Вирус бор-йўқлигини аниқлаш биринчи бўлиб, Зеталблик шаҳридаги Fantacy Forever лақабли Бельгия овчаркаси ўрганди. У итлар COVID-19’га чалинганларни соғлом одамлардан ажрата олиш-олмаслигини кўрсатиб бериши керак бўлган махсус тадқиқот дастурида қатнашмоқда. Овчарка синовларнинг биринчи босқичидан ўтган, энди амалий босқич бошланган. Итни ўргатиш учун олти ой вақт ва минг дона ҳимоя ниқоби керак бўлди. Яна бир ит синовларнинг биринчи босқичини […]
Янги тур Ubirajara jubatus номини олган бўлиб, у «Найза нақши» деб таржима қилинади. Бу турдаги динозаврлар 110 миллион йил олдин Гондвана суперқитъасида яшаган. Уларнинг ўлчами товуқдек келган. Орқа қисмида ажойиб юнгидан ташқари, елка вазифасини бажарган икки жуфт қаттиқ структураси ҳам бўлган. Бу уларнинг ажратувчи фарқи ҳисобланган. Суратларнинг бирида Ubirajara динозаври тасвирланган. Афтидан, у ёш нар […]
Компания ҳисоботида ёзилишича, дунёдаги барча янги автомобилларнинг 38 фоизи оқ рангга бўялган. Эътиборли жиҳати, бу каби машиналарнинг улуши ўн йилдан буён деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Рейтингнинг иккинчи поғонасида 19 фоиз кўрсаткич билан қора ранг ўрин олди. Топ-3’ликнинг сўнгги ўрни кул рангга насиб этди — 15 фоиз. Шунингдек, таҳлилчилар рангларнинг автомобиль сегментига боғлиқлигини, бундан ташқари, унинг географик […]
Камида 387 нафар журналист ва ОАВнинг бошқа ходимлари қамоққа ташланган. Бу ҳақда «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотнинг 14 декабр куни эълон қилинган йиллик ҳисоботида маълум қилинган. Deutche Welle нашри хабар беришича, қамалганларнинг 61 фоизи Хитой (117 нафар), Саудия Арабистони (34), Вьетнам (28) ва Сурияда (27). Ундан ташқари, 54 журналист ўғирлаб кетилган, уларнинг 4 нафари […]
«Шум бола» фильмида шум боланинг дўсти Омон роли билан ҳалқимизга таниш бўлган актёр Саидкарим Саидорипов 57 ёшида вафот этди.
Ўзининг кўплаб косметик операциялари билан шуҳрат қозонган 19 ёшли эронлик Инстаблогер Фотима Хишванд (Саҳар Табар) 2019 йилнинг октябрь ойида ижтимоий тармоқдаги фаолияти туфайли ҳибсга олинган эди. «The Guardian» хабарига кўра, 12 декабрь, шанба куни у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Маълум қилинишича, 19 ёшли Саҳар Табар ўзининг Инстаграм саҳифасида пластик жаррохлик йўли билан ўзгартирилган, […]
Миллиардер Aлишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова иккинчи марта турмушга чиқди. ⠀ Маълум бўлишича, Ганя Усмонованинг тўйи Тошкент шаҳридаги ўзи эгалик қиладиган «Гриляж» ресторанида бўлиб ўтган. ⠀ Эслатиб ўтамиз, Ганя 2017 йилда теннисчи Важа Узоқовга турмушга чиққанди. Жуфтлик кўп ўтмай ажрашиб кетган.
Жаҳонгир Отажонов санъатдан кетгач, Шукруллоҳ домла билан бирга тушган суратларини эълон қилди.
Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилганлик ҳолатлари қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўп, дея хабар қилмоқда Давлат статистика қўмитаси. Қайд этилишича, туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида (74,4 минг нафар), энг ками эса Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд […]
Навбаҳор тумани “Арабсарой” МФЙда яшовчи, вақтинча ишсиз, 1994 йилда туғилган фуқаро Н.Ш ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсад қилади. Шу йилнинг апрель-май ойларига қадар, 1995 йилда туғилган Навбаҳор тумани Дул-дул МФЙда яшовчи Ж.Хнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган нархи 23 миллион сўмлик икки бош қорамолини оғзаки равишда келишади. 15 август кунига қадар пулини […]
Жорий йил 11 декабрь кунидан буён интернет тармоғи орқали Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозилов томонидан тарқатилган видеомурожаатларда прокуратура органларининг айрим ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилаётгани маълум қилинган. Ж.Фозиловнинг важларини синчковлик билан ҳар томонлама ва холисона текшириш ҳамда ҳолатга баҳо бериш мақсадида жорий йил 14 декабрь куни Республика идоралараро комиссияси тузилди. Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати... Читать дальше...
«Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори имзоланди. Қайд этилишича, «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти мамлакатимизнинг почта алоқаси миллий оператори сифатида республика миқёсида 2 мингга яқин почта алоқаси объектига эга бўлиб, барча аҳоли пунктларини қамраб олган. Шу билан бирга, Миллий оператор тармоғини ривожлантириш бўйича етарлича чоралар кўрилмаганлиги оқибатида Умумжаҳон почта иттифоқининг Почта […]
Швеция 2022 йилга қадар миллий валютанинг рақамли аналогига ўтиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат молиявий бозорлар ва истеъмолчилар ҳуқуқлари масалалари вазири Пер Болунд маълум қилган. Маълумотларга кўра, 11 декабрь куни электрон пулга ўтишнинг потенциал тадқиқоти бошланган. Бу каби имкониятни ўрганиб чиқиш жараёни 2022 йил ноябри охирларида тугаши керак. Ноябрь ойида Швеция радиоси мамлакат Марказий банкининг […]