трамп ва АҚШ ҳарбийлари Эронни АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига моддий зарар етказган, аммо ўлимга сабаб бўлмаган якшанба (20 декабр) кунги ракета ҳужуми ортида турганликда айбладилар. Америка ва халқаро […]
Чили соҳиллари яқинида 6,8 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати веб-сайтида хабар берилди. Маълумотларга кўра, табиий офат эпицентри Чили жанубидаги (Лос-Риос вилояти) кичик Коррал шаҳридан 149 км шимоли-ғарбда қайд этилган. Зилзила манбаи 10 км чуқурликда бўлган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ, цунами хавфи эълон қилинмаган.
Мюнхеннинг «Бавария» клуби 2020 йилнинг энг яхши клуби деб топилди. Бу ҳақда “Twitter Globe Soccer Awards” томонидан хабар берилди. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Бавария» Германия чемпионати, кубоги ва Суперкубоги ҳамда Чемпионлар Лигаси ва Европа Суперкубогини қўлга киритди.