Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Санжарбек Раҳмонов (12-2-1, 6 КО) 28 февраль куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади, дея маълум қилмоқда «GoSport». Маълум бўлишича, шу куни Раҳмоновга Кит Ҳантер (11-0, 7 КО) рақиблик қилади. Қизиқ томони, бу икки боксчи 2019 йилнинг 5 апрель куни ҳам тўқнаш келган ва ўшанда Санжар Раҳмонов 8 раундлик жангнинг иккинчи раундида ўтказиб юборилган […]
«Ливерпуль» Чемпионлар Лигасида «Атлетико»га мағлуб бўлди, бироқ бу АПЛдаги вазиятга ҳеч қандай таъсир кўрсатгани йўқ — мерсисайдлар у ерда ғалабали серияни давом эттирмоқдалар, соф биринчи ўрин ва бир ойдан сўнг чемпионликни нақд қилиб қўйишлари мумкин. Лекин айнан шу нарса 10 ёшли донегаллик Дара Керлини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. У кичиклигидан мерсисайдларнинг азалий рақиби «Манчестер Юнайтед»га […]
Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Сантьяго Бернабеу”даги беллашув эртага, Тошкент вақти билан тунги 01:00да бошланади. “Қироллик клуби” бўлажак тўқнашув учун қуйидаги футболчиларни қайдномадан ўтказди. Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля, Диего Альтубе. Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Ферлан Менди. Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско. Ҳужумчилар: Карим Бензема, Гарет Бэйл, […]
Бу жиноят Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида содир бўлган. Исми-шарифи сир тутилган аёл ўйнаши билан бирга ўзининг 13 яшар қизини беҳаёликка ундаб келган. Ўйнаши билан жинсий муносабатга киришга мажбурлаган. Беҳаё фильмлар томоша қилишга маҳкум этиб келган. Шубҳасиз, бу ишларнинг барчасини икковлашиб амалга оширишган. Ўйнаши қизи билан жинсий муносабатга киришган маҳал унинг ўзи ҳам шахсан иштирок этган. […]
Тергов материалларида таъкидланишича, Омсклик 28 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган аёл уйига маст ҳолатда кириб келган. Шу маҳал 2 яшар қизчаси булочкани ушатиб еганига кўзи тушган. Аёл ғазабга келган ва ушоқларни териб булочканинг қолгани билан бирга қизалоқнинг оғзига тиққан. Оқибатда қизча тиқилиб ўлим топган. Шундан кейин аёлнинг ўйнаши мурдани кўздан панага беркитиб келган. Орадан 10 […]
Хабардаги сарлавҳа ўз номи билан порахўрлик ҳақида ҳикоя қилади. Сўнгги маълумотларга қараганда, Андижон шаҳридаги №1 ўрта мактаби муаллимаси (исми-шарифи сир тутилган) дарсга кеч қолган ўқувчиларнинг ҳар биридан 2000 сўм, дарсга келмаганлардан 10 000 сўмдан ҳақ оларкан. Бундан ташқари, ўқувчилар унинг қўлларини уқалаб ҳам қўйишаркан. Тавба! Ҳозирча республика маориф вазирлигидагилар бу воқеага ўз муносабатларини билдиришганича […]
