ПУШКИННИНГ НЕВАРАСИ ГИТЛЕРГА ХИЗМАТ ҚИЛГАН Буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўз даврида жуда ватанпарвар бўлган. Шу сабабли ҳам у авлодлари ватанга хиёнат қилмаслигига қаттиқ ишонган. Пушкиннинг 4 фарзанди бўлган. Қарангки, кенжа қизи Наталья немислар сулоласи вакили Нассауск Николай Вильгельм билан тақдирини боғлади. Фарзанди, Пушкиннинг невараси Георг Биринчи Жаҳон уруши даврида немислар […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига биноан юртимиз спортчилари тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Бу борада Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Ўз […]
Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона ЕЧЛ 1/8 финали доирасида бўлиб ўтган “Наполи” – “Барселона” баҳсидан (1:1) кейин, каталонияликлар сардори Лионель Месси ҳақида фикр билдирди. “Мессига қарши ўйнашни истардим. У “Сан-Паоло”га (“Наполи” ўйингоҳи) жамоада пасайиш кузатилган вақтда келди. Месси ҳеч қачон мен бошдан ўтказган қийинчиликларга дуч келмаган, аммо у бемалол “Наполи”да ўйнай олган бўлар эди. Келинг […]
Ҳиндистоннинг Орисса штатига қарашли Бариян қишлоғида 1 яшар болани уйлантиришди. Фақат қиз болага эмас, итга. Маҳаллий шайтонсифатларнинг гапига қараганда, ит болакайга ёвуз руҳларни яқинлаштирмас экан. Сантал деб аталмиш кимсалар ушбу анъанавий тадбирни ўтказиб берди. Улар айтишдики, агар бола бир ёшга етганда, биринчи бўлиб тепадаги тиши чиқса, ёвуз руҳлар бу болани тинч қўймас экан. Шунинг […]
27 февраль куни Ўзбекистон чемпионати янги мавсумига расман старт берилади. 1-тур тақвими ҳамда баҳсларни бошқариб борувчи расмийлар билан танишинг. 27 февраль, пайшанба 16:00, “Пахтакор” – “Навбаҳор” Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев Комиссар:Зоҳиржон Акрамхонов 28 февраль 15:30, “Қўқон-1912” – “Бухоро” Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Раҳимбек Каримов Назоратчи: Сайфиддин Ирматов Комиссар: Эркин... Читать дальше...
Эртага 2020 йилги Суперлига баҳслари старт олади. Янги бошланажак мавсумда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ўзгача дизайн асосида тайёрланган Puma тўпларидан фойдаланилади. Унда Coca-Cola Суперлигасининг логотипи ҳам туширилган.
Қозоғистоннинг Шымкент шаҳрида 1984 йили таваллуд топган Наталья Зорина (исми-шарифи аёлнинг илтимосига кўра ўзгартирилган) уч ёшлигида ота-онаси ажрашиб кетган экан. Отаси уйдан кетган-у, қайтиб қорасини кўрсатмаган. Лекин алимент тўлашни канда қилмаган. Маълум вақтдан сўнг Ёқутистонга кўчиб ўтган-у, алоқа узилган. Наталья улғайиб турмушга чиқди. Икки фарзандли бўлди. Истамбулга к ўчиб ўтди. 2020 йил аввалида отасини […]
ПСЖ форварди ёшлигида бўлган воқеаларни эсга олди. “Дам олиш кунлари мени “Реал”да машғулот ўтказишга таклиф қилишгани мисоли Ойга парвоздек эди, у ерга боришни жуда ҳам хоҳлардим. Ўйинларимизни кўриш учун ҳар хил скаутлар келиб туришарди, мен ҳақимда ОАВда ҳам оз-моз ёзишган, аммо 13 ёшлигимда улар олдида ўзимни қандай тутишим кераклигини билмас эдим. Зидан билан учрашувимизни эса […]
Россия ҳарбий фазо кучларига тегишли бўлган «Ту-214Р» разведкачи самолёти Сурияга юборилди. Олис масофаларга учиш учун мослашган бу самолёт Суриянинг Идлиб вилояти тепасидан учиб ўтиб, Хмеймим авиабазасига қўнди. Ушбу самолёт Суриянинг Идлиб вилояти ҳудудида разведка ишларини олиб боради. 2016 йили ҳам худди шундай самолёт Сурияга учирилганди. Хмеймим авиабазасида икки ҳафта тургач, яна ортга қайтарилган. Маълумотларга […]
Эсингизда бўлса, яқинда Туркия ҳукумати Америка раҳбариятига мурожаат этиб, Россияга қарши уруш ҳаракатларини олиб бориш учун ракета мудофаасига қарши ускуналардан ёрдам бериб туришни сўраганди. Қарангки, жавоб ажабтовур бўлди. Америкада Туркияга ёрдам бериш учун ортиқча қурол йўқ экан. Шу ҳақда Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўған расман маълум қилди. — Ҳозир Вашингтон ихтиёрида, — деди у. […]
2020 йил 20 февраль куни 66 ёшли Х.Т. юз ва чап кўз жароҳатлари билан Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганида, Х.Т.ни фуқаро 32 ёшли Д.Х. урганлиги аниқланган. 2020 йил 23 февраль куни Х.Т.,га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан […]
Қуйида келтирилганларнинг барчасини инглиз юристи Метю Ҳейл 1692 йилдаёқ ўз ворисларига ёзиб қолдирган. Бу маслаҳатлар бугунги кунгача ўз долзарблигини заррача йўқотмаган. 1. Ёлғон сўзламанг Ёлғон — инсониятга қарши катта жиноятдир. Ҳақиқатсиз жамиятнинг хавфсизлиги кафолатланмаган. Ёлғон сўз гапирувчига зарар қилади: нафақат уятга қолдиради, балки кишида одат пайдо қилиб, ҳатто ўзи истаган вақтда ҳам рост сўзлашга қийнала […]
Сўнгги кунларда Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги тартибсизликлар авж паллага кирди. Бунинг оқибатида ҳозирга қадар 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. 200 нафарга яқин фуқаро жиддий жабр кўрди. Деҳли бош вазири Арвинд Кежривал полиция тартибсизликлар иштирокчиларига қарши кураш олиб боришга ожиз қолганини ҳисобга олиб ҳарбий бўлинмалар келтирилиши ҳақида фармон берган. Бугун эрталабдан барча ҳудудларда ҳарбийлар […]
