Дунёнинг бошқа давлатларида бўлгани каби 1,5 млд аҳолисига эга Ҳиндистонда ҳам коронавирус кенг тарқалмаслигининг олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинган. Оқибатда мамлакатдаги минглаб мардикорчилик билан бола-чақа боқувчи фуқаролар пулсиз, ишсиз қолиб, узоқ пиёда йўл босиб уйларига қайтишга мажбур бўлмоқда. Илож қанча. Мамлакат бўйича транспорт ҳаракати тўхтатиб қўйилган. Фақат фавқулодда хизматлар ёки махсус рухсатномага эга […]
Пекиндаги тиббиёт маркази олимлари коронавирус масаласида алоҳида тадқиқот ўтказишди. Мақсад битта. Коронавирус инсон организмида қанча вақт яшаб қолишини аниқлаш. Тадқиқотларда 16 нафар коронавирусга учраган, ёши ўртача 35 да бўлган беморлар иштирок этди. Натижа шундай бўлдики, коронавирус инсон организмида 1 кундан 8 кунгача яшаб қоларкан. Албатта, бу бемор тузалиб чиққандан кейин юз берадиган ҳолат. Шундай […]
Италиядаги фуқаро ҳимояси Департаменти раҳбари Анджело Борреллининг айтишига кўра, сўнгги бир кеча-кундузнинг ўзида мамлакат бўйича 889 киши коронавирусдан вафот этди. 3856 киши интенсив терапия бўлимларига ётқизилган. Охирги маълумотларга кўра Италия бўйича коронавирус юқтирганлар сони 92 минг 472 кишига етди. 12 минг 384 киши тузалиб касалхонадан чиқди. Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони эса 10 минг […]
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда. 1. Хусусан, 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар ВИЛОЯТЛАРАРО, ТОШКЕНТ ВА НУКУС ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР […]
Ушбу ёқимсиз манзара Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳридаги супермаркет ёнида кузатилди. Айтишларича, шу ерга 10 та полиция автомобили яқинлашиб келган. Маълумки, худди шу ҳудудда аҳолининг қашшоқ қисми яшайди. Одамлар супермаркетдан озиқ-овқат сотиб олиш ниятида навбатда турган. Аммо коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган қоидаларга амал қилмаган. Улар орада икки метрдан масофа сақлашлари лозим […]
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи 43 ёшли А. Шомуродов ўзининг “Телеграмм” гуруҳида “Том” маҳалласида яшайдиган бир одам коронавирус юқтириб оламдан ўтгани ҳақида ёлғон хабар тарқатганди. “У эркак коронавирус юқтирганидан хабар топгач, катта миқдорда ичкилик ичишни бошлаган ва оламдан ўтган”, дейилганди хабарда. Суриштирувлар натижасида ўша маҳалладаги эркак ҳақиқатан ичкилик туфайли ўлим топгани, аммо коронавирусга йўлиқмагани […]
Федерал биотиббий агентлиги томонидан безгакка қарши мефлохин дориси асосида коронавирус инфекциясини даъволаш учун преперат тақдим қилинди. Бу ҳақида «РИА Новости» агентлигининг матбуот хизмати хабар қилмоқда. Баёнотда таъкидланишича, «Фармзащита» илмий-ишлаб чиқариш маркази Хитой ва Франция тажрибасини ҳисобга олган ҳолда даъволаш режимини ишлаб чиққан. «Юқори селективликка эга бўлган препарат коронавируснинг цитопатик таъсирини ҳужайрада блоклайди ва унинг тарқалишига йўл […]
Ҳозирги пайтга келиб Америка бўйича коронавирусга чалинганлар сони 100 минг нафардан ошиб кетди. «Daily Mail» агентлигининг хабарига кўра Нью-Йорк шаҳрида вирус юқтирганлар ҳар 17 дақиқада ўлим топаётган экан. «Тез ёрдам» чақириш суръати 40 фоизга ошди. Уларга кунига 6, 5 мингтагача қўнғироқ бўляпти. Алоқа линиялари азбаройи бандлигидан жуда кўп одамлар навбат кутишга мажбур бўлмоқда. Ёнғин […]
Inside Global’дан навбатдаги расмлар галереяси:
ВУЛҚОНЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Дунёдаги энг хавфли вулқон Мексика пойтахтидан 30 километр узоқликда жойлашган Попокатепетль вулқони ҳисобланади. 2. Австралия ҳудудида биронта ҳам вулқон йўқ. 3. Кўплаб ороллар вулқонлар уйғониши натижасида пайдо бўлган. Бунга Гренадани мисол сифатида келтириш мумкин. 4. Вулқон яқинидаги ер майдонлари бошқаларига нисбатан минг ҳисса ҳосилдорроқ бўлади. 5. Вулқон […]
Шу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги расман маълум қилган. Маълумотда кўрсатилишига қараганда, ҳозир Туркия бўйича коронавирусга чалинганлар 5698 кишидан иборат бўлган. Охирги бир кечада 2069 киши вирус юқтирган. Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Туркияда ҳеч ким коронавирус юқтирмагани айтилганди. Сал ўтиб ушбу хабар рад этилди.
Эпидемия бошлангандан бери Италияда бундай ҳолат илк бор кузатилди. Охирги бир кеча-кундузнинг ўзида бу мамлакатда 1 мингга яқин одам коронавирусдан вафот этди. Вирус юқтирганларнинг умумий сони эса 86, 4 мингга етган. 9134 киши оламдан ўтган. Врач-реаниматолог Ирина Шлычкованинг айтишича, Италияни коронавирус бу қадар кенг қамровга олишида бир сабаб бор. Италияда эпидемиология хизмати мавжуд эмас. […]
27 март маҳаллий вақт билан соат 23: 34 да тарқатилган маълумотга кўра, Америкада коронавирус туфайли ўлим топганлар сони 1475 кишига етди. Уларнинг 366 нафари Нью-Йорк штатига тўғри келади. Жами 862 киши тузалиб касалхонадан чиқди. Америка бўйича коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 100 минг нафарга яқин, аниқроғи, 97 минг 226 кишини ташкил этди. Шундай қилиб, вирус […]