УЕФА вице-президенти Мишель Уванинг баёнотига кўра, агар коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ ҳолат салбий томонга ўзгаришда давом этса, Европадаги нуфузли мусобақалар, шу жумаладан, Евро-2020 қолдирилиши ёки бошқа санага кўчирилиш эҳтимоли мавжуд. “Ҳозир воқеалар ривожини кузатиб бормоқдамиз. Футбол мамлакатдаги вазиятга мослашиши зарур. Турнирларни тўхтатмасликка ҳаракат қиламиз. Вазият ёмонлашгандагина мусобақалар тўхтатилади”, дейди вице-президент.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 26 феврал куни мушкулотларни енгиб ўтишда буюк имкониятлар қаршингиздан чиқади. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда сизга аниқлик, сезгирлик ва сергаклик зарур бўлади. Шундагина омад сиз томонда бўлади. Ёлғиз бўлсангиз, бугун орзуингиздаги инсонни учратишингиз кутилади. Яқиндагина шахсий бизнесини очганлар кечқурун сафарга отланиши мумкин. Йўлингиз бехатар […]
«Муҳташам юз йил» сериали ижодкорлари шу даражада кўп хатоликларга йўл қўйишганки, ҳақиқий тарихчилар буни кўриб инсультга учрамаган бўлишса гўргайди. Тарихий шахсларнинг ишончсиз ҳаракатлари, амаллари, уларнинг таржимаи ҳоли, ташқи қиёфаси, ўйлаб топилган тарихий шахслар, усмонийлар империясига умуман алоқаси бўлмаган кимсалар худди шу сериалдан ўрин эгаллаган. Масалан, сериалдаги Изабелла Кастильскаяни олайлик. Тарихий маълумотларда бу малика султон […]
Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири ўринбосари Ирож Харирчининг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берди. Бу ҳақда амалдорнинг ўзи сешанба куни маълум қилди. «Менда коронавирус аниқланганини маълум қилмоқчиман. Кечадан буён иситмам чиқаётган эди, дастлабки таҳлил менда вирус борлигини кўрсатди», — дея вазир ўринбосарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ИЛНА агентлиги. «Душанбадан бошлаб мен ўзимни ўзим изоляция […]
Дунёга машҳур уфолог Скотт Уоринг яна барчани ҳайратга сола оладиган фазо янгиликлари билан ўртоқлашди. У ўзга сайёраликлар фазо кемасини орбитадаги Халқаро фазо станцияси ёнида суратга олишга эришди. Уфологнинг таъкидлашича, ўзга сайёраликлар фазо кемаси станция ёнидан 22 дақиқа давомида кетмаган. Кема станция остки қисмидан юқорилаб келган. Кейин эса станция билан биргаликда ҳаракатлана бошлаган. Орадан 22 […]
Қозоғистонда молиявий пирамида аниқланди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги тергов бошқармаси бошлиғи Санжар Адилов брифингда маълум қилди. “Ҳозирда 22 та жимоий иш кўриб чиқилмоқда. Улардан учтаси молиявий пирамидадир: Ломбард 24, Эстейт Ломбард ҳамда Фойдали кредит”, — деди Санжар Адилов сешанба кунги брифингда. Қозоғистон ИИВ маълумотларига кўра, етказилган зарар миқдори 5 млрд тенге (125 млрд сўм)ни […]
Маҳаллий ОАВнинг ҳабарларига кўра, Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак 91 ёшида вафот этди. Маълумот учун, Ҳусни Муборак 1981 йилдан 2011 йилга қадар президентлик лавозимида фаолият юритган.
