Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳозиргина тарқатган хабарига кўра, яна юртимизда 64 нафар фуқаро коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Шундай қилиб, Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганлар сони 998 нафарни ташкил этди.
Италиянинг Бергамо шаҳрида жойлашган крематорийлар мурдалар билан лиқ тўлган. Коронавирус туфайли ўлганларни ёқиб, кулини полициячилар орқали яқинларига етказишмоқда. Мурдалар ҳафталаб навбат кутиб ётишга маҳкум. Крематорийга сиғмаган жасадларни эса қўшни шаҳарларга олиб кетишмоқда. Айтишларига қараганда, кўплаб мурдаларнинг яқинлари бир ой давомида кутишга ҳам мажбур бўлишмоқда экан. Ҳозир Италияда коронавирусга чалинганлар 156 минг 363 кишига етди. […]
У хонанда Стас Михайлов бўлиб чиқди. Айтишларича, куни кеча коронавирусга тест топширган ва шунда вирус юқтиргани аниқланган. Артистнинг тан олиб айтишига қараганда, бир неча кун олдин иситмаси 37-38 атрофида бўлган. Бу ҳолатни бронхитга йўйди-ю, эътибор бермади. Лекин учинчи куни ҳид сезмай қолди. Касби врач бўлмиш яқин дўсти бор экан. Дарҳол тест топширишни маслаҳат берди. […]
Маълумингизким, коронавирус балоси 2019 йил декабр ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлган. Қисқа вақт ичида дунёнинг кўплаб давлатларини эгаллаб олди. 2020 йил 11 март куни эса Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия инфекцияси кенг тарқалганини маълум қилди. Ҳозирги кунда дунё бўйича ҳисоблаганда, 1 млн 900 мингга яқин одам коронавирус юқтирган. 115 мингдан зиёд одам ўлим […]
Белорусь президенти Александр Лукашенко ўз халқига мурожаат қилиб, коронавирус хасталигидан мамлакатида ҳеч ким ўлим топмаслигига сўз берди. — Халқим, сиз ташвиш чекманг, — деди Лукашенко. — Коронавирусдан биронта ҳам белорус ўлим топмайди. Мен бунга ваъда бераман. Чунки биз жаҳон тажрибасини аллақачон ўзлаштириб олганмиз. Қолаверса, бизда коронавирусга қарши ишончли дори воситалари бор. Улар сиз-у бизни […]
Москвада бир кунда 1306 та COVID-19дан зарарланиш ҳолати қайд этилди, ЖССТ вакилининг фикрича, бундай кескин ошиш сабаби Москва аҳолисининг «бўшашган ҳолати»дир. Арманистон фавқулодда ҳолат режимини яна 30 кунга узайтирди, COVID-19 юқтирганлар сони 966 нафарни ташкил этади. Франция ҳукумати ўрнатилган чеклов тадбирлари мамлакатга коронавирусга қарши курашда самарали натижа кўрсатаётганини маълум […]
Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун яна коронавирус инфекциясига чалинган 11 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди.
Айни пайтда Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 97 нафар коронавирусга чалинган бемордан тўрт нафари соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Шундай қилиб, эндиликда Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона сафида Андижон вилоятида ҳам коронавирусга чалинган беморлар тузалишни бошлади. Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни […]