КОРОНАВИРУС Сен келдинг, кўксимни тиғлаблар қолдим, Ёлғизлар шаҳрида йиғлаблар қолдим, Балонинг бағрида ухлаблар қолдим, Қарғишга қоласан, корона вирус. Кимнингдир ёри ё боласи қолди, Етимнинг кўзида жоласи қолди, Энг сўнгги сўзида ноласи қолди, Жувонмарг бўласан, корона вирус. Бетингдан бузилгу-ур, бетсиз дарбадар, Зотингга ўт тушсин зотсиз дарбадар, Орият ўғриси, отсиз оқпадар, Қон қусиб ўласан, […]
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган аёл анчадан бери акасининг хотини билан чиқиша олмасди. Ҳадеганда ораларида жанжал юзага келарди. 20 апрел куни ҳам худди шундай жанжалларнинг бири бўлиб ўтди. Бироқ бу сафар аёл қўлига пичоқ олиб янгасининг қорин қисмига бир нечта кучли тиғ зарбаларини йўллади. Жабрланувчи ўша жойнинг ўзида жон берди. Қотил […]
Украина ҳукумати Олий Радага тақдим этилган таклифни қайтариб олди. Бу таклиф Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Украина бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланиши билан боғлиқ эди. Бошқарувдаги «Слуга народа» фракциясидагиларнинг айтишича, 248 депутатдан 140-170 атрофида овоз йиғилди холос. Лекин Саакашвили шу овоз билан ҳам янги лавозимга тайинланиши мумкин эди. Афсуски, бу сафар мамлакат президенти Владимир […]
Икки аср олдин Шотландиядаги «Ташқи Гебридлар» дея ном олган оролда яшовчилар азал-азалдан афсона ҳисобланган сув парисининг ўзини кўришга муяссар бўлишди. Ҳа, ўшанда 1830 йил эди. Бир гуруҳ оролда яшовчи шотландлар океан соҳилида ўз ишлари билан банд эди. Бир маҳал сувда жажжигина аёлни кўриб қолишди. Аёлнинг бўйи тахминан 3-4 ёшли гўдак ҳажмига тенг эди. Уларда […]
«Мен ҳозир айтмоқчи бўлган воқеага кўпчилик ишонмаслиги мумкин, — дейди Окунево қишлоғида истиқомат қилувчи Юрий Викторов. — Лекин мен ўйлайманки, ҳаммаси ўнгимда рўй берган. Яъни, мен аллақачонлар сув остида қолиб кетган шаҳарда бўлиб қайтишга эришдим…» ШАЙТОНКЎЛ МЎЪЖИЗАСИ Шайтонкўл бўйларига Викторовлар хонадони Юра тўрт яшарлигида кўчиб келишганди. Шундоқ кўл бўйида жойлашган Окунево […]
Шу соатларда Андижонда 27 нафар, Сурхондарёда 7 нафар, жами 34 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бугуннинг ўзида 100 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 992 нафарга етди.
*** Биз манзилга етиб келгач, водий ўртасидаги тоғдан оқиб тушаётган сой бўйига тушдик. Бу ерда шу қадар чиройли, нафис гуллар ўсардики, бунақасини ҳеч қаерда учратмаганман. Агар улар ердан кўкариб чиқишмаса, кўзни қамаштиргудек ялтирашларини кўриб олмосдан ясалганми деб ўйлашим муқаррар эди. Мен қўнғироқча тусидаги жажжи гуллар томон чопдим. Бу қўнғироқчасимон гулларнинг қизиқ томони […]
* * * Эр тонг саҳарда жазманиникидан уйга қайтди. Эшик рўпарасида тўхтади-да, деворнинг оқ бўёғидан юзларига, кийимларига суртиб олди ва уйга кириб хотинига деди: — Хотинжон, кечир! Кеча кечқурун биринчи муҳаббатимни учратиб қолгандим… Ўзимни бошқара олмадим… — Ёлғон гапиришни бас қилинг!.. Яна туни билан бильярд ўйнадингизми? * * * Уч […]
2020 йилнинг 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳудудида кузатилган кучли шамол ва ёғингарчилик “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига ҳам салбий таъсирини кўрсатди. Соат 20:20 да кучли шамол оқими келиши натижасида, Қашқадарё вилоятида жойлашган “Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли “Алан” конидаги сиқув компрессор […]
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан бир йўла 24 нафар бемор буткул соғайди. Соғайганларнинг 20 нафари Тошкент шаҳридан, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 5 нафари Туркиядан Истанбул – Тошкент йўналишида, 4 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, […]
Маълумотларда келтирилишича, 1916 йил 16- дан 17 декабрга ўтар кечаси княз Феликс Юсуповнинг Петербургдаги саройида ўз даврининг машҳур башоратчи, табиби Григорий Ефимович Распутиннинг жони узилган. Баъзиларнинг фикрига кўра, Распутин ўша пайтларда сиёсий мавқега эришиш мақсадида бўлган махсус гуруҳга раҳбарлик қилган. У император ишончига кирган ҳолда ҳукуматни ўша гуруҳга силлиқчасига олиб беришни кўзлаган. Албатта, бу […]
Эрон тиббиётчиларининг маълумотига қараганда, 21 мартдан бери илк бор 27 апрел куни мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони минг нафардан кам бўлди. Сўнгги бир кеча-кундузда 991 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги шу кунга қадар жами 70 минг 933 киши коронавирусдан тузалганини маълум қилди. Сўнгги бир кеча-кундузда ўлганлар сони 96 кишидан иборат бўлди. Ўлим […]
Америка президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро Хитой тарафини Америкага коронавирусни аниқловчи сифатсиз тестлар сотганликда айблади. — Хитой бизни сифатсиз маҳсулотлар билан алдаб пул ишлаяпти, — деди маслаҳатчи. — Биз бунга йўл қўя олмаймиз. Мана, яқинда Хитойдан келтирилган коронавирусни аниқловчи тестлар сифатсиз экани маълум бўлди. Улар оғир вазиятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Бу […]