* * * Орадан бир ҳафта вақт ўтди. Қулмат уйида яшаб туришларига негадир розилик билдирмади. Лекин бир йўл кўрсатди. — Ошна, бу шалоқ аравангни қўй! — деди Матназарга. — Укангниям бекорга қийнаб юрма!.. Уни болалар уйига бериш лозим. Ўзинг бўлсанг… Вей, менминан бир қиморга бориб кўр! Аввал томоша қилиб юрасан. Чўтал бериб […]
Россиядаги мухолифатчи кучлар етакчиси Алексей Навальний штабидагилар Қозон ҳудудий маданият вазири Ирода Аюпова ишдан олинишини талаб қилиб чиқди. Уларнинг айтишича, вазир Давлат санъат Галареясини ёпиб қўйиб ўша ерда қизининг никоҳ тўйини ўтказган. Тантаналар 2 феврал куни бўлиб ўтган. Галарея деворига эса «музей техник сабабларга кўра ишламайди», деган ёзувли плакатни ёпиштириб қўйишибди. Видеороликда ҳам тўй […]
34 ёшли хитойлик врач Ли Вэньлян 2020 йил 6 феврал куни коронавирус туфайли оламдан ўтганди. Лекин ҳамкасблари худонинг каромати билан марҳумнинг юрагини жонлантира олишди. Ҳозир у касалхонанинг оғирхонасига жойлаштирилган. Худди шу врач мамлакатга янги вирус хавф сола бошлагани ҳақида хабар тарқатган 8 врачнинг бири эди. Бу хабардан огоҳ бўлгач, полициячилар барчаларини маҳкамага олиб келиб […]
АЙИҚ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Айиқлар ер юзида бундан 5-6 миллион йил олдин пайдо бўлган. 2. Тулки, ит ва бўрилар айиқнинг яқин қариндошлари ҳисобланади. 3. Энг йирик айиқ тури сифатида оқ айиқ эътироф этилади. Оқ айиқ асосан шимолий қутбда яшайди. Вазни 500 килограммгача етади. 4. Айиқнинг юнги икки қаватдан иборат бўлади. 5. […]
Бу воқеа 6 феврал куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида содир бўлди. Маст эркак хотинини катта кўчада қўлида пичоқ билан қувиб кетаётганди. Бу маназарани миллий гвардия вакили кўриб қолиб дарҳол туман ички ишлар бўлимининг пост-патрул экипажига хабар берди. У хотинига етиб олиб энди пичоқ уришга чоғланган маҳал милиция ходими келди. Қўлга олиш чоғида маст эркак […]
Бразилиялик собиқ футболчи Каканинг фикрига кўра, жорий йил ПСЖ форварди Неймар “Олтин тўп” эгаси бўлиш эҳтимоли бор. “Неймар 2020 йили “Олтин тўп”ни қўлга киритишига ишонаманми? У жаҳоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. У “Олтин тўп” соҳибига айланиши мумкин аммо Неймар бунинг учун жамоавий совринларни ютиши ва ушбу ютуқларнинг қўлга киритилишига сабабчи […]
6 феврал ярим кечаси Тошкент шаҳридаги Арнасой кўчасида 25 ёшли Жавоҳир М. бошқарувидаги «Spark» (давлат рақами 01 R 752 YA) автомобили 36 ёшли Даврон А. бошқариб келаётган «Matiz» (давлат рақами 01 L 601 RA) автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда «Матиз» ҳайдовчиси Даврон А. олинган жароҳатлар туфайли ўша жойнинг ўзида ўлим топган. Беш киши турли […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун кимгадир ваъда берган бўлсангиз, ёки ваъда берсангиз, албатта устидан чиқинг. Ҳаммаси эртакдагидек силлиқ кечаверади деб ўйламанг. Иш вақтида ўтмишдаги тажрибангизни ёдга олинг. Бу муваффақият гаровига айланиши мумкин. Бугун зарарли одатларни ташлаш жуда хайрли кечади. Саломатликни мустаҳкамланг. Спорт билан мунтазам шуғулланишни ўзингизга одат қилиб олинг. […]
“Валенсия”га учралган мағлубиятдан (2:0) кейин “Барселона” асосий таркибининг икки футболчиси ўртасида сешанба кунги машғулотларда низо келиб чиққан. Аввалроқ, испан нашрлари жанжалнинг бош қаҳрамонлари Лионель Месси ҳамда Херар Пике бўлгани ҳақида хабар беришган эди. “El Pais” газетаси эса Месси каталонияликлар посбони Марк-Андре тер Штеген билан тортишиб қолганини таъкидламоқда. Шунингдек, 6 карра “Олтин тўп” соҳиби яқинда «кўк-анорранглилар» спорт директори Эрик […]
«Пахтакор» Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи баҳсларида қатнашадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. 10 февраль, душанба куни Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ўзининг ОЧЛдаги юришини бошлайди. Шу куни «шерлар» Тошкентда БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» жамоасини қабул қилишади. Дарвозабонлар 25. Элдор Суюнов 35. Санжар Қувватов 44. Азиз Исақов 50. Умид Ҳамроев Ҳимоячилар 2. Иброҳимҳалил Йўлдошев 3. Ҳожиакбар Алижонов 4. Акром […]
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18–24 февраль кунлари Дубайда йиғин ташкил этиши ва йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Беларусь терма жамоаси мазкур ўйин учун таркибини маълум қилди: Дарвозабонлар: Александр Гутор («Шахтёр», Солигорск), Павел Павлюченко («Динамо-Брест»), Максим Плотников («Динамо-Минск»). Ҳимоячилар: Сергей Политевич, Сергей Матвейчик, Игор Бурко (барчаси – «Шахтёр», Солигорск), Александр […]
Жорий йилнинг 5 февраль куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳокимлиги ходими, фуқаро билан телефон орқали мулоқот чоғида одоб-ахлоққа зид бўлган сўкиниш ҳолати ёзилган аудиоёзув тарқалди. Вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолатга юзасидан ўрганиш ўтказилди. Аудиоёзувда қайд этилган ёзувнинг вилоят ҳокимлиги ходимига тегишли бўлгани аниқланди. Вилоят ҳокимлиги ходими томонидан ёзилган тушунтириш хатидан маълум бўлишича, уни мазкур лексикага […]
