Америкалик Шантель исмли аёл иккинчи фарзандига ҳомиладор эди. Яқинда навбатдаги тиббий кўрикдан ўтиш учун касалхонага келди. Уни УЗИ қилишди. Шунда врач даҳшатдан қотиб қолди. Анчагача бу манзара нелигини англай олмай ҳайрон бўлди. УЗИдан кейинги суратда аёл қорнида — ҳомиланинг шундоқ ёнгинасида жуда таниш одамнинг қиёфаси зоҳир эди. Аёл суратга қаради-ю, тош қотди. Чунки қорнидаги […]
“Ростов” бугун Испанияда АИК клубига қарши назорат баҳсини ўтказиб, дуранг ўйнади. Беллашувни асосий таркибда бошлаган ростовликлар форварди Элдор Шомуродов 57-дақиқада пенальтидан гол урди ва 76-дақиқада захирага олинди. Учрашув 2-таймининг ўрталарида эса АИК ҳужумчиси Йосир Асани ҳам 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба бериб, орадаги фарқни тиклади ва баҳс 1:1 натижаси билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, Валерий Карпин […]
* * * Йўқ, бундай гўзал, нигоҳлари қайноқ аёлни умрим бино бўлиб учратмагандим. Жоним оғриётганини-да бир муддатга унутиб аёлга жилмайиш қилдим. — Хайрият, ҳушингизга келдингиз. — тилга кирди аёл. — Омадингиз бор экан. Сил касалининг аломатлари кўринмади сизда. Фақат қаттиқ шамоллагансиз. Бир ҳафта шу ерда даволансангиз, кўрмагандай бўлиб кетасиз. «Турмада ҳам шундай […]
Шу йил 10 феврал куни Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Қўйлиқ бозори ёнида сигарет билан чакана савдо қилувчи 43 ёшли Нигора ва 35 ёшли Дилноза исмли аёл жой талашиш оқибатида жанжаллашиб қолишди. Улар бақир-чақир билан бир-бирларини ҳақоратлай бошлашди. Иш юлишишгача бориб етди. Сал ўтиб уларга яна тўрт аёл қўшилди. Ўткинчилар, ўша атрофдагилар аёлларни айиришга уринишди. […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун куннинг биринчи ярмида сизни кимлардир чув туширишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. У ишхонангиздаги ҳамкасблардан бири бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Худо кўрсатмасин, бу алдовларга ишониб қолсангиз, жиддий кўнгилсизликдан қочиб қутула олмайсиз. Рўзғорингизда кечиктириб бўлмайдиган юмушлар пайдо бўлади. Уларни то кечга қадар […]
Қор одамнинг бор-йўқлиги ҳақида азалдан баҳслар юради. Биров бор дейди, биров буни афсонага йўяди. Яқинда Американинг Пенсильвания штатида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган овчи эркак ўрмонда ҳақиқий қор одамни суратга олишга муваффақ бўлди. Аниқроғи, овчига анчадан бери ўрмонда кимдир ўзини кузатаётгандек туюлаверарди. Ҳар сафар ортида кимдир турганини ҳис этарди-ю, илкис орқасига бурилиб қарарди. Афсуски, ҳеч […]
Турк киноижодкорлари тарафидан яратилган «Муҳташам юз йил» сериалини томоша қилганлар Рустам пошшани жуда яхши танишади. Бу эркак кутилмаганда Тўпқопи саройида пайдо бўлади. Асли келиб чиқиши эса албаниялик. Болалик пайтида ука ва сингилларини ташлаб бахт излаб топиш илинжида Истамбулга келиб қолган. Тўпқопи саройида аввалига султон Сулаймоннинг отбоқари вазифасини бажариб юрди. Ваҳоланки, бу вазифани эгаллаш ҳам […]
* * * Онадан туғилибманки, сағирликда яшадим. Қариндош-уруғларнинг айтишларича, онам Рисолат буви ва дадам Раҳмон темирчи (Оллоҳ уларни раҳматига олган бўлсин) лар қирқим чиқиб улгурмасданоқ мени кўтариб шаҳарга боришибди. Дадам фарзандли бўлганидан суюниб кетибми, онам иккимизни бир сидирға кийинтиришни ният қилган экан. Афсуски, ниятига етолмабди. Таксида кетаётиб автоҳалокатга учрабмиз. Улар касалхонада вафот […]
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган аёл ўзининг 8 яшар ўғилчасини атиги 2 миллион сўм эвазига сотишга аҳд қилганди. Харидор ҳам топила қолди. Олди-берди Ангор туманидаги кафелардан бирида ташкил этилди. 2012 йили туғилган боласи учун ваъда қилинган пулларни олаётганда, аёлни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари қўлга олди. Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий […]
Ўзбекистонлик Мухожон Каримова исмли аёл ўзи тўққиз ой қорнида кўтариб юриб туққан боласини икки ойлик бўлганда Москва шаҳар метроси ёнига ташлаб кетди. Айтишларича, аёл 29 ёшда. Боласини пулга қийналганидан ташлаб кетганмиш. Адвокатининг айтишича, аёл шу йўл билан боланинг ҳаётини сақлаб қолишга уринганмиш. Каримованинг ўзи тан олиб айтдики, ҳозир кучли руҳий инқирозга тушиб қолганмиш. Ўзбекистондан […]
Украинанинг Закарпатье вилояти Раховск туманида даҳшатли автоҳалокат туфайли ҳалок бўлган 8 нафар фуқаро хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди. Туманда барча турдаги кўнгилочар тадбирлар бекор қилинган. Автоҳалокат шу йил 13 феврал куни кечаси содир бўлган. Яъни, «Mercedes Sprinter» микроавтобуси «Volvo» юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда 8 нафар украиналик ҳалок бўлган, бир нафар йўловчи […]
Бу воқеа Свердловск вилоятининг Каменск-Уральский шаҳар касалхонаси ёнида содир бўлди. Бемор эркакнинг икки оёғи шол бўлган. Уни «Тез ёрдам» каретасида бир касалхонадан иккинчисига, иккинчидан учинчисига олиб боришди. Ҳойнаҳой, касалхоналар қабул қилишдан бош тортган бўлишса керак, беморни касалхона қабулхонаси рўпарасидаги қалин қор устига ётқизишди-ю, жўнаб кетишди. Эркак бир амаллаб эмаклаган ҳолда катта йўлгача чиқди ва […]
Охирги бир кеча-кундузнинг ўзида «COVID-19» хасталиги туфайли Хитойда 143 нафар одам ўлим топган. Шундай қилиб вирусдан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 1523 нафарни ташкил этди. Хасталикка учраган деб расман тан олинган фуқаролар 66 минг 400 кишидан иборат. 9000 га яқин бемор тузалиб касалхонадан чиққан. 169 минг киши врачлар кузатуви остида турибди.
