Айтишларича, куни кеча Кенияда яшовчи 13 ёшли Ясин Мойо исмли ўсмир ўзи яшайдиган уй балконида тахминан 20 дақиқача ўйнаб қолиб кетган. Шу ҳаракати билан у коронавирус кенг тарқалишига қарши жорий этилган комендант соати талабларини қўпол равишда бузган. Полициячилар отган ўқ боланинг қорин қисмига теккан. Уни дарҳол касалхонага олиб боришди. Афсуски, врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, […]
Ўтган ҳафтанинг ўзида Америка бўйича 6, 5 миллион одам ишсизлигидан шикоят қилиб, давлатдан нафақа сўраб ариза берган. Бу коронавирус Америка иқтисодига сезиларли зиён етказганини англатади. Иш билан бандлик хизмати бинолари ёнида узундан-узун навбатлар юзага келган. Телефон линиялари шу қадар бандки, бир жойга қўнғироқ қилиш учун керак бўлса соатлаб кутиш лозим. Бу манзара ҳам ишсизлик […]
Республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги хабарига кўра, ҳозирга келиб юртимизда яна 15 киши коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Шундай қилиб Ўзбекистон бўйича коронавирус юқтирганлар 205 кишидан иборат бўлди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги хабарига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 1 000 000 дан ошиб кетди. Вафот этганлар эса 51 000 дан ошди.
*** Сербия президенти коронавирусга қарши курашда Россия гуманитар ёрдами етказилганини маълум қилди. *** Коронавирусга қарши кураш доирасида Россия Америкага етказган гуманитар ёрдамининг ярмини расмий Вашингтон, қолган иккинчи ярмининг ҳақини Россия тўғридан-тўғри сармоялар жамғармаси тўлади. *** Саудия Арабистони раҳбарлари Макка ва Мадинага кириш, чиқиш эшикларини ёпиб қўйди. *** Эрон парламенти раиси коронавирус юқтирди. *** Филиппин […]
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08) Апрел бошида арслон буржи вакилларини ишда айрим кўнгилсиз вазиятлар кутади. Аммо сизда бу муаммони йўқ қилиш учун куч ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Лекин профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ўта масъулиятли бўлишингиз талаб этилади. Раҳбарлар чиқараётган қарорлар сизга ёқмаса ҳам сукут сақланг. Уларга қарши чиқманг. Ҳамкасблар […]
Туркия қўшинлари Суриянинг Хасака вилоятига қарашли Таль-Тамр шаҳрида Башар Асад армиясига қарши ракета ҳужумларини амалга оширган. Шу ҳақда Суриядаги инсон ҳуқуқларини назорат этиш мониторинг маркази мутасаддилари расман хабар қилган. Ракета ҳужумлари оқибатида икки нафар Сурия аскари ҳалок бўлди, етти нафар ҳарбий оғир ярадор бўлди. Феврал ойи давомида эса Туркия Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида 62 […]
Юк машинасида Тошкентдан Хоразмга йўловчи ташиётган ҳайдовчи Самарқандда ушланди. Бу «ZAMON» кўрсатувидаги лавҳада айтилган. Видеони кўриш учун мана бу ҳаволани босинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD5sHvcPMObDqFLhBg Агар видео сизнинг телефонингизда очмаса, иккинчи ҳаволага киринг: Иккинчи ҳавола
Россия пойтахти Москва шаҳридаги коронавирусга чалинганларни даволаш учун қайта жиҳозланган №15 касалхонада чақалоқ коронавирус билан дунё юзини кўрди. Боланинг онасидан тиббий таҳлил олишганда, коронавирус юқтиргани аниқланган экан. Чақалоқни жарроҳлик амалиёти ёрдамида дунёга келтиришди. Ҳозир она ва бола касалхонада қолиб коронавирусга қарши муолажалар олмоқда. 1 апрел якунларига кўра Россияда ҳозир коронавирус юқтирганлар сони 2777 нафарга […]
19 ёшли ҳамшира Люси Хатчингс Англиянинг Саутгемптон шаҳридаги юқумли хасталиклар шифохонасида ишлайди. У коронавирус юқтирган беморларнинг қанчалар азобланишини гапириб берди. Ҳамширанинг айтишича, бир кеча-кундузда 13-15 соатлаб ишлашга тўғри келмоқда экан. — Мен хизмат кўрсатадиган палаталарда, — дейди ҳамшира. — Ёши 40 ва ундан юқори бўлган беморлар ётибди. Улар азоб чекади. Сунъий нафас бериш ускуналари […]
Америка президенти Дональд Трамп Америкага коронавирус балоси ёпирилиб келишини олдиндан билган ва буни халқдан сир тутган экан. Буни президентнинг ўзи расман тан олди. — Ҳа, мен ҳаммасини олдиндан билганман, — деди у. — Қанчалар даҳшатли кечишини ҳам билардим. Атайин айтмагандим. Чунки мен пессимист эмасман… Президентнинг бу иқрорини Америкадаги соғлиқни сақлаш тизими вакиллари кескин танқид […]