ИТЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Итлар жами 250 та сўз ва белгини тушуна олади. Бешгача санайди, математикадан оддий мисолларни ҳам еча олишади. Уларнинг интеллекти икки яшар бола интеллектига тенг. 2. Итлар қучоқлатишни хуш кўрмайди. 3. Қадимий Хитойда императорнинг «пекинес» зотли жажжи ити бўлган. Ит унинг енги ичкарисида юрган ва хавф туғилиши билан […]
17-18 февраль кунлари ОЧЛ Ғарб минтақасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Қуйида Ғарб минтақасида бўлиб ўтадиган 2-тур баҳсларини келтириб ўтамиз. «A» гуруҳи «Ал Шорта» (Ироқ) – «Ал Ваҳда» (БАА) 17 февраль. Эрбил. «Франсо Ҳарири» стадиони «Ал Аҳли» (С.Арабистони) – «Истиқлол» (Эрон) 17 февраль. Қувайт. «Жабер Ал Аҳмед» стадиони Аввалги турда «Истиқлол» билан дуранг ўйнаган «Ал Шорта» […]
Жорий йилнинг 17-22 март кунлари Малайзияда велоспортнинг шоссе йўналишида Осиё чемпионати ўтказилиши белгиланган эди. Афсуски, айни пайтда бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган коронавирус мазкур мусобақага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Осиё велоспорт конфедерацияси ўтказган йиғилиш қарорига кўра, мазкур мусобақа вирус сабаб бекор қилинди. Халқаро ташкилот мутасаддилари бундай вазиятда спортчиларнинг соғлиғи ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи […]
Яқинда Россиянинг Туркиядаги элчиси Алексей Ерхов яна турклар уни ҳақоратлар, қўрқитишлар билан «сийлай» бошлаганини маълум қилди. — Биз Россия аскарларининг бош чаноғидан миноралар бунёд этамиз, — каби қўрқитишларни тилга олишди улар, — деди элчи. — Россия тўкилган ҳар томчи қон учун албатта жавоб бераркан… Ерховнинг гапига кўра, бундай гапларга жиддий эътибор бермасликнинг имкони йўқ. […]
Испания биринчи лигаси доирасидаги «Кадис» – «Малага» ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик хонанда Шаҳзода ўйингоҳдан кузатди. Унга Сегунда вакили «Кадис» клубининг 7-рақами туширилган махсус либос топширилди. Учрашувда «Малага» 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эслатиб ўтамиз, Шаҳзода Ла лиганинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги элчиси ҳисобланади.
* * * Шу кеча тинч ухладим. Назоратчилар ҳам эшикни очиб киравериб безовта қилишмади. Негадир навбатчилик қисмида ҳам бақир-чақирларни эшитмадим. Баданимдаги яралар ҳали битиб улгурмаган бўлса-да, деярли оғримас, фақат қур-қур йўтал тутганда, ичакларим буралиб азоб берарди. Кунни қоп-қора, сиқса суви чиқадиган нон ва совуқ сув, ичида бир-иккита пиёз, қорайган сабзи бўлакларигина сузиб […]
Бу воқеа яқинда Петербургдаги Адмиралтейск тумани ҳудудидан оқиб ўтган Фонтанка дарёси соҳилида содир бўлди. 63 ёшли ўзбекистонлик муҳожир номаълум сабабларга кўра севган аёлини дарёга итариб юборди. Кейин гўё уни қутқариб олмоқчидек дарёга ўзини отди. Тақдир чархпалаги шундай айландики, аёлни фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари қутқариб олишди. Аммо эркакни қутқариш учун кеч бўлганди. У ўлим топди. […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугунги кун сиз учун жуда хайрли ва унумли кечади. Нимани режалаштирган бўлсангиз, барча ишларни якунига етказа оласиз иншооллоҳ. Яқиндагина ишга жойлашган янги ҳамкасблардан бири сизга қимматли маслаҳатлар бериши кутилади. Лекин унинг маслаҳатларига юз фоиз амал қилишингиз тавсия этилмайди. Рўзғорингизда муаммолар қалашиб кетган. Зудлик билан уларни бартараф […]
