Вафот этганларнинг ёши 29-88 ёш атрофида экани айтиб ўтилди. Ўлганларнинг аксарияти сурункали хасталиклар, жумладан, гипертония, кардиосклероз, атеросклеротик аневризм кабилар билан оғриган. Яна беш нафари қандли диабет билан оғригани таъкидланди. Вафот этганлардан уч киши хусусий клиникада даволангани маълум бўлди. 16 апрел ҳолатига кўра, Россияда коронавирус юқтирганлар 27 минг 983, ўлим топганлар 240 нафарга етган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони бўйича кунлик кўрсаткич кетма-кет иккинчи кундирки камаймоқда. Хабарингиз бор, 13 апрель куни Ўзбекистонда жами 133 кишида инфекция аниқлангани хабар қилинганди. Сўнг 14 апрелда кун давомида беморлар сони 167 кишига кўпайди. Бу ҳозирча юртимизда қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди. Беморлар сонининг бу тарзда кескин оша бошлагани кўпчиликда […]
*** Туркияда сўнгги бир кеча-кундузда жами 4, 8 минг киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шу муддат оралиғида ўлганлар эса 125 кишидан иборат бўлди. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 74 минг 193, вафот этганлар 1643, тузалганлар 7089 нафарни ташкил этди. *** Польшада ҳам аҳвол яхши эмаслиги айтилмоқда. Бу мамлакатда сўнгги бир кеча-кундузда 22 […]
Ҳа, дунёда ҳозирги коронавирус пандемиясидан зиён ўрнига фойда оладиган давлат ҳам бор экан. У Тожикистон бўлиб чиқди. Айтишларича, 2020 йил биринчи чорагида Тожикистонга 296 минг хорижлик сайёҳлар ташриф буюрган. Бу 2019 йил биринчи чорагидаги кўрсаткичдан 81 минг кишига кўп демакдир. Шундай қилиб, Тожикистон коронавирус пандемияси жараёнида сайёҳлар ташрифини нақ 38 фоизга кўпайтирган ҳолда яхшигина […]
Шу йил 16 апрел куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида «Миг-31» ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Самолёт Қарағанда шаҳрида жанговар навбатчилик амалини адо этиш учун ҳозирлик кўраётганди. Маълумотларга қараганда, самолётнинг битта моторида ёнғин содир бўлган. Учувчилар самолёт ҳалокати фуқароларга зиён етказмаслигига амин бўлгач, уни ер майдони тарафга йўналтириб, ўзлари парашют ёрдамида пастга сакрашган. Самолёт ҳалокатга юз тутиши […]
15 апрел куни соат тахминан кундузги 15: 00 да Тошкентдаги «Назарбек» постида ўз хизмат бурчини ўтаётган милиция катта сержанти Рашид Жумамуродовга ўткинчилардан бири яқинлашиб келиб, йўл четида эркак киши беҳуш ётгани ҳақида айтган. Катта сержант дарҳол кўрсатилган жойга етиб борган ва «Тез ёрдам» чақирган. Врачлар келгунга қадар кўмакталабга зарур ёрдамларни кўрсатган. Ҳозирча эркакка нима […]
Россиялик эксперт, врач-патологанатом Александр Эдигер коронавирус юқтирган беморлар ва шу хасталикдан ўлганларни текширувдан ўтказиш натижасида бир тўхтамга келди. — Бу пневмония эмас. Пневмония фақат ўпкани мўлжалга олади холос, — деди эксперт. — Бундай шароитда беморнинг бошқа аъзолари озор чекмайди. Коронавирус эса ўпкадан ташқари қон томирлардаги ва қондаги тўқималарни ҳам ўлдиради. Овқат ҳазм қилиш тизимини […]
Белорус республикаси Витебск вилоят касалхонасида шу йил 2 апрел куни 68 ёшли Лидия Матвеева исмли аёл коронавирус туфайли оламдан ўтди. Аёлнинг ўғли Александр Матвеев ўша куниёқ мамлакат президенти Александр Лукашенко устидан милицияга шикоят аризасини тақдим этди. У президент онасининг ўлимига сабабчи эканини айтиб, унга қарши жиноий иш қўзғатишни талаб қилмоқда. Афсуски, Александр Францияда яшаши […]
Дунёда қарғишдан ёмони йўқ, дейишса, баъзиларнинг энсаси қотади. Ишонишмайди. Аслида эса, бу бор нарса. Ҳозир сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеалар, ўйлаймизки, ўша ишонмайдиган кишиларнинг кўзини очади… ШАЙТОННИНГ СУЮКЛИСИ Хабарингиз бўлса, кунларнинг бирида Греция бўйлаб бир хабар тарқалди. Буюк Аристотелнинг невараси Афина Онассис — Аристотелнинг миллиардлаб бойликларига ягона меросхўр ҳисобланган қиз турмушга чиқибди. […]
Бугун аниқланган беморлар сони — 137 та. Вирус юқтирганларнинг жами сони 1302 тани ташкил этмоқда. Коронавирусдан соғайганлар 107 нафарга етди. Карантин май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли юқори экани маълум қилинди. Ҳар бир оилага пул тарқатилиши мумкин — аҳолини қўллаб-қувватлаш «сценарий»лари ўрганилмоқда. Шифохонага 4 марта мурожаат қилиб, уйига жавоб берилган […]
ХИРОСИМА ВА НАГАСАКИГА ТАШЛАНГАН АТОМ БОМБАЛАРИ ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР 1. Америкаликлар Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлашдан олдин аҳолини огоҳлантирувчи варақаларни тарқатишган. 2. Хиросима мэри Тадатоси Акиба ўнлаб йиллар Америка раҳбарларига атом бомбаси ишлаб чиқаргач, синовдан ўтказмасликка чақириб мактублар ёзган. 3. 1964 йили Хиросимада «Тинчлик» деб аталган оловни ёқишди. Бу олов дунёда ядро […]