Токио прокуратураси собиқ бош вазир Синдзо Абэнинг либерал-демократик партияси аъзолари учун 2015-2019 йиллар оралиғида уюштирилган базмлари ҳисоботи юзасидан сўроқ қилмоқчи. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди. Агентлик хабарига кўра, собиқ бош вазирга чақирув қоғози жўнатилган. NHK телеканали Абэни сўроқ қилиш келаётган шанба кунидан кейин бўлиши кутилаётганини маълум қилган. Синдзо Абэнинг котибларидан бирига қарши иш қўзғатилган. […]
АҚШ грин-картаси ўйналиши қоидаларида Россия таркибига кирувчи Жанубий Курил оролларида туғилган россияликлар японияликлар деб қабул қилинмоқда. Бунга Hokkaido Shimbun нашри эътибор қаратди. Нашрда таъкидланишича, грин-карта қоидаларида 2018 йилдан бери Жанубий Курилда туғилганларнинг туғилган давлати сифатида Япония кўрсатилиши ҳақида талаб бор, чунки АҚШ Жанубий Курил оролларини Япониянинг бир қисми деб ҳисоблайди. Diversity Visa дастурида иштирок этишни истовчиларга […]
Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Юнчуань тумани Дяошуйдаги кўмир конида газ портлаши 24 кончини ер остида қолдирди, деб хабар берди «the pape». Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш кўмир конида бўғувчи газ миқдори кўпайгани сабабли содир бўлган. Қамалиб қолган кончиларни қутқариш операцияси ташкил этилди. 2013 йил март ойида ўша шахтадаги фожиали ҳодисада бўлган, водород сулфидидан заҳарланиш сабабли уч киши вафот […]
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали директори вазифасида ишлаб келган Қурбанов Мурад Исмаилович Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Тиббиёт фанлари номзоди Мурад Қурбанов Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Республика онкология диспансери бош шифокори сингари масъул лавозимларда ишлаган.
Европа иттифоқи ва Британия Brexit’дан кейинги муносабатлар ҳақидаги келишувга эришиш учун 3та муҳим масала – ҳуқуқий майдон, бошқарув тизими ва балиқчилик бўйича келиша олмаяпти. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ва Британия бош вазири Борис Жонсон ўзаро телефон суҳбати натижалари бўйича маълум қилишди. “Биз кўплаб масалалар бўйича тараққиётга эришганимизни қутладик. Шу билан бирга, […]
Кеча, 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида ёшлар паради бўлиб ўтди. «Тошкент ёшларни севади» номли ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва ички ишлар ходимларидан иборат гуруҳ қатнашди. Парадда иштирок этган минг нафардан зиёд ёшлар учун оркестр чиқишлари, хизмат ҳайвонлари, жанговар машиналар намойиш қилинди. ДХХ чегара қўшинлари масъул ходими Аҳрор Тошпўлатов […]
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 5 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада унга арманистонлик Манук Диланян рақиблик қилди. У жангни ишонч билан бошлади ва илк раундларданоқ устунлигини намойиш этди. Учинчи раунд сўнгида чиройли ҳимояланди ва фурсатдан фойдаланиб, Диланянни нокдаун ҳолатига туширди. […]
Чарчоқ оддий ҳолат сифатида қабул қилинадиган бўлди: одам кўп ишлаши ва оз ухлаши керак. Аммо чарчоқ ҳафта охири ва таътилдан кейин ҳам кетмаса, бунга жиддий қараш керак. Чарчоқ кўплаб касалликларнинг аломати бўлиши мумкин. Терлаш. Жисмоний машқлар туфайли терласангиз, бу яхши. Лекин тез-тез терлаш бу жиддий касалликнинг илк аломатлари бўлиши мумкин. Жиғилдон қайнашига ўхшаш ҳислар ошқозон […]
Венесуэлада 6 декабрда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига эга 20,7 млн киши парламент – Миллий ассамблеянинг янги таркибига 277 депутатни сайлайди. Бу ўринлар учун 14,4 минг номзод кураш олиб боради. Шу муносабат билан сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 7да очилиб, соат 18гача ишлайди. Янги депутатлар корпуси 5 январдан ўз вазифаларини бажаришга […]