Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду рафиқаси Жоржина Родригесга бир ойда қанча пул ажратиши маълум бўлди, дея хабар беради СА. Испаниянинг «Telecinco» телекалида эфирга узатилувчи «Viva la vida» дастурида айтилишича, португалиялик юлдуз Жоржинага бир ойда 50-100 минг евро атрофида пул беради. Жоржина, ўзининг сўзларига кўра, аксар вақтини жуфтликнинг Туриндаги уйида ўтказади ва болалар тарбиясига эътибор […]
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган бўлдидея хабар беради «GoSport». Мусобақа аслида Қозоғистонда бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо Осиё биринчилиги коронавирус эпидемияси оқибатида Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилди. Мусобақалар 16-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу қарорга келишнинг сабабларидан бири этиб Қозоғистоннинг Хитой ва унга қўшни бир нечта давлатлар билан транспорт алоқаларини вақтинча тўхтатиб […]
“Манчестер Сити”га яқин манбаларининг хабар беришича, клуб “Реал” ва “Бавария”ни УЕФАга босим ўтказишда айблаган. Бу эса “шаҳарликлар”нинг молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани боис жиддий жазо, яъни, 2 йилга еврокубоклардан четлатилишига сабаб бўлган, дея маълум қилмоқда AS нашри “The Athletic”га таяниб. Шунингдек, УЕФАга арз қилган жамоалар орасида ПСЖнинг борлиги ҳам айтилмоқда. Ташкилотнинг қарори жиддий бўлганига мазкур клублар […]
* * * Биз шу кеча деярли мижжа қоқмадик. Бир-биримизни ялаб-юлқадик. Ора-сирада ароқ ичдик. Хуллас, ёруғ дунёнинг лаззатидан баҳра олдик. Қизиғи, Шарикка бизнинг қилмишларимиз ёқмадими, ташқарига чиқиб кетганча қайтмади. Лекин мен ит ҳақида қайғурадиган аҳволда эмасдим. Кўзимни шира босган. Мариянинг қайноқ бағридан бўлак ҳеч нарсани кўрмасдим. Фақат… Эрта тонгда туриб изғиринли ўрмонга […]
Туркиянинг Бурса шаҳрида мамлакат полицияси таркибидаги терроризмга қарши кураш бўлинмаси вакиллари дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи собиқ жаллодини қўлга олди. У 50 ёшли суриялик Абу Тақий аль-Шамий исмли эркак бўлиб, Бурсадаги қурилиш объектларидан бирида қўлга тушди. Шамий илгари жангарилар гуруҳи таркибида жаллод вазифасида ишлаган ва тинч аҳоли вакилларини шафқатсизларча қатл этиб келган. […]
Тарихий маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, ўрта асрларда ҳарбий ва молиявий жиҳатдан ҳатто Европа давлатларини қувиб ўта олган усмонийлар империяси султонларининг аксарияти турли хавфли хасталиклардан ўлим топганига гувоҳ бўламиз. Агар ҳозирги кунда улар ўша хасталикка чалинса, албатта шифо топиши муқаррар эди. Бироқ ўрта асрлар тиббиёти бу хасталикларни енгишга ожиз қолган. Қуйида усмонийлар султонларининг қай хасталик […]
Таиландда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатидаги иштирокимизни матбуот турлича талқин қила бошлади. Кимдир Ўзбекистон муносиб иштирок этди деган бўлса, бошқа нашрлар тайёр йўлланма қўлдан бой берилганига алоҳида урғу беришди. Осиё футболини имкон қадар ёритиб келаётган сайтлардан бири theasiangame.net Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида мақола тайёрлаб, келажакда ўзбек футболи қандай кўриниш олиши борасида ўз тахминини билдирди. […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 19 феврал куни ишда, шахсий ҳаётда қандай режа тузсангиз, бу ой охиригача ўз таъсирини йўқотмайди. Кун давомида сизни нафақат майда ишлар, балки катта қаҳрамонликлар ҳам кутиб туради. Ёлғиз бўлсангиз, муҳаббатда куйиб-ёнишдан тийилинг. Бугун сизга янги танишувлар умуман фойда бермайди. Қариндошлардан кимнидир соғинган бўлсангиз, қўнғироқ қилинг, […]
