Янги йил байрами кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Кўпчилик байрам дастурхонини безатиш ва таомлар тайёрлаш бўйича режалар тузишни бошлаб юборган бўлса ажаб эмас. Ушбу салатни тайёрлаш учун тахминан 15—20 дақиқа вақт талаб этилади. Зарур масаллиқлар 150 г «Айсберг» салат барги 100 г қайнатилган товуқ гўшти 60 г черри помидори 20 г пармезан пишлоғи Соус […]
Россия президенти Владимир Путин эмланишга қарор қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб хабар берди. «У вакцина олмоқчилигини ва бунинг учун барча расмиятчиликлар тугашини кутганлигини маълум қилди», деди Песков. Кремл вакилининг қўшимча қилишича, президентнинг ўзи қарорини яқинда эълон қилади.
Яқин йигирма йил ичида барча қитъаларда зилзилалар тез-тез содир бўлади. Бу ҳақда “Градиент” Геофизик тадқиқотлар маркази лабораторияси раҳбари, геофизик Виктор Боков маълум қилди. “Атмосфера айланишининг «C» – Азорес антициклонига, «Е» – Сибирга боғлиқ бўлган иккита асосий шакли мавжуд. Меридионал жараёнлар кучайганда, зилзилалар кўпроқ содир бўлади, айниқса, кучлилари”, дейди мутахассис. Унинг таъкидлашича, келгуси йигирма йил ичида […]
Эрон пойтахти Теҳрон яқинидаги тоғли ҳудудда содир бўлган қор кўчкиси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрондаги маҳаллий ОАВлар ёзмоқда. Қутқарувчилар аввалига икки нафар алпинист бедарак йўқолганидан хабар топган. Қидирув ишлари вақтида икки алпинистдан ташқари яна олти нафар эронлик фуқароларнинг жасади топилган. Қутқарув хизмати томонидан ташкил этилган махсус рақамларга ўша ҳудудга саёҳатга кетган одамларнинг […]
Хитойнинг шимоли-шарқидаги Ляонин вилоятининг Кайюань шаҳрида бир киши одамларга пичоқ билан ҳужум қилди, деб ёзмоқда “Global Times”. Таъкидланишича, ҳодиса натижасида камида етти киши ҳалок бўлган, яна етти киши жароҳат олган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Газетанинг ёзишича, гумонланувчи қўлга олинган.
АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг “Спутник V” коронавирус вакцинаси билан эмланиш тўғрисидаги Янги йил таклифини рад этди. Бу ҳақда Американинг Россиядаги дипломатик ваколатхонаси вакили Ребекка Росс маълум қилди. «Элчи Салливан ушбу таклиф учун Россия Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорчилик билдирди, аммо у Россия фуқароси учун мўлжалланган “Спутник V” дозасини қабул қилишни хоҳламади», […]
Ҳозиргина Навоийда Янги йил арчаси ёниб кетди. Айнан вилоят ҳокимияти ёнида ўрнатилган арча ёниб кетиш сабаблари ўрганилмоқда.
Хонадаги нормал намлик 40 – 60 фоизни ташкил этиши керак. Намлик даражаси 42-48 фоизгача бўлса, инсон осонгина стрессга чидайди. Намлик кўтарилганда ёки тушганда эса бу ҳолат оғирлашади. Юқори намлик даражаси нимаси билан хавфли? Аллергик реакциялар хавфи ортади. Аллергия келтириб чиқарадиган чанг ва замбуруғ (моғор) нисбий намлик 80 фоизга етганда ривожланади. Токсик буғлар кўпроқ ажралади. Намлик […]
Абхазия президенти Аслан Бжания коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда. “Абхазия президенти Аслан Бжанияда коронавирус аниқланди. Касаллик енгил шаклда ўтмоқда. Аслан Бжания ўзини яхши ҳис қилмоқда”, – дейилган хабарда. Бжания ўзини ўзи яккалаган ва вазифасини масофадан туриб бажаради. “Президент Абхазияда, Сухумдаги ўзининг расмий қароргоҳида”, – дея аниқлик киритган хабарда. Абхазияда коронавирус билан […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/12/t_video5425115960585488963.mp4