Саудия Арабистони чемпионатининг 18-турида “Ал Фотиҳ” ўз майдонида “Ал Файсалий”ни қабул қилиб жанговар дуранг (2:2) ўйнади. Учрашувнинг кулминацион вазиятларидан бири ўйиннинг сўнгги қисмида юз берди. 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраётган меҳмонлар 90+5 дақиқада бурчак зарбасини амалга ошириш имкониятига эга бўлишди ва шу боис жамоа дарвозабони Мустафо Малайека ҳам вақт оз қолгани боис рақиб жарима майдони ичига […]
Болгариялик башоратчи Ванга ўз даврида 2020 йил 22 феврал учун махсус башорат қолдирган. Аммо 2020 йил келмагунча бу башорат эълон қилинмаслигини сўраган экан. Мана, ниҳоят ўша йил келди ва дунё матбуотида Ванганинг сирли башорати эълон қилинди. Демак, у айтган эканки, 2020 йил 22 феврал куни ер юзида фавқулодда оммавий офат кузатиларкан. Бу 2020 йил […]
Шу йил 16 феврал куни соат тахминан 7: 30 да Тошкент шаҳар Сирғали тумани Чоштепа маҳалласидаги №171- уйга 42 ёшли Олим. А. бошқарувидаги «Жигули» автомашинаси келиб урилди. Шу пайтда қўшни уйлардан бири ёнида 61 ёшли Р. Д., 77 ёшли М. С. ва 60 ёшли Н. М. исмли аёллар гаплашиб турганди. Фалокат содир бўлган маҳал […]
Россиядаги насронийлар черкови руҳонийси, оила масалалари бўйича комиссия раиси Димитрий (Смирнов) эркакка никоҳсиз, ЗАГСсиз хотин бўлиб яшаётганларни бепул фоҳишаларга тенглаштирди. Бу гапи учун россияликлар орасида норозиликлар кўп бўлди. Аммо Димитрий ким норози бўлса, ҳатто судлашишга ҳам тайёрлигини билдирди. — Фоҳиша бу адабий тилда ишлатиладиган сўз, — деди руҳоний. — Мендан шу гап учун узр […]
Шу йил 15 феврал куни Москва шаҳридаги барлардан бирида 23 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган қиз дўстлари билан чақчақлашиб ўтирганди. Кутилмаганда ким кўп пирожний ейиш мусобақаси бошланиб қолди. Азбаройи жўшиб кетган қиз шу мусобақада иштирок этишга қарор қилди. Афсуски, мусобақа охирроғида қўпол хатога йўл қўйди. Бирдан бир нечта пирожнийни оғзига солиб чайнашга ҳаракат қилганди, тиқилиб […]
Бу кроссовкалар «Adapt BB 2. 0.» деб номланган. Улар ўз боғичини ўзи ечади, боғлайди, бўшаштиради, қаттиқроқ торта олади. Ушбу кроссовкалар аслида баскетболчилар учун мўлжалланган. Аммо оддий одам сотиб олса ҳам сира афсусланмайди. Кроссовкалар ҳозирча эртадан бошлаб Американинг ўзида сотила бошлайди. Бир жуфт кроссовканинг нархи 400 доллар этиб белгиланган. Кроссовкалар смартфондаги махсус дастурга «Bluetooth» ёрдамида […]
* * * Квартирада телефон жиринглади. Эркак гўшакни кўтарди ва қуйидагиларни эшитди: — Азизим, биз ўғилли бўлдик! — Худойим-ей, қандай бахт!.. Кечирасиз, ким гапиряпти? * * * Икки енгилтабиат қиз фикр алмашишяпти: — Менга қара, кеча зўр мижозга дуч келдим. — Хўш, хўш?.. Гапириб бер-чи! — Хуллас… У тун бўйи […]
