* * * Аксига олгандек, камерага кириб келганимда, ниманингдир сасиган ҳиди димоғимга гуп этиб урилди. Тутоқиб кетдим. Оғзимни кафтларим билан ёпганча Сергейнинг тепасида пайдо бўлдим. — Вей, нима сасияпти? — жимгина ҳожатхона ёнида ухлаётган Сергейни тепиб қичқирдим. — Тур ўрнингдан, хунаса! Нимага камерада тартиб йўқ?.. Сергей тепки зарбидан жони чиққудек сакраб ўрнидан […]
Усмонийлар империясининг 10- султони Сулаймон Қонунийнинг ҳаётига бағишланган «Муҳташам юз йил» сериалида Жаҳонгир исмли йигит ҳам намойиш этилган. У Султон Сулаймоннинг Хуррамдан туғилган кенжа шаҳзодаси эди. Жаҳонгир 1531 йили дунёга келган. Афсуски, шаҳзода жисмонан нуқсон билан туғилди. Унинг белдан юқори қисмида ўркач ўсиб чиққан. Ёши улғайгани сари чидаб бўлмас даражада кучли оғриқ берарди. Шу […]
Маълумки, кейинги пайтларда Сурияда юзага келган кескин вазият Россия президенти Владимир Путинни Туркия раҳбари Эрдўған билан телефон орқали сўзлашишга мажбур этди. Суҳбат давомида Эрдўған Путинга Сурияни бўлишиш ҳақида гап очганди. Астағфирилло!!! Путин бу таклифни кескин рад этди. У таъкидлаб ўтдики, Сурия мустақил суверен давлат. Бу давлатнинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Қолаверса, […]
Бу зенит ракеталари «T-300 Kasirga» («Бўрон») деб номланган бўлиб, Туркиянинг энг кучли реактив тизими ҳисобланади. Калибри 302 миллиметрга тенг. 100 километр масофадаги нишонни бехато уради. Шундай экан, бу тизим ёрдамида Туркия Башар Асад армияси назоратидаги Алеппо, Хама ва Латакияга ҳужумларни амалга ошира олади.
Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Қарши шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят бўлимида бўлиб, болалар ва аёлларда учрайдиган хавфли ўсма касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш борасидаги ишлар билан танишишди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ишчи […]
Қарангки, ҳозиргина Туркия раҳбарларининг Америкага қурол сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилаётгани ҳақидаги хабарни чоп этгандик. Шу лаҳзада навбатдаги янги хабар тарқатилди. Бунга кўра, Америка Туркияга Сурия ва Россия қўшинларига қарши уруш олиб бориши учун қурол ҳадя қилишга қарор қилган. Америкаликларнинг айтишига қараганда, Туркия Башар Асад ва Россия қўшинларининг ҳамласидан ўзини ҳимоя қилишга ҳақли экан. […]
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талабаси Фарруҳ Қодиров яратган инновацион технологиялар бугунги китобхон учун жуда ажойиб туҳфа, десак сира муболаға бўлмайди. Унинг дастурчи тенгдошлари билан яратган онлайн кутубхона тизими – “QR-Book stendi” ни шартнома асосида кўплаб буюртмачилар харид қилишмоқда. – Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарлари электрон тарзда жамланган бу онлайн кутубхона тизими орқали […]
Шу ҳақда Пентагон вакилларидан бири расман маълум қилган. Унинг айтишига кўра, ҳозирча бир қарорга келингани йўқ. Бу масала кенг миқёсда кўриб чиқилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Туркия раҳбарлари Суриянинг Идлиб вилоятида содир бўлган воқеадан кейин безовталаниб қолишганди. Яъни, турк қўшинлари ва мухолифатчи жангарилардан иборат отряд объектлари Сурия ва Россия авиацияси томонидан бомбардимон қилингач, Эрдўған дарҳол Америка […]
