Австралиянинг Уоррнамбул шаҳар мэри Тони Херберт коронавирус муносабати билан жорий этилган карантин талабларини бузганликда айбланиб, жаримага тортилди. Айтишларича, шу йил 7 апрел куни ёнида уч оғайниси билан катта кўчада пиво ичган ҳолда кетаётганда қўлга тушган. Ажабланарлиси, Мэр ўша куни маҳаллий телеканаллардан бирига таклиф этилган. Кўрсатув орқали унинг ўзи шаҳар аҳлига мурожаат этиб, барчани карантин […]
Россиядаги “Единая Россия” фракцияси раҳбар ўринбосари Иван Жуков 64 ёшида коронавирус юқтириш туфайли оламдан ўтди. Айтишларича, Жуков коронавирус юқтиргач, оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган экан. Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев Жуковнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдириб, марҳумни ўлимидан сўнг «За доблесть и мужество» ордени билан тақдирлашни таклиф қилди.
Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 14 нафари буткул соғайди ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Соғайган беморларнинг 10 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 8 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарканд, Сирдарё ва Навоий вилоятларидан. Беморлар орасида энг ёши […]
Хориждаги 73 нафар Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов брифингда маълум қилди. 18 апрель кунги маълумотга кўра, Россияда 42 нафар, АҚШда 11 нафар, Қозоғистон ва Грецияда 6 нафардан, Покистонда эса 5 нафар ўзбекистонликларда коронавирус аниқланган. Австрия, Арманистон, БАА, Исроил, Корея Республикаси, Таиланд, Туркия ва Япония мамлакатларида […]
Америка томони Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораторияда COVID-19 коронавируси пайдо бўлгани ҳақида версияни кўриб чиқмоқда ва унинг келиб чиқишини аниқламоқчи, деди АҚШ президенти Дональд Трамп. Уханда вирус келиб чиқиши версияси бўйича тергов қандай олиб борилаётгани ҳақида берилган саволга АҚШ президенти жавоб берди: “Яъни кўп ғалати нарсалар рўй бермоқда, бироқ терговлар олиб борилмоқда, биз вирус кериб чиқиши […]
Ички ишлар вазирлигининг интернет тармоғидаги расмий саҳифасида “Босар тусарини билмай қолган депутатлар ҳақида”ги видеони кўрдик ва тегишли хулосалар чиқардик. Беш дақиқалик видеода камида 13 марта “депутат” сўзи тилга олинибди. “Депутат” фуқаро эмас ва унинг ҳуқуқбузарлигига фуқаро сифатида эмас депутат сифатида баҳо берилмоқда. Ички ишлар тарғибот йўналишида ҳуқуқбузарларни фуқаро сифатида эмас, жамиятда эгаллаган мансаб ва даражасига […]
Опера қўшиқчиси Ширин Маматова Тошкентдаги №5 юқумли хасталиклар шифохонасида икки ҳафталик карантин муддатини ўтайди. — Бизни карантинга туширишди, — деди хонанда. — Мен ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Коронавирусга тест топширгандим. Вирус юқтирмаган эканман. Лекин врачлар 14 кун давомида карантинда ўтиришим шарт эканини айтишди.
Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида яна 3 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди Тузалганларнинг барчаси чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга олиб келинган. Уларнинг уччаласи ҳам эркак бўлиб, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятидан. Соғайганлар 61, 47 ва 29 ёшда.
Шу кунларда коронавирус пандемияси дунё халқларининг қанчалик ҳамжиҳат эканини, бардошли ва тадбирли эканини синамоқда. Ушбу синовли дамларда халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилаётгани, айниқса, шифокорларимизнинг фидойилик билан кураш олиб бораётгани бугунги ва эртанги муваффақиятларимизга замин яратмоқда. Борлиққа кулиб боқаётган баҳорнинг ўзгача таровати ҳам юртдошларимиз, жумладан, тиббиёт ходимларига ўзгача бир шижоат бахш этиб, руҳлантираётган бўлса, […]
Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасида яна 5 нафар бемор буткул соғайди ва реабилитацияга кузатиб қўйилди Соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келган бўлиб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинган. Беморларнинг 1 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улардан 3 нафари пойтахтимиздан, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан эса 1 нафарни ташкил этади. Улар орасида энг ёши […]
Нигерия президенти маъмуриятининг раҳбари 70 ёшли Абба Кияри коронавирус туфайли оламдан ўтди. У президентнинг сафдоши ва яқин дўсти эди. Бир неча ҳафта бурун коронавирус юқтиргани аниқланиб, карантинга туширилганди. Афсуски, кекса сиёсатчининг юраги бу хасталикни кўтара олмади. У кеча 17 апрел куни қазо қилди. Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий мамлакатдаги бир қатор ҳудудларда коронавирус кенг тарқалиши […]
Россия Халқ артисти, ажойиб хонанда Надежда Бабкина коронавирус юқтириши туфайли яқинда касалхонага ётқизилганди. Артистка коронавирусга учраганини билган. Аммо касалхонага ётишни хоҳламаган. Уйда даволанишга қарор қилган. Ана шунинг оқибатида аҳволи оғирлашган. Касалхонага олиб келишганда ҳушида бўлмаган. Фақат сунъий нафас олдириш ускунаси ёрдамида нафас олган. Ҳозир ҳушига келди. Бироқ аҳволи ҳануз оғир. Ўрнидан тура олмайди. Каравотга […]