Хабарингиз бор, Хитой давлатида тарқала бошлаган коронавируснинг янги COVID-19 тури айни кунларда бутун дунё бўйлаб катта хавфни келтириб чиқармоқда. Бунинг ортидан бир қанча халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши ортга сурилмоқда. Айримлари эса бутунлай бекор қилинди. Ўз навбатида бу ҳолат ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа Олимпия ўйинларининг ўтказилишини ҳам сўроқ остида қолдирмоқда эди. Аммо, […]
“Боруссия Д” ёш юлдузи Эрлинг Холанд Лео Месси, Неймар ва Криштиану Роналду ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди. “Роналду, Месси ёки Неймар? Месси ва Неймарнинг ўйини – шунчаки фантастика. Улар футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири. Роналдунинг ўйини ҳам менга ёқади. У ақл бовар қилмас даражада барқарордир, унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти эса оламшумул натижа. Златан […]
«Сельта» Смоловдан олдин Шомуродов бўйича алоқага чиққан экан. Якунда Элдорнинг ўрнига Вигога россиялик Фёдор Смолов йўл олди, дея хабар бермоқда СА. Агент Ткаченко Испаниянинг «Сельта» клубига Фёдорнинг трансфери бўлгани билан боғлиқ жуда қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди. Маълум бўлишича, «Сельта» дастлаб «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан шартнома имзоламоқчи бўлган. «Сельта» бизга Шомуродов борасида мурожаат билан чиқди, […]
Собиқ футболчи Роналдиньо Парагвайга соғлиқни сақлаш билан боғлиқ тадбир сабаб келган эди, дея манба келтирмоқда СА. Асунсьон прокуратураси 39 ёшли собиқ футболчини мамлакатга қалбаки паспорт билан кириб келганликда гумон қилиб ҳибсга олиш учун ордер берган. Шунга ўхшаш жиноят сабаб Парагвайга Роналдиньо билан келган акаси Роберто де Ассишу ҳам ҳибсга олиниши мумкин. Полиция аллақачон ака-укалар жойлашган […]
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақанинг навбатдаги куни якунига етиб бормоқда. Ушбу кун дастурида 3 нафар вакилимиз саралаш босқичи доирасида рингга кўтарилди. Дастлаб Элнур Абдураимов (-63 кг) филиппинлик Жеймс Палист устидан ғалаба қозонган бўлса, Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ҳам ўз вазн тоифасида кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. […]
Бунақаси сиёсат саҳнасида ҳали бўлмаган. Лекин Афғонистонда шу воқеа содир бўлди. Аниқроғи, куни кеча Афғонистонда ўтган йили якунланган президентлик сайловлари натижалари эълон қилинди. Бунга кўра, амалдаги президент деярли 60 фоиз овоз тўплаб иккинчи муддатга сайланадиган бўлганди. Унинг рақиби, амалдаги бош вазир Абдулла Абдулла эса 40 фоизга яқин овоз тўплаб мағлуб бўлди. Бироқ у мағлубиятни […]
Томас Каленберг ушбу вирусни Амстердамга сафари вақтида юқтириб олган, дея хабар қилади “Брондбю” футбол клуби расмий сайти. Каленберг 1 март куни Дания чемпионатидан ўрин олган “Брондбю” – “Люнгбю” ўртасидаги (1:0) баҳсни томоша қилиш учун стадионга келган. Брённбю шаҳри жамоаси раҳбарияти Томаснинг ўйин давомида кимлар билан мулоқатда бўлганини аниқлади. Шу боис ҳозирда 13 киши, уларнинг айримлари […]
Профессионал Футбол Лигаси 5 март куни барча клубларга коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги огоҳлантириш хатини жўнатди. «Айни вақтда дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши, ундан касалланганлар сонининг ўсиши жиддий тус олмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бошқа давлатлардаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида тегишли ташкилотлар […]
Англиялик Коннор Рид деган эркак Хитойнинг Ухан шаҳрида ишларди. У хасталик қандай бошлангани ва кечганини журналистларга гапириб берди. Унинг айтишича, биринчи куни шамоллаш белгилари пайдо бўлган. Аксирган, кўз олди тез-тез қоронғилашиб турган. Лекин у эътибор бермай ишлашда давом этган. Иккинчи куни томоғида оғриқ туйган. Еттинчи куни аъзойи бадани қақшаб оғрий бошлаган, ёруғликдан қўрқиш ҳолатлари […]
Сўнгги хабарларга қараганда, ҳозирда Эрон бўйича Хитой коронавирус юқтирганлар сони 3513 кишига етган. Бу ҳазилакам гап эмас. Шу муносабат билан Эрондаги шаҳарларни бир-бири билан боғловчи йўлларга назорат постлари қўйилди. Бу постлар шаҳарлараро фуқаролар борди-келдисини чегаралаб қўяди. Шу билан бир вақтда ўқув юртлари вақтинча ёпиб қўйилди. Фуқароларга иложи борича қоғоз пуллардан камроқ фойдаланишни маслаҳат беришмоқда. […]
Бутун дунё бўйлаб шиддат билан тарқалиб бораётган коронавирус сабаб Америкада ҳам карантин эълон қилинди. Дўконларда навбат, тартибсизликлар бошланган. Видеони кўриш учун мана бу ҳаволани босинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD5sHvcPMObDqFLhBg Агар видео сизнинг телефонингизда очмаса, иккинчи ҳаволага киринг: Иккинчи ҳавола
