11 апрел Тошкент вақти билан соат 00:30 да тарқатилган хабарга кўра, дунё бўйича коронавирус туфайли ўлим топганлар сони 100 000 нафардан ошиб кетди. Бу маълумотни Жон Хопкинс университети мутахассислари тарқатган. Қуйида коронавирус туфайли фуқаролари энг кўп ўлим топган давлатлар ўнлиги билан танишинг: 1. Италия – 18 849; 2. АҚШ – 17 925; 3. Испания […]
Улар уч киши экан. Интернет орқали эълон бериб, коронавирус тестлари сотиб олишни аҳолига таклиф қилган. Ҳар бир тестга 2300 рублдан нарх қўйиб олишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари фирибгарларнинг уйини тинтув қилганда, коронавирус псевдотестлари жами 350 дона экани аниқланди. Фирибгарлар ўз ёвуз ниятларини амалга оширишга, ҳозирги коронавирус пандемияси жараёнида, оғир кунларда киссасини ҳаром пул […]
Ҳозиргина республика соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, юртимизда яна 28 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шундай қилиб, жами коронавирус юқтирганлар 669 нафарни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги хабарига кўра, юртимизда яна 17 киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Шундай қилиб, республика бўйича коронавирусга чалинганлар сони 641 нафарга етди.
БЎРИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Бўрининг эшитиш имкониятлари шу қадар кенгки, 7-8 километр узоқликдаги товушни ҳам аниқ эшитиб туради. 2. Бўри ҳам ўлакса ейди. Аммо доим эмас. Қачонки оч қолса, емиш топа олмаса, ўлаксани ейишга мажбур бўлади. 3. Бўрининг ёлғиз юргани у қадар хавфли эмас. Тўдасидан қўрқиш керак. 4. Янги туғилган бўривачча […]
*** Эркак олтмишни ёқалаб қолса-ю, ҳамон бахтини топа олмаса, худди ёш гўдак каби хаёлан ўксийдиган, кимларгадир дод солиб йиғлаб, аламларини тўкиб солишга орзуманда бўлиб қоларкан. Икки марта оила қурдим, бола-чақа орттирдим. Меҳр, эътибор, муҳаббат, ҳурмат орттира олмадим. Айниқса, сўнгги йиллардаги умрим хазон каби сарғайиб, мунғайиб ўтди. Мен шу аёлимнинг ҳам орзуси ушалсин […]
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори билан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди. Ушбу қарор асосида транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича берилган махсус рухсатномаларни ўз кучини сақлаб қолиши масаласида айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда. Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 […]
ВРАЧЛАР (ҳажвия) Қўшни квартирага дўхтир кўчиб келди. Бе, унинг қабулига ҳадеганда кириб бўпсиз! Одам дегани ҳеч қаерга сиғмайди. Кечаси келиб навбатга ёзилиб кетишади. Ҳатто, навбат талашиб муштлашиб кетганларни кўрдим… Нимани даволаркан дейсизми?.. Тузалмайдиган касалларни. Масалан, ҳар бир беморга мулойим гапиради, ҳазиллашади… Ҳар бир касалга бир хил дорини ёзиб беради ва ўлгунигача кунига […]
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи 44 ёшли Ж. А. интернетдаги «Телеграмм» мессенжерида вилоят прокурори, унинг оила аъзолари ва даволовчи врачлар коронавирусга чалинганини баён қилган. Кейин эса «Коронавирус» тезкор штабига қўнғироқ қилиб интернетга қўйилган ёлғон хабарни оғзаки баён этган. Бундан ташқари, у «Доктор-А» хусусий клиникаси врачларидан бири коронавирусга учраганига қарамай, беморларни қабул қилаётганини айтган. […]
* * * Семен ҳақиқатан йўлга чиқибоқ йигитларни орқага қайтариб юборган-у, ўзи таксига ўтириб тўппа-тўғри Гоганинг дала ҳовлисига жўнаб кетганди… Кутилганидек, уни дала ҳовлида шахсан Гоганинг ўзи қарши олди. — Қани, юр, сени бир грузин шаробига тўйдирай! — деди у ишрат учун мўлжаллаб алоҳида ясатилган ертўладаги «қароргоҳ»ига бошларкан. — Сендай мард йигитлар […]
Жуда қисқа вақт ичида Американинг Нью-Йорк шаҳридаги жамоат транспорти бошқармасида ишловчи жами 41 нафар ходим коронавирус туфайли ўлим топди. Бошқармадаги 25 минг ишчи-хизматчининг 6 минг нафари айни пайтда карантинда ўтирибди. Шаҳардаги метро деярли бўшаб қолган. Кўчаларни-ку гапирмаса бўлади. Коронавирус балоси бу шаҳар аҳлини жуда чўчитиб қўйган кўринади. Имкон доирасида ўзларини нари олишга уринишмоқда. Жонс […]
“МЕНИ “ТУПОЙ” ДЕБ ЎЙЛАДИНГИЗМИ, ЯНГА?..”
Улар Американинг Луизиана штатига қарашли Янги Орлеан шаҳрида яшарди. Коронавирусга чалиниш оқибатида она ва уч ўғил 20-30 март оралиғида оламдан ўтишди. Она бўлмиш 86 ёшли Антуанетта Франклин (Antoinette Franklin) ва унинг 71 ёшли Герман Франклинлар каттаси (Herman Franklin), 58 ёшли Энтони Франклинлар кичиги (Anthony Franklin), 61 ёшли Тимоти Франклин (Timothy Franklin) исмли ўғиллари коронавирус […]
Тайланд қироли Маха Вачиралонгкорн Рама Х хорижда коронавирусга қарши карантинда ўтиришдан чарчабди. Шу сабабли ёнига 20 нафар канизагини олди-ю, ватанига қайтиб кетди. Эслатиб ўтамиз, қирол март ойи охирида Германияга 20 нафар канизаги билан учиб бориб Бавариядаги тўрт юлдузли отелнинг барча номерларини сотиб олган ва шу ерда коронавирусдан сақланаётганди. Шу кунларда Бангкокда «Чакри» фестивали бошланиши […]