2005 йилнинг 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеаларда тинч аҳоли вакилларига ўқ узилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова «Qalampir.uz»га берган интервьюсида айтиб ўтди. Қуйида Светлана Ортиқованинг нашр мухбирининг саволларига берган жавоблари келтирилади. — Андижон воқеаларида давлат ҳарбийлари тинч аҳолига нисбатан ўқ узганми? — Баъзи бир жиҳатлар орқали қуролни ишлатиш номутаносиб бўлган. — […]
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Зинокорда барча ёмонликлар жам бўлади: дин (ҳукмлари)га бепарволик, тақвонинг йўқолиши, мурувватнинг фосид бўлиши, ғайрат оз бўлиши, зинокор зино ҳолатида юриб, вараъли бўла олинмас. Аҳдга вафо, тўғри сўзлик, аҳлига комил ғайрат кўрсатиш, адоват, кучли душманлик, ёлғон, хиёнат, ҳаё озлиги, муроқаба йўқлиги, ҳаромдан ҳазар қилмай қўйиш ва қалбдан ғайрат йўқолиши, буларнинг барчаси зино […]
“Манчестер Сити”нинг еврокубоклардан четлатилиши Англия премьер лигасининг еврокубоклардаги квотасига таъсир ўтказмайди. Шу боис АПЛ турнир жадвалида жорий мавсум якунида бешинчи ўринни эгаллаган жамоа ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун “Манчестер Сити” АПЛда мавсумни топ-4 да якунлаши лозим бўлади. УЕФАнинг таъқиқи фақат “Манчестер Сити” учун амалда бўлади. АПЛ 25-туридан кейин “Сити” 51 очко билан турнир […]
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди, дея хабар беради «GoSport». Калифорниянинг Анаҳайм шаҳрида кечган бокс оқшомида унга Оскар Кортес (27-5, 14 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунига етди. Аввалига Бектемирнинг ўнг қўл зарбасидан рақиб ерга қулаган бўлсада […]
Дунё мусулмонлари соф эътиқодини сақлаб қолиш учун умри ва илмини сарф қилган буюк ватандошимиз Имом Мотуридий ҳақида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам башорат берган десак муболаға бўлмайди. Набий алайҳиссаллом марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло ҳар юз йилнинг бошида сизларнинг динингизни янгилаб берадиган бир мужаддид (динни янгиловчи) юборади”. Ҳадисда келтирилган “Янгилаш”дан мурод дин аҳкомлари ва асосларини ўзгартириш дегани эмас, балки унга […]
Венесуэла президенти Николас Мадуро яқинда Бразилия раҳбари Жаир Болсонаруни ўз мамлакатига қўшин тортиш ҳаракатига тушганликда айблади. — Террор ташкилотларини ҳам Болсонару ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, — деди Мадуро. — Венесуэлага қарши уруш бошлаш режасини тузмоқда. Биз бундан хабар топдик… Бундан олдин Венесуэла президенти Бразилия раҳбарини беш нафар венесуэлалик қочоқ ҳарбийларга бошпана берганликда айблаганди. Ўшанда беш […]
Мулоҳаза Ҳамма мени енгилтак деб ўйлайди. Нимаймиш, қўлдан-қўлга ўтиб юрармишман. Тўғри, тан оламан, мени ҳамма яхши кўради. Қўполга, аҳмоққа йўйманг-у, аммо бу ҳақиқат, мени кўрса, ҳатто боши оғриб турган пиёнистаям безовталаниб қолади. Мен билан сирлашиш, тиллашиш, учрашиш пайига тушади. Фақат уники бўлишимни хоҳлайди. Бошқалардан ўлгудай рашк қила бошлайди. Башарти, энг яқин улфати ё […]
УЗУМ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Узумнинг баъзи навлари экилгандан кейин орадан 4 йил ўтибгина тўлақонли мева бера бошлайди. 2. Узум ранги навига қараб турлича бўлиши мумкин. У оч салат рангида, кўк, оқ, деярли қора рангда ҳам кўп учрайди. 3. Олимларнинг гапига кўра, узумнинг тўқ ранглилари оч ранглиларга нисбатан фойдалироқ экан. 4. Узумни […]