Германия канцлери Ангела Меркелни эмлаган врач аслида коронавирус юқтирган бўлиб чиқди. Шу ҳақда 22 март куни мамлакат вазирлар маҳкамаси вакили Штеффен Зайберт расман баён этди. Шу муносабат билан Меркель хоним карантинга туширилди. Карантинда бўлган ҳолда давлат ишлари билан шуғулланади. Бунгача Меркель Берлинда коронавирус пандемияси бўйича нутқ сўзлаганди. 21 март куни эса у супермаркетлардан бирига […]
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан 2020 йил 24 март соат 00:01 дан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик тўхтатиш режалаштирилмоқда.
Яқинда «Curiosity» марсоходи Ерга сельфи баҳонасида Марсдаги ажойиб манзараларни ҳам йўллади. У қизил сайёрани «Greenheugh Pediment» тепалигидан 3, 5 метр пастда туриб суратга олган. Суратга олиш амаллари механик қўл ёрдамида амалга оширилган. «Сuriosity» марсоходи қизил сайёранинг устки қисмига 2012 йили қўндирилган. Ўшандан бери у ерга Марс ҳақидаги энг қизиқарли ва муҳим ахборотларни йўллаб турибди. […]
Бугун 22 март куни етти киши карантиндан қочиб, жавобгарликка тортилди. Уларнинг уч нафарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, тўрт нафари эса жарима тўлаш билан чекланди. Агар 15 мартдан бери 43 киши коронавирус юқтирган бўлса, вирус уларнинг 16 нафарига фақат бир кишидан ўтган. Афсуски, масъулиятни ҳис эта билмаган қонунбузарларнинг дастидан қариндошлари жабр кўрибди. Масалан Сурхондарё вилоятида […]
Сўнгги маълумотларга қараганда, россиялик «қонундаги ўғри» Шакро Молодой (Захарий Калашов) нинг оиласидагилар ҳам коронавирус юқтирибди. Ҳозир хотини Марина Гольдберг ҳамда 15 яшар ўғли Даниил Москва яқинидаги уйида карантинга туширилган. Яқин кунларда уларнинг иккисини ҳам касалхонага олиб кетишади. Шакро Молодойнинг ўзи эса турмада жазо муддатини ўтамоқда. Уни 2018 йили мафияга етакчилик қилганлик, бировларни қўрқитиб пул […]
Бу ҳақда A Bola хабар қилади. Туринликлар жамоадаги барча футболчиларнинг COVID-19 инфекциясига топширган тест натижаларини олди. Манбага кўра, ҳозирда Португалияда бўлиб турган жамоа юлдузи Криштиану Роналдуда коронавирус аниқланмаган. Яъни, унинг таҳлили салбий чиққан. Шунингдек, “кекса сениора”нинг бошқа футболчиларида ҳам вирус аломатлари чиқмади. Даниэле Ругани, Блез Матюиди ҳамда Пауло Дибала эса коронавирус билан касаллангани туфайли изоляцияга […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 23 март куни сиз истакларга бой бўласиз. Қизиғи, нимани истасангиз, ўша истагингиз албатта амалга оша бошлайди. Кун давомида сиздан қачонлардир қарз олганлар қарзини қайтариши кутилади. Аммо дарров дўконга ғизиллашингиз тавсия қилинмайди. Олдин ҳисоб-китоб қилинг. Оилада ўзингизни қайсарона тутишингиз яқинларингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказиши мумкин. […]
Петербург олимларининг фикрича, мушуклар аслида уй жониворига айлантирилмаган. Бундан 9 минг йиллар олдин улар одамлар билан яшашга қарор қилишган ва ўзларини уй жониворига айлантиришган. Зоопсихолог Елена Мельникованинг айтишича, мушуклар одам тилини тушунишади. Фақат одамлар учунгина миёвлашади. Ўзаро ё ҳид, ёки турли ишоралар ёрдамида мулоқот қилишади. Мушукнинг яна бир биз билмаган қобилияти шундаки, агар эгасидан […]
Англияда истиқомат қилувчи Эмбер Риснинг айтишича, 2 ёшли “Кали” лақабли урғочи бульдоги 20 та кучукчани дунёга келтирибди. Аслида ит илк бор ҳомиладор бўлган. УЗИ га олиб борганда 8 тагина кучукчаларни кўрсатишганди. Лекин туғруқ жараёни бошлангач, аёл ҳайратдан ўлаёзди. Саккизинчи кучук туғилгач, Эмбер хоним энди тўхтаса керак деб ўйлаганди. “Кали” эса туғишда давом этди. 12- […]