Барчага маълум, сиз-у бизга ва яна бошқа сайёраларга ҳаёт бағишлаб турган Қуёш сайёрасига яқин бориб бўлмайди. Масалан, НАСА ташкилоти «Parker Solar Probe» деб номланган ускунани Қуёшни яқинроқдан ўрганиш учун учирган. 2018 йили шу ускуна қуёшга яқинлашиш бўйича рекорд даражани қайд этди. Ускуна билан қуёш ораси 18, 6 миллион километр масофани ташкил этди. Аммо НАСА […]
“Реал” вингери Эден Азар жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга яқин турибди. Бельгиялик уч ойга яқин муддатни лазаретда ўтказди ва у таркибга қайтишга тайёр. Тахминларга кўра, 29 ёшли футболчи Ла Лиганинг 24-тури доирасида “Сельта”га қарши бўлиб ўтадиган (17 февраль, 01:00) учрашувда 30 дақиқа ўйин амалиётига эга бўлиш мумкин. Айтиш жоизки, Азар бир неча кун олдин ўтказилган “Осасуна”га […]
Жаҳон футболи афсонаси бразилиялик Пеле ўғли Эдиньонинг баёнотини рад этди. Гап шундаки, Эдиньо отасининг соғлиғи ёмонлашгани боис тушкунликка тушгани ва уйдан чиқмаётгани ҳақида хабар берганди. “Дуо қилаётганингиз ва қайғураётганинг учун ташаккур, мен яхшиман. Тез орада 80 ёшни қарши оламан ва менда яхши, ёмон кунлар бўлиб туради. Менинг ёшимдагилар учун бу одатий ҳол. Ҳеч нарсадан чўчимайман, […]
Европа футбол ассоциациялар уюшмаси (УЕФА) Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасини молиявий қаллобликлар сабаб икки йилга еврокубоклардан четлатилди. Инглиз клуби четлатишдан ташқари 30 миллион евро эвазига жаримага ҳам тортилади, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати. Шу тариқа “Манчестер Сити” Европанинг 2020/2021 ва 2021/2022 йилги халқаро мусобақаларида иштирок этолмайди. Хабарларга кўра, “шаҳарликлар” 2012 йилдан 2016 йилга қадар бўлга […]
Сурия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган вертолёт Алеппо вилоятининг ғарбий қисмида уриб туширилган. Оқибатда вертолёт экипажи ўлим топган. Айрим маълумотларда вертолёт Суриядаги мухолифатчи кучлар тарафидан ракета ёрдамида уриб туширилгани айтилганди. Аммо Башар Асад ҳукумати бу ишни турк қўшинларидан кўрган. Айнан улар шу кунларда ҳукумат армиясига қарши ҳужумларни амалга оширмоқда. Қолаверса, мухолифатчи кучларни ҳам Туркия […]
Белорус президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашига кўра, Россия президенти Владимир Путин Белорусни Россия таркибига қўшиб олишни истамоқда. Шундай қилинса, газ ва бошқа маҳсулотлар олди-бердиси бир хил нархланаркан. — Биз Россиядан ортиқча нарса сўрамадик, — деди Лукашенко. — Газ нархи масаласида келиша олмадик холос. Путин жаноблари эса бунинг учун Белорус Россия таркибига қўшилиши зарурлигини айтди. Лукашенко […]
Куни кеча япониялик бир гуруҳ олимлар ўзларининг навбатдаги ихтироларини кенг омма эътиборига ҳавола этишди. Улар махсус мато қопланган дераза ойнасини яратишибдики, бу ойна ичкарига кирадиган нурни оддий ойналардек юз фоиз ўтказади. Ойна қуёш нури ва ёруғликни ютиб, ундан электр энергиясини ажратиб олади. Қуёш нурини у инфрақизил диапазонда қабул қилиб олади. Ажратиб олинган электр энергиясини […]
Хабарингиз бор, кеча тунда Италия Кубоги 1/2 финалидан ўрин олган “Милан” – “Ювентус” баҳси (1:1) бўлиб ўтди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида туринликлар форварди Криштиану Роналду пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Бу Роналдунинг жорий мавсум барча мусобақаларда киритган 35 тўпи бўлди. Қизиғи 35 ёшли футболчи бу кўрсаткичга 35 ўйинда эришган.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 15 феврал куни фақат уйда тайёрланган таомларни тановул қилишингиз тавсия этилади. Кафе, ресторанлар овқатини есангиз, фавқулодда касалхонага тушиб қолишингиз хавфи бор. Маҳсулотлар, меваларни татиб кўришда ҳам жуда эҳтиёт бўлинг. Заҳарланишдан сақланинг. Аллергия пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Дам олишни ихтиёр этсангиз, ёлғиз қолинг. Оллоҳ […]
Ушбу қарорни 100 нафар сенатордан 55 нафари қўллаб-қувватлади. Уларнинг 8 нафари президент Трампнинг партиядошлари ҳисобланади. Бунга кўра, энди Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни фақат Конгресс тасдиқласагина амалга ошира олади. Эрон тарафидан Америка халқи ҳаётига жиддий хавф туғилиши оқибатида амалга ошириладиган ҳарбий ҳаракатлар бундан мустасно. Агар президент Дональд Трамп Конгресс қароридан норози бўлса, яна […]
Шу ҳақда Туркия мудофаа вазирлиги мутасаддилари расман хабар тарқатган. — Биз Суриянинг Идлиб вилоятида, — дейишмоқда улар. — Башар Асад армиясининг яна 63 нафар аскарини ер тишлатдик… Шу йил 13 феврал куни турклар 55 нафар Сурия ҳарбийси йўқ қилингани ҳақида маълум қилганди. Туркия президенти Эрдўған Сурия армиясининг уруш ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги келишувга амал қилмаётганлигида […]
Адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишлаб Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Шоҳ, адиб ва шоир” мавзусида давра суҳбати вақтида бир қатор фикрларни билдириб ўтди. Унинг фикрича, Ўзбекистонда Бобурнинг умуман нотўғри бўлган портретидан фойдаланиб келинмоқда. “Телевидениеда ҳам, китобларда ҳам, интернетда ҳам, ҳамма жойда Бобурнинг бир хил портретини кўрамиз. Бу портрет аслида […]
Ҳозир қишнинг сўнгги ойи. Кўп ҳудудларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам атиги +3 даража иссиқ. Бу иссиқ ҳам эмас. Мўътадил ҳаво дейиш тўғрироқ бўлади. Кечалари эса ҳаво 0 даражагача совимоқда. Қарангки, Антарктидада 14 феврал куни ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилди. 6 февралда симоб устуни +18 даражани қайд этганди. Аммо америкалик олимлар ҳануз Антарктидадаги бу тахлит ўзгаришларни […]
Эртага, 15 февраль куни Ерга бир километр бўлган ўлчамли астероид яқинлашади. Маълум қилинишича, шу куни улкан астероид сайёрамиз минимал яқинликда ўчиб ўтади. Самовий жисм Ердан 5,8 миллион километр масофада бўлади. Астероид соатига 57 минг км тезликда ҳаракатланади. 163373 рақамли астероид ўлчамлари 440 дан 990 метрни ташкил қилади, 1995 йил 23 октябрда аниқланган. “Аполлон” гуруҳига кирувчи […]
Ҳосила Раҳимованинг тўйда қўшиқ айтиб ўйнаган видеоси ижтимоий тармоқларда кўплаб салбий муносабатларга сабаб бўлмоқда. Видеони кўриш учун мана бу ҳаволани босинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD5sHvcPMObDqFLhBg Агар видео сизнинг телефонингизда очмаса, иккинчи ҳаволага киринг: Иккинчи ҳавола
Фарғонада Telegram ижтимоий тармоғида танишишни хоҳламаганлиги учун қиз болага беҳаё расмлар юборган «йигитча»нинг телефони мусодара қилинди. Ҳуқуқбузар Жаҳонгир Муродов (исм-фамилияси ўзгартирилган) телеграм орқали қизлар билан танишишни истаб, Д.А.нинг телефонига SMS-хабарлар жўнатади. У билан танишиб, узоқ муддат гаплашиб юриш истагидалигини айтади, аммо қиз буни рад этади. Шундан сўнг йигит ҳар хил баҳаё расмларни юборишга тушади. Қиз […]
ФЕВРАЛ ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР 1. Нега феврал энг қисқа ой ҳисобланади? Маълумки, биз ўрганиб қолган тақвим аслида Қадимий Римдан бизгача етиб келган. Юлий Цезар фармонига кўра, жуфт ойлар 30, тоқ ойлар эса бир кунга кўпроқ этиб белгиланган. Феврал эса йилнинг сўнгги ойи бўлган. Унга 29 кунгина ажратилган. Эрамиздан аввалги 14- йилда Октавиан Август […]
Тошкент шаҳар ИИББ йўл-патруль хизмати ходимлари учун янги форманинг иккинчи кўриниши – баҳор-куз мавсумларига ҳамда қишнинг ҳаво ҳарорати плюс бўлган кунларига мўлжалланган.
Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойининг иккинчи ярмида Россияга ташриф буюради. Ташриф дастуридан ҳудудлар ва ректорлар ўртасидаги навбатдаги форумлар, медиа-форум ва бошқа тадбирлар ҳам ўрин олган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россиясига ташрифи жорий йил июнь ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири. «Яхшироқ тайёрланиш […]
Шанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳароратининг пасайиши, шамол тезлигининг кучайиши, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Якшанба куни эса ёғингарчиликлар тиниб, кундузи ҳарорат илийди. Бугун, 14 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудуди — Қорақалпоғистонга Кавказ районларидан нам ҳаво оқими киради, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати. Натижада об-ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида […]
Тожикистон молия вазири баёнот берар экан, мамлакат яқин уч йилда Хитойдан кредит олиш ниятида эмаслигини, Душанбенинг Пекин олдидаги қарзи борасидаги танқидлар асоссиз эканлигини айтди. Шу тариқа Файзиддин Қаҳҳорзода 13 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Тожикистонинг Хитой олдидаги катта қарзи уни бу мамлакатга боғлаб қўйиши ва қарам қилиб қўйиши” борасида Америка тадқиқотларига изоҳ берди. Молия […]
* * * — Эшитдингларми, жамоамиз ҳужумчиси ўзини ўзи отиб ўлдиришга аҳд қилган экан. — Хўш, кейин-чи? — Мўлжалга ола билмабди. * * * Футболчидан сўрашди: — Қишда нима билан шуғулланасиз? — Янги мавсумдаги мағлубиятлар учун куч тўплайман. * * * Учрашувга чиққан қиз йигитдан сўради: — Сиз […]
Параллел дунё мавжудлиги ҳақида дунё олимлари ўртасида кўпдан бери баҳслар юради. Баъзилари ишонмайди. Баъзилар эса ишонади. Шу қадар ишонадики, ўлимга тик боқиб, ўзга дунёда бўлиб қайтганларнинг ҳикояларини йиғишга аҳд қилишган. Қуйида шундайларнинг баъзилари айтиб берган ҳикояларни ўқийсиз. * * * Америкалик врач-нейрожарроҳ қуйидаги воқеани бошдан кечиргунга қадар нариги дунё борлигига ишонмасди. Худойим […]