Бугун, 2020 йил 25 февраль, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган собиқ бош прокурор Отабек Муродов ҳамда ДХХ собиқ раиси И. Абдуллаев ва унинг ўринбосари Ж. Игамовларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Ўтказилган […]
Сергели тумани прокуратура органларидан келиб тушган хабарга кўра, 2018 йил 2-август куни 34 ёшли Дониёр А. таниши 37 ёшли Мақсуда У.га “Ласетти” русумли автомобиль харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган. Шу баҳона у аёлдан 10.000 АҚШ доллари олган ва ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) […]
Вьетнамда COVID-19 коронавирусини юқтирган 16 беморнинг ҳаммаси, шу жумладан, уч ойлик қизалоқ ҳам тузалган. Бу ҳақда “VNExpress” интернет-портали Вьетнам соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб хабар тарқатди. Яна бир эътиборли томони 13 февралдан бери мамлакатда янги юқумли касалликни юқтириш ҳолати кузатилмаган. Тасдиқланган маълумотларга кўра Хитойда ушбу вирусни юқтирганлар сони 77 268 нафарга кишига етган. Мазкур касаллик […]
Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар «Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тасдиқлашди. 22 март маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгиланиши мумкин. 25 февраль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида«ги қонун лойиҳасини ёқлаб 140 нафар депутат овоз берди. Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси […]
Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 13:30 атрофида пойтахтнинг Учтепа тумани Катта хирмонтепа кўчасидаги “Свердловск уйлари” бекатида 4-автосарой тасарруфидаги 8-йўналишда қатновчи Н.Рўзибоев бошқарувида бўлган “Мерседес Бенц” русумли автобуснинг мотор қисмида туташ кузатилди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутахассисларининг дастлабки хулосасига кўра 2009 йилда ишлаб чиқарилган ушбу автобуснинг тормоз қисмида носозлик юзага келиб, двигателга юклама тушган. Натижада электр ўтказгичларда қизиш юзага […]
Чеченистоннинг Щелковская туманида Таус Шапианова ва Зулай Абубакарова исмли аёллар фолбинликда, жодугарликда айбланди. Таус Шапианова эри билан бирга мижозларни иссиқ-совуқ қилиш, келажагидан фол кўриш ва шу каби шайтоний машғулотлар эвазига ҳаром пул топиб келган. Зулай Абубакарова эса уларга мижоз топиб бериб, хизмати учун тушган пулнинг маълум фоизини олиб турган. Чеченистондаги Ислом тиббиёт маркази бош […]
У 150 йил яшамоқчи эди. Унинг 12 та шахсий табиби бўлиб улар уни ҳар куни сочидан тирноғигача текшириб туришар эди. Ҳар гал таомланишидан олдин бир киши таомини захарланмаганини аниқлаб олдиндан еб кўрсатар эди. Унинг кунлик фаолиятини 15 киши баён қилиб борар эди. Ҳатто ухлаш учун ётадиган каравати махсус тайёрланган бўлиб уйқу вақтида кислород мўътадиллигини тартибга […]
Мутахассислар қайси касалликларга чалинган инсонлар иссиқ душ ёки ванна қабул қилиш керак эмаслигини маълум қилишди. Дастлабки босқичда юрак-қон томир касалликларига чалинган одамлар бундай сув муолажалари вақтини 20 дақиқага чеклашлари керак. Ўртача ва оғир шаклдаги беморлар эса иссиқ душдан бутунлай воз кечиш керак. Иссиқ душ қабул қилишга имкон бермайдиган яна бир касаллик – бу диабет. Бундан […]
Жанубий Кореяда Хитой коронавирусига қарши тиббиёт ниқоблари танқислиги яққол кўзга ташланиб қолди. Ҳозир ниқоб сотиб олиш учун навбатда турганлар сони кўпайгандан кўпайган. Бу навбатлар километрларга тенг бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда ҳозир коронавирус юқтирганлар сони 835 кишини ташкил этган. Шуларнинг 8 нафари оламдан ўтди. Хитойнинг ўзида эса вирус туфайли ўлим топганлар сони 2500 нафардан […]
ҚАРҒА (ҳажвия) Қурт еган мия Қар-р-р-р! Қар-р-р-р!.. Қағ-ғ-ғ-ғ! Қағ-ғ-ғ-ғ!.. Уф-ф! Нимайди-я? Қандай сайрашниям унутиб қўйдимми дейман? Падар лаънат миям умуман ишламаяпти. Тўғри-да, миям ишласа, уч юз йил яшармидим?!. Мияни қурт-пурт еб қўймаганмикан, ишқилиб? Фикрлаяпман-ку! Демак, қурт емагандир-да?!. Ўзи-чи, ҳақиқат йўқ экан! Ҳойнаҳой, ўша қурт менинг миямга қўшиб ҳақиқатниям ютиб юборган шекилли. Чунки […]