Бу воқеа Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида содир бўлди. Шу йил 14 феврал куни кеч соат 23: 00 да туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига «Шодлик»маҳалласидаги квартираларнинг бирида катта жанжал юзага келгани ҳақида хабар беришди. Айтилган ерга пост патрул хизмати ва миллий гвардия вакиллари етиб борди. Квартирадаги эркак 25 ёшли Б. А. бўлиб, ҳақиқатан ғирт […]
Хитой Марказий банки коронавирусга қарши кураш доирасида автобуслар, касалхоналар, бозорлар, умуман вирус кенг тарқалган ҳудудларда йиғилган пулларни ёқиб ташланиши ҳақида маълум қилди. Тижорат банкларига пулларни йиғиб Марказий банкка етказиш ҳақида кўрсатма берилди. Пулларнинг бир қисмини эса дезинфекция қилишади. Кейин орадан 14 кун ўтгач, яна муомалага чиқаришади. Аммо ёқиладиган пуллар миқдори ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. […]
Глобал иқлим исиши кутилганидан кўра тезроқ амалга ошмоқда. Ҳатто тарихдаги энг иссиқ ой бўлган январнинг иссиқлари ҳам келажакда кутилаётган исишлар олдида ҳеч нарса эмас деб ёзмоқда Bloomberg. Шу йилнинг январ ойи сўнгги 140 йил ичидаги энг иссиқ ой бўлди. Бу ойдаги ҳарорат XX асрдаги ўртача ҳароратдан +1,14 даража иссиқ бўлди. Ҳарорат энг иссиқ бўлган 4 та январ […]
Кечирим сўраш, ёрдам сўраб мурожаат қилиш, самимий бўлиш. Буларнинг барига фақат ҳақиқатан ҳам кучли бўлган кишиларгина қодир. Қуйидаги сўзлар ҳинд инқилобчиси Махатма Гандига тегишли: “Кечира олиш қобилияти – кучлиларга хос. Кучсизлар ҳеч қачон кечиришмайди”. Одамларни кучли ва кучсизларга ажратиш ўринсиз кўриниши мумкин. Ахир баҳолашнинг аниқ мезонини белгилаш имконсиз. Бироқ тахмин қилиш мумкин. Кучсиз одам – […]
Москва шаҳар прокуратураси вакилларининг айтишига қараганда, 24 ёшли қирғиз миллатига мансуб Барно Расулжон қизи Татаристонда яшаб келган. 2017 йили ҳомиладор бўла туриб, боласи қиз туғилишини аниқлаган ва ҳали дунё юзини кўрмаган чақалоқ учун интернет орқали харидор излаган. Харидор топилган. Аммо қизалоқ туғилгач, Барно харидорлар билан фавқулодда алоқани узган. Қизини ўзи тарбиялашга аҳд қилганмиш. 2019 […]
Қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади: – ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар; – боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар; – болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар; – 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар; – 18 […]
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ижтимоий тармоқларда тарқалган тўйларнинг бир хил сценарий асосида ўтказилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди. “Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бир хил cценарий асосида тўйлар ўтказилади” деган хабарлар нотўғри эканини алоҳида таъкидламоқчиман. Намунали тўй ўтказилади дегани бу бир хил cценарий асосида ўтади дегани эмас. Ҳар бир […]
Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсон жангига бағишланган суратни жойлаштирди. Нурмагомедов ва Фергюсон жанги Нью-Йоркда 18 апрель куни UFC 249 турнири доирасида ўтказилади. “Эҳтиёт бўл, UFC 249 яқинлашмоқда”, – деб ёзилган Нурмагомедов. Суратда россиялик жангчи Фергюсон кетаётган машинани қувиб кетаётганини тасвирланган. Нурмагомедов профессионал 28 та жангда барчасида ғалаба қозонган. Фергюсон эса 25 жангда ғалаба қозониб, […]
