Американинг Нью-Йорк шаҳридаги Бронкс ҳайвонот боғида яшовчи «Надиа» лақабли урғочи йўлбарс коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Буни ветеринария хизмати вакиллари ўтказилган тиббий текширувлар натижасида аниқлашди. Айтишларича, йўлбарсга коронавирус овқат берган боғ ходимидан юқибди. Ходим коронавирусга чалинган, аммо хасталик белгилари кўзга ташланмаган бўлиши мумкин экан. Ваҳоланки, ҳайвонга одамдан вирус юқиш ҳодисаси Америкада биринчи марта кузатилди.
Коронавирусга қарши кураш доирасида Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўған тиббиёт ниқоблари сотишни тақиқлаб қўйди. Президент айтдики, тиббиёт ниқоблари аҳолига бепул тарқатиларкан. Эрдўғаннинг гапига қараганда, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими вакиллари шу кунга қадар коронавирус инфекцияси бўйича 200 мингтадан зиёд тест ўтказишди. Бундан ташқари, яқин орада Истамбул аэропорти ҳудудида 1000 нафар беморга мўлжалланган иккита шифохона бунёд […]
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ички ишлар бошқармаси ва миллий гвардия аскарлари биргаликда 6 апрел кун бўйи рейд ўтказишди. Ваҳоланки, айнан 6 апрелдан мотоцикл ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилганди. Қарабсики, кун давомида 300 тадан кўпроқ велосипед мусодара қилинди. Албатта, велосипедларнинг барчасини жарима майдончасига жойлаштиришди. Тақиқлов бекор қилиниши билан улар эгаларига қайтарилади.
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги хабарида айтилишича, юртимизда яна 60 киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Шундай қилиб, Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганлар сони 457 нафарга етди.
Яқинда Бухоро шаҳри яқинидаги болалар боғчасига ўғри тушди. Ўғри коронавирус туфайли эълон қилинган карантиндан унумли фойдаланиш ниятида эди. Тўғри-да, боғчада ҳеч ким йўқ. Зоғ учмайди. Бир нимани ўғирласа ким билиб ўтирибди… У бемалол ичкарига кириб телевизор, микротўлқинли печ, учта қозон ва яна майда-чуйда буюмларни ўмариб кетди. Қарангки, ҳаром ўғрига ҳам буюрмади. Уни қўлга олишди. […]
Ўттиз бир ёш соғлом аёл киши учун ҳам у қадар улуғ ёш эмас. Мақола қаҳрамони Фарғона вилоятининг Ёзявон туманидаги «Қатортол» қишлоғида яшарди. Турмуш ўртоғи билан икки фарзандни вояга етказган. Бу учинчи фарзанди экан. Исми-шарифи ҳозирча маълум қилинмаган бу аёл жавлон уриб пахта терарди. Болаларини оқ ювиб, оқ тарарди. Умр йўлдошига содиқ, қариндош-уруғларнинг эркаси ҳам […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун ёлғизлар худди 16 ёшлилар каби бебошга айланиши кутилмоқда. Лекин бу хурсандчилик ва бахт нишонасидир. Ёлғизлар кимнидир севиб қолган чиқади. Шу туйғу қалбингизга чексиз романтикани ҳадя этмоқда. Иш масаласида ҳаммаси ҳам сиз истагандек кечавермайди. Қачонлардир уришиб қолган ҳамкасб билан яна тўқнаш келишингиз кутилмоқда. Шу гал […]
НОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Нон таркибида инсон организми учун керакли барча витаминлар мавжуд. Айниқса, крахмал, ёғ ва оқсиллар бисёр. 2. Дастлабки одамлар нонни ёнғоқ унидан тайёрлашган. 3. Тарихий маълумотларда айтилишича, нонни илк бор 7 500 йил олдин мисрлик бир эркак тасодифан, ўзи билмаган ҳолда пиширган экан. Яъни, у сув ва ун […]