Бу воқеа Самарқанд вилоятида содир бўлди. Исми-шарифи сир тутилган эркак собиқ хотининикига болаларини кўриш учун маст ҳолатда кириб борганди. Аёл мастлиги учун ҳам болаларини унга кўрсатишдан бош тортди. Шунда ғазабга минган эркак қўлидаги пичоқ ёрдамида собиқ хотинига жиддий тиғ жароҳатлари етказди. Шу орада собиқ қайнотаси ҳозир бўлди. Шубҳасиз, қизини ҳимоя қилишга тутинди. Эркак уни […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 22 феврал куни ўзингизни тутишингизга алоҳида эътибор беришингиз талаб этилади. Чунки бугун ўзингизни нотўғри тутиб қўйишингиз ва бунинг оқибатида жамиятдаги обрўйингизга путур етказишингиз хавфи бор. Аёллар ва қизлар куннинг иккинчи ярмида гўзаллик салонига бориб келишлари зарур. Кейин эса ўзингизга ёққан кийимлар харид қилишингиз ҳам зиён […]
Дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзоси, 36 ёшли террорчи аёл София Амира Шайх Лондонда қўлга олинди. Дастлабки тергов жараёнидаёқ террорчи аёл Лондондаги Илоҳий Павел ибодатхонасини портлатишга ҳозирлик кўрганини тан олди. Яна ўша ҳудуддаги отелни портлатиш ҳам аёлнинг режасида бўлган. Худди шу мақсадда у портловчи ускуналар тайёрловчилар билан яқиндан алоқада бўлиб, кўп маротаба […]
«Samsung» смартфонларининг эгалари тизим иловаларидан бирининг ғалати билдиришномасидан шикоят қилишмоқда. Бу хақда «The Verge» нашри хабар берди. Кеча, 20 февраль куни бутун дунё бўйлаб «Samsung» смартфонлари фойдаланувчилари экранларида билдиришнома тариқасида «1» белгиси келгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу билдиришнома телефонга масофадан кириш учун мўлжалланган «Менинг телефонимни топ» (Find My Mobile) иловасидан келиб чиққан. Фойдаланувчиларнинг маълум […]
Хитойнинг Шаньдун провинцияси Цзинин шаҳрида жойлашган Жэньчэн қамоқхонасида коронавирус инфекцияси билан оммавий касалланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий маъмурият баёнотига асосланиб, «Sinxua» агентлиги хабар бермоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, мутахассислар қамоқхонада 207 та касалланиш ҳолатини қайд этган. Коронавирус ташхиси тасдиқланган барча шахслар изоляцияга олинган ва уларни даволаш ишлари бошлаб юборилган. «Sinxua»нинг ёзишича, қамоқхонанинг айрим ходимларида февраль ойи […]
Санжар Юсупов Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати. Қайд этишларича, Юсупов меҳнат фаолияти давомида Тошкент трактор заводи, «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясида масъул вазифаларда фаолият олиб борган. У 2018-2020 йилларда Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлган. Юсупов Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимида Қаҳрамон Рашидовнинг ўрнини […]
Олимлар ўз тадқиқотлари, қолаверса, ҳаётдан олинган мисолларга асосланган ҳолда кечаси уйқусизликка олиб келадиган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди. Демак: ФАСТФУД Фастфудни ухлашга ётишга яқин қолган маҳал истеъмол қилиш керак эмас. Чунки унинг таркибидаги ёғлар ошқозонга киргач, жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради. АЛКОГОЛЬ Спиртли ичимликнинг ҳар қандай тури тунги уйқунинг кушандаси ҳисобланади. Айнан […]
Бугун, 21 февраль куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари бир гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги мутахассислари билан учрашди. Учрашувда бугунги кунда ногиронларни қийнаб келаётган, уларнинг ортиқча сарсон-саргардончилигига сабаб бўлаётган муаммолардан бири тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан фуқароларни тиббий... Читать дальше...