Адреналин оқими миянгизни тез-тез тўлдириб турадими? Бордию бирон кимса бирон бир нарсани сиз истагандек қилмаса қонингиз қайнайдими? Одамга, унинг хатоларини кўрсатиш учун унга фақат овозни баландлатиб, дўқ уриш керак деб ўйлайсиз. Лекин бу нотўғри. Ўзингизни тинчлатаман деб, унга бор қаҳрингизни тўкасиз. Бундай қилиб ўзингиз энгил тортасиз, аммо бир нарса ҳаёлингиздан четта қолади. У ҳам бўлса, […]
Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 5 мартдаги қарори билан асосий ставка йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 5 мартдаги қарори билан асосий ставка йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. МБ хабаригакўра, ушбу қарор тартибга солинадиган нархларнинг кутилаётган эркинлаштирилиши ҳамда коронавирус билан боғлиқ бўлган ташқи иқтисодий ноаниқликларнинг кучайиши билан изоҳланади. Марказий банк […]
Нью-Йорк шаҳрининг собиқ мэри, миллиардер, Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган Майк Блумберг ушбу пойгадан чиққанини маълум қилди. У бундан буён ўз партиядоши Жой Байден номзодини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Бу ҳақда Meduza манбаси хабар берди. Блумберг мазкур қарорини партия ичидаги сайловлар ўтказилган “супер сешанба” куни эълон қилган. “Мен Дональд Трамп устидан ғалаба ушбу вазифани бажара оладиган номзод атрофида жипслашишдан бошланишига ишонганман. Кечаги овоз... Читать дальше...
Ҳужжатларни синчиклаб текшираётгандим. – Нима қилаяпсан? – деди ойим. – Қон гуруҳим қанақа эканини билмоқчиман, -дедим, қўлимдаги ҳужжатдан кўз узмай. – Биринчи манфий. Бу сенга нега керак бўлиб қолди? – ойим ҳавотир олди чоғи. – Шунчаки қизиқдим. Аниқ биринчими? – Ҳа, биринчи манфий, опангники ҳам биринчи, кичик акангники ҳам, фақат катта акангники иккинчи, ҳолос! Доим […]
Ўзбекистон яна бир халқаро конференцияга аъзо бўлди. Бу мигрантларга нима беради? Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нидерландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб турибди. Ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК)га аъзо бўлиши жараёнининг якунланиши ва ташкилотга тўлақонли расмий аъзо бўлишдан иборат. Кеча, 4 март куни Ўзбекистон ушбу […]
COVID-19 коронавирусининг тарқалиши бутун дунёда савдо-сотиқ ва иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатди. Энг кўп Хитойдаги ишлаб чиқариш билан яқиндан боғлиқ бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШ компаниялари зарар кўрди. Бу ҳақда БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД)нинг охирги ҳисоботида айтиб ўтилган. Ҳисоботда Япониянинг «Honda Motor» корпорацияси мисол қилиб келтирилган. Корпорация Сайтама префектурасидаги икки заводда автомобил ишлаб […]
Ўзбекистонлик йигит чўкаётган америкаликларни қутқариб, медаль олди. 22 ёшли Жасурбек Раджабов Волгоградда аграр университетида қутқарувчилик бўйича ўқийди. Ўтган йили у чўкаётган ёш бола ва унинг отасини қутқариб қолди. Ўша пайтда Жасурбек пляжларнинг бирида амалиёт ўтаётган эди. Жасур «Сувда чўкаётганларни қутқаргани учун» медалини қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, бу Жасурнинг иккинчи медали. Аввалроқ у аёлнинг ўғлини Волга […]
Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов халқ билан мулоқот қилиш ҳамда жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Спикер ўринбосарининг Фарғона вилоятидаги учрашувлари Олтиариқ туманидаги “MY GARDEN” фермер хўжалигидан бошланди. Фермерлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқотда жорий йил 27 февраль куни Президентимиз раислигида тадбиркорликни […]
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш бўйича янги маълумот билан бўлишди Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президенти топшириғига кўра тузилган ҳукумат қарорига асосан 2020 йилнинг 8 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси HY3553/3554 рақами билан Сеулга чартер рейс уюштиради. Чипталар олиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси ваколатхоналарига мурожаат […]
«НАСА» ташкилотининг сўнгги хабарига кўра, шу йил апрел ойида Ерга ўта хавфли астероид яқинлашиб келади. Астероиднинг ҳажми 1, 8 дан 4, 1 километргачани ташкил этади. Бу астероидга олимлар «№52768» дея ном беришган. У 29 апрел куни Ердан 6, 29 миллион километр узоқликдан учиб ўтади. Бу Ер ва Ой ўртасидаги масофадан 16 карра узоқроқ бўлса-да, […]