Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги хабарига кўра, 2020 йил 24 апрел соат кечки 23:00 ҳолати бўйича республикамизда яна 26 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шундай қилиб, Ўзбекистон бўйича коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 1804 нафарга етди.
24 апрел ҳолати бўйича дунёда коронавирус юқтирганлар сони 2 млн 709 минг 408 кишига етди. 190 мингдан ортиқ одам коронавирус туфайли вафот этди. 738 мингдан зиёд одам коронавирусдан тузалди. Америка коронавирус юқтирилиши бўйича дунёда етакчи ўринни эгалламоқда. Бу давлатда жами вирус юқтирганлар 869 минг 172 кишидан иборат. 50 мингга яқин одам ўлим топди, 80 […]
Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси қарори билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда: — Қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 кв.м дан […]
Бу кўнгилсиз воқеа шу йил 23 апрел куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида юз берди. 1957 йилда таваллуд топган қозоғистонлик аёл коронавирус юқтириш туфайли «Тез ёрдам» етиб келмай, ўзи яшайдиган уйда оламдан ўтди. Эрининг айтишича, хотини бир ҳафта давомида кучли йўтал ва иситмадан азобланган. Участка врачига хабар бермаган. Уйда ўз билганича даволанишга ҳаракат қилган. 23 апрел […]
Белорус президенти Александр Лукашенко дунё тажрибаси асосан жорий этилган чекловлар, карантин ҳолатини «психоз» деб атади. Президентнинг айтишича, карантинда ўтириш жараёнида одамнинг иммунитети тушиб, саломатлиги, руҳий ҳолатига путур етаркан. У асабийлашади. Тирикчилик ҳақида ўйлаб сиқилади. Чунки иш йўқ, иш бўлмагандан кейин пул ҳам йўқ. Хўш, нима қилсин? Юқорида таъкидланганидек, қаттиқ асабийлашаркан, стрессга тушаркан. Оқибатда бу […]
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 24 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеоселектор ўтказилди. Унда президентимиз Шавкат Мирзиёев Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш бўйича кўрсатмалар берди. Карантин даврида Фарғонада 10 минг, Қашқадарёда 11 мингта корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари кескин […]
Биратўла икки ҳудуддан: Наманган вилоятидан 14 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барча Наманган вилоятидан. Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус […]
Олма дунё халқлари орасида энг севимли ва кўп истеъмол қилинадиган мева турларидан бири. Чунки олма таркибидаги антиоксидантлар, флаваноидлар организм учун кони фойда. Бу мева онкологик, қандли диабет, гипертония, юрак хасталиклари хавфини камайтиради. Олимлар олманинг яна бир қатор фойдали хусусиятларини аниқлашган. Масалан, олмадаги полифеноллар астма касаллиги хавфини камайтиради. Альцгеймерга учрашнинг олдини олади. Клетчаткалар атеросклероз пайдо […]
Буюк Британиялик икки нафар врач коронавирусдан ҳимоя қилувчи махсус анжомлар, кийимлар танқислигидан шикоят қилиб ҳукуматни судга берди. Судга мурожаат этган икки врач ҳам аёл киши ва яна ҳомиладор. Улар тиббиёт ходимларини коронавирусдан ҳимоя қилувчи халатлар, анжомлар етишмаслиги сабабли вирус юқтириш ҳамда ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётганидан хавотирда қолишганини баён қилишди. — Ҳукуматнинг асосий вазифаси тиббиёт […]
Америка меҳнат вазирлиги мутахассисларининг хабарига кўра, коронавирус туфайли карантин эълон қилингандан бери шу кунга қадар ишсизлик нафақаси олиш учун ариза берганлар сони 26 миллион нафарга етди. Охирги бир ҳафтанинг ўзида жами 4, 4 млн киши ишсизлик нафақаси беришларини сўраб мурожаат этган. Таҳлилчилар эса бу рақамлар расмийлигини баён этишди. Уларнинг айтишича, ишсизлар сони Америкада коронавирус […]