Маълумки, Ўзбекистонда илк коронавирус юқтирган фуқаро аниқланиб, карантинга туширилгани ҳақида хабар бергандик. Айтишларича, исми-шарифи маълум қилинмаётган бу аёл шу йил 11 март куни «Париж-Тошкент» самолётида пойтахтга келиб тушган. Аэропортдаги текширувлар жараёнида аёл организмида коронавирус аломатлари кўзга ташланмаган. Уйга келгач, орадан икки кун ўтиб аёл ўзини ёмон ҳис эта бошлаган ва дарҳол тиббиёт ходимларига мурожаат […]
2020 йил 16 мартдан санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган барча таълим муассасалари, жумладан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Республика Олимпия захиралари мактаб-интернатлари, Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб интернатлар, […]
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг маълум қилишича, Юлдуз Усмонованинг концерти эртага, 16 мартдан эътиборан тўхтатилади. Концертнинг бекор қилиниши бугун, 15 март кунига алоқадор эмас. Расмийларнинг маълум қилишича, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерти мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ ҳолат барқарорлашгач, давом этади. Аммо, концертнинг қолган сеанслари қайси кунларга кўчирилиши ҳозирча маълум эмас. Концерт кунларининг кўчирилиши […]
Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитовнинг Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркор, фермер ва томорқачилар билан учрашувлари ҳақида хабар қилган эдик. Спикер ўринбосари Қорақалпоғистондаги учрашувлари доирасида Хўжайли туманида жойлашган “Хўжайли агросаноат маркази” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Бундан икки йил аввал “Саманкўл” овул фуқаролар йиғинида умумий қиймати 72 миллиард сўмлик “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ […]
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, мутасадди ташкилотлар ва ҳокимлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аҳолини томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиб, бу борада аниқланган муаммоларни жойида бартараф этишга ҳаракат қилишмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари бу галги учрашувларини Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний […]
15 март куни республика бош вазири Абдулла Арипов коронавирус туфайли республикада карантин эълон қилинишини айтиб ўтди. Хўш, карантин нималарда акс этади? 1. Барча турдаги диний маросимлар вақтинча чекланади. 2. Навруз байрами бекор қилинди. 3. Уч ҳафта муддатга барча ўқув юртлари ёпилди. 4. Солиқ ва бош прокуратура жойларда нарх-наво кескин кўтарилиб кетмаслигини назоратга олади. 5. […]
Коронавирусга қарши кураш доирасида бугундан бошлаб республикамиздаги барча жамоат транспорти турлари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади. Бунга қадар дезинфекция бир кунда икки марта қилинаётганди. Шу жумладан, барча автовокзаллар, темир йўл вокзалларида ҳам санитария тозалов амаллари адо этилади. Шу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 15 март куни ўтказилган брифинг давомида алоҳида тўхталиб ўтди.
* * * Худога айтгани бор экан. Ярим соат деганда «Тез ёрдам» бўлими шундоқ қаршисидан чиқди. Севинч ичкарига кириб врачларга бўлган воқеани тушунтирди-ю, кўз очиб юмгунча уларни олиб ортга қайтди. Етиб келишганда, Севинчнинг кўзлари ғалати, ажойиб, кутилмаган манзарага тушди. Мелибой мироб аравачасини Толиб ётган ерда тўхтатиб қўйиб, нуқул унинг пешонасини силар, алламбалолар […]
Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран коронавирусга учраганларга расман мурожаат этиб, вирусга қарши ичиб қўйиладиган баъзи дорилар ҳаёт учун хавфли эканини айтиб ўтди. Вазирнинг гапига кўра, шамоллашга, иситмага қарши ичиладиган «ибупрофен» ва «кортизон» коронавирусга учраган беморнинг аҳволини оғирлаштираркан. Агар иситма юқори бўлса, яхшиси парацетамол ичган маъқул. Агар беморда дориларга нисбатан шубҳа пайдо бўлса, энг […]
Республика бош вазири Абдулла Арипов брифинг давомида 21 март куни анъанавий тарзда нишонланадиган Наврўз байрами бекор қилинишини айтиб ўтди. Нафақат наврўз, балки одам кўп тўпланадиган ҳар қандай турдаги тадбирлар тақиқлаб қўйилди. Эслатиб ўтамиз, бугун Франциядан учиб келган ўзбекистонлик аёлда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.