Икки ой аввал пайдо бўлган Хитой коронавируси бутун дунёга таҳдид солиб келмоқда. XXI аср бошларидан бери Ер аҳолиси бир қатор инфекцион касалликларнинг эпидемияси билан тўқнаш келди. Ҳайвонот олами ва инсониятга улкан зарарлар келтирган XXI аср эпидемиялари ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз. H5N1 парранда гриппи 1997 йилда илк маротаба вируснинг паррандадан инсонга юқиш ҳолати юз берди. Бу […]
Туркия қўшинлари ҳеч қачон Суриянинг Идлиб вилоятини тарк этмайди. Шу ҳақда мамлакат президенти Ражап Тойип Эрдўған депутатлар қаршисидаги чиқиши жараёнида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, Идлибдаги қўлдан кетган постлар яна қайтариб олинади. Сурия ҳукумат армияси у ҳудудлардан сиқиб чиқарилади. Бу ишни Туркия армияси феврал ойи охирига қадар ижобий ҳал этади. — Афсуски, биз ҳозирча ҳарбий […]
2019 йилда Тошкент вилояти автомобиль йўлларида болалар иштирокида 131 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Бу ҳодисаларда 21 нафар болалар ҳалок бўлиб, 110 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олишган. Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасида айнан болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан бир қанча масъул раҳбар ва ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш […]
Ўзбекистонда миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаси 25,8% гача кўтарилди. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки хабар бермоқда. Таққослаш учун, бир йил олдин бу кўрсаткич 22,6% эди. Марказий банк маълумотларига кўра, бундай кескин ўсиш қимматроқ автокредитларнинг ўсиши билан боғлиқ. Жорий йилнинг январь ойида автокредитлардан ташқари барча кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 25,1 фоизни ташкил этди. Эслатиб […]
Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади. Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг мамлакатни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий... Читать дальше...
Бугун давр шиддат билан илгарилаб бормоқда. Барча соҳалар жадал ривожланиб, инсоният учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Айниқса, глобал интернет тармоғи одамларнинг узоғини яқин қилишга хизмат қилаётгани эътиборга молик ҳолат сифатида баҳоланаётир. Аммо, танганинг икки томони бўлгани каби, интернет тармоғи орқали бугун ғаразли ниятларни кўзлаб нотўғри ва нохолис ахборот тарқатилаётгани, турли киберҳужумлар, фирибгарликлар содир этилаётгани ҳам айни […]
ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечаси ва эрталаб кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-5° илиқ бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат […]
Бу ҳақда Президентнинг 25 феврал куни имзолаган фармонида ёзилган. Фармон билан Жамшид Қўчқоров Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Қўчқоров молия вазири лавзоимидан озод этилди. Унинг ўрнига шу пайтга қадар вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Тимур Ишметов вазир лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актёр Ғайбулла Ҳожиев 63 ёшида оламдан ўтди. Кўпгина роллар билан инсонлар қалбидан жой олишга улгурган актёр ҳаёти давомида ижоддан узилмаган эди. У 1976 йилда Аброр Ҳидоятов театрида иш бошлаган. 1987 йилдан Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик театрида фаолиятини бошлаган. Қолаверса дубляж соҳасида ҳам фаолият олиб борган. Ғайбулла Ҳожиевни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! […]
Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева 25 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган «Ўзбегим аёли» тақдимотида чиқиш қилиб, дадасининг опаси — аммаси ҳақида гапириб берди, дея хабар бермоқда Telegram’даги @platformauzb канали. — Менинг аммам борлар, дадамнинг опалари. Уларни жудаям яхши кўраман, — деди Саида Мирзиёева. — Мени опичлаб катта қилганлар. Бувим вафот этганларида дадам 9, опалари 12 ёшда бўлганлар. Мана […]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-епидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 25 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра, дунё бўйича 80 147 нафар, Хитой Халқ Республикасида 77 779 нафар шахс коронавирус “COVID-19” инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 517 нафарни (0.7 фоиз) ташкил этмоқда. Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент халқаро аэропортига ҳорижий давлатлардан […]
“Эҳтимол, Туризм-365 телеканалини очиш вақти келгандир, зеро ички туризм бугунги кунда талаб даражасида ўрганилмаган”, – деди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон гидлари билан учрашувида. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси мулоқот самарали кечиши учун экскурсиячи гидларни ўйлантираётган масалалар, ўз ечимини кутаётган муаммоларни тинглади. “Гидлардан илтимосимиз – сайёҳ билан ҳаракатланаётиб қаердадир камчилик ё […]