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида жойлашган Америка етакчилигидаги коалиция ҳарбий базасига ракета ҳужумлари уюштирилди. «Al Arabiya» телеканали хабарига кўра, бир нечта ракета ҳарбий база ёнига келиб тушган. Лекин ҳужум туфайли йўқотишлар, ҳалок бўлганлар, жабр кўрганлар ҳақида маълумот тарқатилмаган. Эслатиб ўтамиз, шу йил 8 январ куни кечаси Эрон Американинг Ироқдаги ҳарбий объектларига ракета ҳужумларини амалга оширган. […]
Ҳайрон бўлдингиз-а? Албатта ҳайрон бўласиз. Чунки 8 яшар бола қандай қилиб қарилик туфайли оламдан ўтиши мумкинлигига одамнинг ақли етмайди. Афсуски, шундай. Украинанинг Волын вилояти Камень-Кашщир туманига қарашли Качин қишлоғида яшовчи 8 ёшли Анна Сакидон «Хатчинсон-Гилфорд» хасталиги — эрта қариб қолиш хасталигидан азоб чекарди. — Қизалоқнинг биологик ёши 70-80 атрофида эди, — дейди Волын вилоят […]
* * * Тун чўкди. «Санчасть»да ҳам соат кечки ўндан сўнг чироқлар ўчириб қўйилади. Ташқарида фақат назоратчиларнинг оёқ товушлари-ю, навбатчилик қисмига эндигина олиб келинган маҳбусларнинг бақир-чақирлари, соқчиларнинг дўқ-пўписалари эшитилади. Хайрият, муолажаларим тамом бўлди. Худо хоҳласа, эртага камерага қайтаман. Очиғи, камера анча тинч. Маҳбусларнинг турли ҳазил-ҳузулларини эшитасан. Фақат кавказликка ўхшаган қўрс маҳбусларни ҳисобга […]
Хитой олий суди шундай қарор қабул қилди. Кимки коронавирус юқтириб, буни тиббиёт ходимлари ва жамоатчиликдан сир тутса, оқибатда бошқаларга юқтирса, жамиятга жиддий хавф туғдирган ҳисобланиб, 10 йилдан бир умрликкача бўлган қамоқ жазосига, ёки олий жазога тортилади. Бундан ташқари, Хитойда тузилган махсус комиссия йўталаётган, иситмаси бор фуқароларга автомобилда сайр қилиш, автобус, темир йўл ва авиация […]
Калининграддаги марказий бозорда олди-сотди билан шуғулланиб келган Фозил Баҳромов деган эркак эр-хотин тадбиркор билан жой талашиб жанжаллашганди. Бозорга киравериш жойида уларни ўққа тутган. Эр-хотин ўша жойнинг ўзида жон берган. Ёнида олти яшар ўғилчаси ҳам бор экан. У оғир яраланган. Болани холаси касалхонага олиб борган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлашди. Улар […]
ҚАДАҲ СЎЗИ Ҳўкизлар улфатчилик қиларди. Қадаҳ сўзи айтиш навбати навқирон ва келишган, мағрур Олаҳўкизга етибди. — Ҳурматли ҳўкизлар, — гап бошлабди Олаҳўкиз. — Сизларга қараб туриб бир воқеа эсимга тушиб кетди. Яқин ўтган замонда «Жамалакой» деган ғунажин яшаган экан. Жамалакой ҳаддан зиёд гўзал, елиндор, ҳар қандай ҳўкиз ҳавас қилса арзийдиган даражада кўҳлик, […]
*** Эркак кишининг иши юришмай қолса, кўзига дунё тор кўриниб, киндик қони тўкилган уйига ҳам боши сиғмай қоларкан. Шерали ишлаётган тўқув фабрикаси хусусийлашди-ю, у «қисқартириш»га тушиб, бир ҳафтача бўлди — уйда ўтириб қолди, қани эндиеган-ичгани ичига тушса. Бўзчининг мокисидай ҳовлида бориб-келиб юргани-юрган, нари борса кўчага чиқади. Одамлар ола қараётгандек, бармоғи билан нуқул […]