Бугун, 18 февраль куни ўтказилган ҳокимлик соатида туман ва шаҳарлардаги аҳоли яшаш жойларини ободонлаштириш ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ масала муҳокамаси чоғида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ушбу масалага бефарқлик ва эътиборсизликка қарши “уруш” эълон қилишини таъкидлади. – Яқинда баҳор келади, табиат уйғонмоқда, – деди Э.Турдимов. – Шунга ҳамоҳанг мудроқ кайфиятдаги кишилар ҳам уйғониши керак. Атрофга разм […]
Бугун, 18 февраль куни Сирдаёрда вилоятида дамда халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда аёл кишининг номзоди туман ҳокимлигига кўрсатилди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди. Унда Ўлмасжон Мамадаминов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва ўрнига Дилфуза Ўролова Боёвут […]
Аёл кишининг эри ишлашига ва ишга боришига рухсат бермаслигига қарамасдан, ишга борса ва ишласа, у аёлнинг топган пули ҳалолми ёки ҳаромми? Жавоб: Бу аёлнинг топгани ҳалол. Аммо эрга итоатсиз-ношиза аёлга айланади. Бу билан у қаттиқ гуноҳкор бўлади. Яна Аллоҳ билгувчироқ. Мубашшир Аҳмад
Қўшма Штатлар айғоқчилик бўйича дунёда тенгсиз, у ҳақиқий “ҳакерлар империяси”. Хитой Ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Гэн Шуан шундай баёнот берди, дейилади “ТАСС“ хабарида. “Далилларнинг яна бир маротаба тасдиқлашича, АҚШ халқаро кибермуҳитда йирик йўлтўсар давлат ҳисобланади”, деди у. Гэн Шуаннинг айтишича, АҚШнинг пинҳоний эшитиш тизими ҳар қандай қонунсизлик ва ҳадсизликдан ўтиб тушади. Дипломат АҚШ ва […]
Хитойнинг Ухань шаҳрига келиб қолган 21 ёшли канадалик Кристина Шрамко мушугини ёлғиз қолдиришни истамагани учун карантин сабаб ёпиб қўйилган ҳудудда қолиб кетди, деб хабар беради «РБК». Ванкувердаги университетнинг фейшн-маркетинг факультети талабаси Уханга эпидемиядан саккиз ой олдин яхши кўрган инсонининг олдига келган. Шаҳар ёпилганида унинг суюклиси бошқа провинцияда хизмат сафарида бўлган. Карантин сабаб улар деярли бир ойдан […]
Хитойлик олимлар кўк чой таркибида саратон ҳужайралари ўсиши учун зарур бўлган ферментни чеклайдиган (блоклайдиган) модда мавжудлигини аниқладилар. Бу ҳақда РИА Новостига хабари асосида Спутник маълумот берди. Кўк чой мунтазам истеъмол қилиш ва кўкрак саратони ривожланиш паст хавфи ўртасида ижобий боғлиқлик ўрнатилди. Тадқиқот натижалари International Journal of Food Sciences and Nutrition журналида чоп этилди. Хитойлик олимлар турли хил […]
Бугун, 18 февраль ҳолатига Хитойда пайдо бўлган COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 73 335 нафарга етди. Уларнинг 72 438 нафари Хитойнинг материк қисмида қолгани дунёнинг 30 яқин давлатида аниқланган. Коронавирусдан даволанганлар сони 12 783 нафарга етди. Беморларнинг 20 фоизи ёки 11 795 нафари оғир аҳволда қоляпти. Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 1873 нафарни ташкил қиляпти. Уларнинг […]
Хабар қилганимиздек Бош вазир Абдулла Арипов кеча, 17 феврал куни “Human” ХБАдан зарар кўрганлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилди. Бош вазир учрашувда Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиш эҳтимоли ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Дарё” хабар қилди. Ариповнинг айтишича ҳозирда ушбу масала ўртага ташланган, унинг фойдали ва зарарли томонлари ўрганилмоқда. Унинг маълум қилишича бугунги кунда Россияда 2 млн […]