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Юнусобод метро линияси қурилишидаги фожиа оқибатида ҳалок бўлган ходими Зариф Каримовнинг оиласига 281 млн 671 минг сўмлик бир марталик нафақа белгиланди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати берган хабарга кўра, Зариф Каримов оиланинг асосий боқувчиси бўлгани сабабли 12 февраль куни иш берувчи ва «Темирйўлсуғурта» суғурта компанияси томонидан марҳумнинг беваси Майсара Мавлоновна Ирисовага […]
Кўзлар рангининг инсон темпераментига боғлиқ эканлиги психолог ва криминалистлар томонидан тасдиқланган. Шундай экан, таърифлар билан танишинг Қора кўзлар Қора кўзлар эгасининг ғайратли ва сабрли эканлигини англатади. Шунингдек, улар кўникувчан ҳамдирлар. Жигарранг кўзлар Кўзлари жигарранг шахслар ҳокимлик қилишга мойил бўладилар, бироқ улар озгина дангасароқ, шунинг учун ҳам, кўпгина орзулари армон бўлиб қолиб кетиши табиий. Улар байрам […]
* * * Ярим тунга бориб ниҳоят камерага жимлик чўкди. Фақат қария хуррак отиб ухлашимга халал берарди. Нима қилай? Бу ҳам бир касаллик-да! Хуррак отгани учун отанг тенги одамни уйғотиш, дағдаға қилиш ҳарқалай биз ўзбекларга хос эмас. Кўрпага бурканиб олганча хаёл сура бошладим. Афсус… Ана шундай лаҳзаларда мени қишлоқ ўзига тортаверади. Ўзим […]
Хитой бўйича вирус юқтирганлар сони 62, 4 минг кишини ташкил этмоқда. Хубэй вилоятида эса вирусдан ўлим топганлар 2145 нафарга етди. Тузалиб касалхонадан чиққанлар сони 11, 7 минг кишидан иборат. Коронавирус дастлаб Хитойнинг Хубэй вилоятида 2019 йил декабр ойида пайдо бўлган. Кейинчалик жуда катта тезликда мамлакат бўйлаб тарқалди. Ҳозирда эса дунёнинг бошқа давлатларида ҳам коронавирус […]
Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат раҳбари томонларни Суриянинг Идлиб провинциясидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда 21 февраль, жума куни Брюсселда бўлиб ўтаётган давлат ва ҳукумат раҳбарларининг навбатдан ташқари йиғилишида айтилган. “Сурия режими ва Идлибдаги унинг тарафдорлари томонидан янгиланган ҳарбий ҳужумлар инсониятга нисбатан катта зулмга олиб келди. Европа Иттифоқи барча томонларни зўравонликларни дарҳол […]
Хитойда пайдо бўлган 2019-nCoV коронавируси билан касалланганлар сони ортишда давом этяпти. Бугун, 21 февраль ҳолатига 76 738 киши коронавирусга чалинган. Шундан, 74 465 бемор Хитойнинг материк қисмида аниқланган. Вирусга чалинганларнинг 18 561 нафари даволанган. 12 065 нафар бемор оғир аҳволда қоляпти. 2019-nCoV коронавирусидан ҳалок бўлганлар 2247 нафарга етди. Ўлганлар сони бир кунда 118 нафарга кўпайди. […]
Швейцария президенти Симонетта Соммаруга ўз таваллудининг 60 йиллигига у билан бир санада туғилган барча ҳамюртларини таклиф қилди. Бу ҳақда The Local нашри хабар берди. Президентнинг юбилейи иштирокчисига айланиш учун президент сайтида рўйхатдан ўтиш ва ўз паспорти нусхасини тақдим қилиш керак бўлади. Соммаруга 14 май куни 60 ёшга тўлади. Нашрнинг таъкидлашича, 1960 йилда мамлакатда 94372 бола дунёга […]
Украинада Хитойнинг Ухань шаҳридан эвакуация қилиниб, карантин учун олиб кетилаётган украиналикларнинг автобуслари маҳаллий аҳоли томонидан тошбўронга учради, деб хабар беради Unian. Агентлик маълумотларига кўра, маҳаллий аҳоли эвакуация қилинганларнинг Миллий гвардия санаториясига жойлаштирилишига қарши норозилик билдирган. Новие Санжари қишлоғи аҳолиси автобуслар ҳаракатини чеклаб, уларга қарата тош ота бошлаган. Полиция норозилик намойиши иштирокчиларини тарқатиб юбориб, тош отганларни қўлга олган. Читать дальше...
Аввал қудуққа, сўнгра зиндонга ташланган Юсуф алайҳиссаломни ўша пайтда подшоҳ бўлишлари кимнинг ақлига сиғар эди?! Кечаси қоронғуда Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Маккадан яширинча чиқиб кетган Набий алайҳиссалом куни келиб Маккага кундузи фотиҳ ўлароқ кириб келишлари кимнинг хаёлига келган эди?! Билол розияллоҳу анҳу куни келиб у зотни арзимаган пулга сотиб олган ва сотган, у зотга […]