Францияда чивинлар ва безгакка қарши курашга ихтисослашган компания мутахассислари одамни нафақат ҳашаротлар, балки вируслардан ҳам ҳимоя қиладиган қурилмани ихтиро қилишди ва синовдан муваффақиятли ўтказишди. «Ҳашаротлар одатда бизни ҳид орқали топишади. Унинг тарқатувчиси ҳисобланган молекулалар кучсиз электр майдони ёрдамида чекиниши мумкин. Медальон кўринишидаги мослама айнан уни юзага келтиради», — дея маълум қилишди компаниядагилар. Коронавирус пандемиясига қарши […]
Италиялик психолог ва психотерапевт Сара Регинелла АҚШ президенти Доналд Трампни ўтган сайловларда қаттиқ руҳий жароҳат олган деяҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, бирлашишнинг омили Трампнинг нарцисизми(ўзини севиш, маҳлиё бўлиш)га зарба берди ва «бу яра ҳали-вери тузалмайди». Ҳокимиятни йўқотиш ҳақиқати президентга қаттиқ таъсир қилган. 17 декабрь куни Трамп ғазабланиб, Оқ уйни тарк этишни рад этгани ҳақида хабар берилган […]
Япониянинг Toyota Motor автомобилсозлик компанияси коронавируснинг янги штамми тарқалаётгани билан боғлиқ ҳолда Британиядаги 2та ва Франциядаги битта заводи ишини тўхтатишга қарор қилди. NHK телеканалининг хабар беришича, ушбу заводлар ишчилари муддатдан аввал Рождество таътилига чиқарилган. Заводлар биринчи навбатда тайёр маҳсулотни жўнатишга ва деталлар билан таъминлашга жиддий таъсир кўрсатувчи транспорт муаммолари сабабли тўхтатилмоқда. Жумладан, Британия ва Францияни […]
Жиззах шаҳрининг Ўратепалик маҳалласида яшовчи В.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 2019 йилнинг декабридан 2020 йилнинг декабрига қадар унга тегишли қурилиш моллари дўконидаги сейфдан 54 миллион сўм пуллари ўғирланганлигини маълум қилган. Хусусий тадбиркор ўғри ким бўлиши мумкинлигига оид тахминни ҳам билдирган. Шу асосда ички ишлар органлари томонидан ўтказилган суриштирув натижасида мазкур жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши, унга дўкон ишларида […]
Исроилнинг Eviation компанияси йўловчи ташишга мўлжалланган Alice электросамолёти прототипини такомиллаштириб, унинг биринчи парвозга тайёрланганини эълон қилди. Компания самолётнинг парвоз синовларини 2021 йилдан бошлашни, 2023 йилнинг иккинчи ярмига бориб Alice’ни сертификатлаштиришни якунлашни режа қилган, деб хабар беради«Korrespondent.net». Самолёт итарувчи парракларга эга учта электромотор ва минтақалараро қисқа парвозларга мўлжалланган сиғимли аккумуляторлар билан жиҳозланган. 2017 йилда Alice... Читать дальше...
2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа хўжалик ташкилотларига турли хил корпоратив ва кўнгилочар байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди. Идоралар раҳбарлари назарда тутилган чекловларга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар […]
2020 йил 13 декабрь куни соат 10:00 да Зарафшон шаҳар 1-кичик туман 1-уй олдидаги дарахтзорда 45 ёшли М.Қ.нинг мурдаси топилган. Унда ташқи тан жароҳатлари қайд этилмаган. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, М.Қ.нинг танасида «қорин бўшлиғининг ёпиқ қўшма жароҳати, тўш суягини ёпиқ синиши, ичак тутқич артерияси ёрилиши» каби тан-жароҳатлари борлиги ҳамда айнан шу жароҳатлар унинг ўлимига сабаб […]
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг БАЁНОТИ Сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда. Хусусан, жорий йил 20 декабрь ҳолатида […]
2020 йил 21 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 180 (+132) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Кеча кун давомида: Навоий вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 […]
Англиянинг Шарқий Йоркшир графлигида дўстларининг қўпол ҳазили сабаб туғилган кунини нишонлаётган 30 ёшли Саймон Холдер вафот этди, деб хабар берди «Daryo.uz» «Daily Star» маълумотига асосланиб. Маълумотларга кўра, инглиз ўзининг 30 ёшга тўлганини дўстлари билан катерда сайр қилиб нишонламоқчи бўлган. Қайсидир онда улар туғилган кун эгаси билан ҳазиллашишга қарор қилиб, уни сувга итариб юборган. Саймон сув юзасига […]