Сўнгги кунларда коронавирус сабаб дунёда хитойликларга нисбатан ҳар хил реакциялар бўлаётган бир пайтда Италиядаги хитойлик талаба «Мен вирус эмас, мен ҳам одамман»,- деб италия кўчаларида шундай намойиш билан чиқди… Видеони кўриш учун мана бу ҳаволани босинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD5sHvcPMObDqFLhBg Агар видео сизнинг телефонингизда очмаса, иккинчи ҳаволага киринг: Иккинчи ҳавола
ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади. БУХОРО […]
Республикамиз божхона ходимлари томонидан товар моддий-бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда. Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Оҳангарон” туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда Тадбир давомида, фуқаро Г.Р. бошқарувида бўлган “Исузу”, фуқаро К.Б. бошқарувидаги “Ласетти” ва фуқаро Д.С.га […]
Мажбурий ижро бюросининг Мирзаобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 31.01.2018 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Х.Қурбоновдан ундурувчи Ю.Холмуродова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент пуллари ундирилиши белгиланган эди. Бироқ ота қонуний талабга бўйсуниш ўрнига бўйин товлай бошлади. Аммо қонунга бўйсуниш, унинг ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаро учун мажбурийдир. […]
Ёш ёзувчи Саъдулло Қуроновнинг “Галактикада бир кун” номли илмий-фантастик қиссаси инглиз тилида “The Diamond of the Galaxy” номи билан таржима қилиниб, дунёдаги энг йирик китоб сотувчи Amazon.com платформасида сотувга қўйилди. Amazon.com орқали китобнинг электрон ва босма шакллари дунёнинг исталган нуқтасидан харид қилиш имкони туғилди. Босма китобнинг нархи 7.99$ этиб белгиланган (буюртмани почта орқали етказиб бериш харажатлари бунга кирмайди). […]
Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни зарда билан тақиллатибди. Ўғил эшикни очибди. Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди: – Аллоҳдан қўрқинг! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг! – дебди… Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил хафа […]
Хитой ҳуқуқ тартибот органлари томонидан коронавирус тарқалиши билан боғлиқ мингдан ортиқ фирибгарлик фош этилиб, 294 киши қўлга олинди. Таъкидланишича, фуқаролардан фирибгарлик йўли билан олинган 6,6 миллион юан қайтариб олишга муваффақ бўлинди. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан 3 та асосий фирибгарлик схемаси аниқланди. Кўпинча ҳуқуқбузарлар ҳимоя ниқоблари тақчиллигидан фойдалиб, фуқаролардан пул олишга йиғишган. Фирибгарлар гигиена ниқобларини сотиш […]
Бир неча шахслардан иборат ва олдиндан тил бириктирган жиноий гуруҳ «Стечкин» русумли, 9 мм калибрли пистолетни 1500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 29 январь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник А.Ташпулатов […]
Янги Зеландия ҳукумати томонидан ижарага олинган Air New Zealand авиакомпаниясига тегишли самолёт Хитойнинг коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳридан 190 кишини олиб келди. Бу ҳақда Stuffнашри хабар берди. Самолёт 5 февраль куни эрталаб соат 06:45 дан Ухандан парвоз қилган ҳамда соат кечқурун 18:00 атрофида Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрига қўнган. Ҳаво кемаси бортида Янги Зеландия фуқароларидан ташқари яна […]
Энг улуғ неъмат нималигини биласизми? Аллоҳ таоло сизга қанча неъмат берганини ҳис қилмоқчимисиз? Кўзингизни юмиб, ўн қадам юриб кўринг! Юриб кўрдингизми? Нимани ҳис қилдингиз? Битта неъматининг аҳамияти қанчалик экан? Тушундингиз-а?! Қўлингизни ишлатмай, дастурхонда турган пиёлада чой ичиб кўринг! Нақадар қийинлигини ўйлаб кўрдингизми?! Бир оёғингизни ишлатмай, фақат биттасида юриб шу ҳолда ҳожатхонага кириб кўринг! Нимани тасаввур […]
Бир томонда ретро автомобиллар, стимуляторли спорт машиналари, мотоцикллар намойиши… Иккинчи томонда сўнгги авлод роботлари, энг янги ихтиролар, инновацияон ғоялар ва стартап лойиҳалар кўргазмаси… Яна бир томонда эса таниқли спорт усталаридан ўзига хос маҳорат сабоқлари… Жорий йил 7 февраль куни пойтахтимизда ўтказилиши режалаштирилаётган ватанпарварлик фестивали дастури ана шундай қизиқарли томоша ва тақдимотларга бой. Тадбир учун “Янги […]
Бу воқеа Ҳазратнинг ҳижратга кетган илк йиллари содир бўлган экан. Маккаи Мукаррамада Бутун Дунё уламолари кенгашининг навбатдаги мажлиси тугаб, Ҳарами Шарифда аср намозини ўқишиб, Мадинаи Мунавварага Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига кетиш учун автобусга уламолар бирин – кетин жойлашибдилар. Ҳазрат бир юмуш билан бироз кеч қолиб келибдилар ва автобуснинг орқасидан чиқмоқчи бўлганларида бир чол югуриб келиб, […]