Дҳармендра тўлиқ ва ҳақиқий исми Дҳарам Синх Деол. У 1935 йил 8 декабр санасида Ҳиндистоннинг Панжоб шаҳрида туғилган. Ушбу актёр ёшлигида бурғилаш компаниясида ишлаган. Кейинчалик актёрликка бўлган қизиқиши туфайли турли фильмлар кастингларида иштирок этиб юрган. Бир неча йил ичида у эпизодик роллардан асосий қаҳрамонлар ролларини ижро этувчи актёрга айланган ва Дҳармендра исми билан машҳур бўлган. […]
Хитойда коронавирусга чалинган биринчи инсон аёл эканлиги маълум бўлди. У Ухань шаҳридаги “”Хуанань” денгиз маҳсулотлари бозорида креветка сотувчиси бўлиб ишлаган. Бу ҳақда Хитойнинг “Пэнпай” газетаси мақола тайёрлади. Таъкидланишича, аёлнинг фамилияси – Вэй, 2019 йил 11 декабр куни номаълум сабабларга кўра унинг иситмаси кўтарилади. У бозор яқинида дўконни ижарага олган. Унинг уйи биринчи қаватида жойлашган клиникага […]
Навоийда ота-онасидан бевақт етим қолган уч нафар болага тадбиркор уй совға қилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши таклифи билан “Бизнес фундамент” масъулияти чекланган жамияти раҳбари тадбиркор Отабек Ҳайдаров томонидан ота-онасидан эрта етим қолган 3 нафар болага Навоий шаҳар марказидаги замонавий кўп қаватли турар жойлардан, барча шароит ва қулайликларга эга бўлган икки хонали уй совға […]
Тошкент шаҳри ИИББ томонидан қўшмачилик факти бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилди. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри, Учтепа туманида 41 ёшли Мавлуда Х. ташкил этган фоҳишахона аниқланди. Аёл “мижозлардан” 50 АҚШ доллари ва 350.000 сўм олган. Ушбу факт асосида Мавлуда Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Нозим Тўлахўжаев 1951 йил 4 январ санасида Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. Унинг отаси Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла бўлиб, онаси Тамара Хачатурова эса шифокор бўлган. Актёрнинг оилада бир опаси бор. Унинг опаси кўпчилигимизга таниш бўлиб, «Мафтунингман» фильмида Муҳаббат исм қиз ролини ижро этган. Нозим Тўлахўжаев театр ва кино ичида катта бўлган. Болалигиданоқ турли фильмларда […]
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда. Савол: Болгария тажрибасини қўллаб стадион, боғ ва саройларда карантин ташкил қилса бўлмайдими? Жавоб: Карантин ва чеклов тадбирларининг маълум бир ҳудудда эпидемик барқарорликни таъминлашда аҳамияти беқиёс. Бироқ, ундан кутилган асосий мақсад мулоқотни камайтириш бўлган нуқтаи назаридан, Ўзбекистонда танланган ва ҳозирги […]
Баҳром Матчонов 1961 йил 23 апрель санасида Хива шаҳрида туғилган. У мактабдаги ўқишни тамомлаб, Москвадаги Бутунроссия давлат киноматаграфия олийгоҳида актёрлик бўйича таҳсил олган. Олийгоҳдаги ўқишни якунлаб Тошкент шаҳридаги «Илҳом» театр студиясида актёр ва хореограф сифатида ишлай бошлаган. Кейинчалик у ушбу театрда ҳамда Германиядаги Эссен санъат мактабида ёшларга таҳсил берган. Баҳром Матчонов актёр сифатида бугунгача 10 […]
Узоқ вақт давом этган хасталикдан сўнг Ўзбекистон Халқ шоири Охунжон Ҳакимов 26 март куни оламдан ўтди. Шоир 86 ёшни қаршилаганди. Охунжон Ҳакимов нафақат шеъриятда, балки ўзбек ҳажвчилигида ҳам алоҳида ўрин тутади. Унинг “Аҳмоқлар ҳам яшасин-да”, “Хотинининг ўринбосари”, “Кефир шинавандаси” каби асарлари халқимиз орасида жуда машҳур бўлиб кетган. Шоир узоқ йиллар мамлакатдаги нуфузли газеталар редакцияларида […]
26 март ҳисобига кўра, Америкада коронавирус юқтирганлар 68 минг 572 нафарга етди. Ўлим топганлар эса 1 минг 31 кишига тенг бўлди. 593 киши тўлиқ тузалиб шифохоналарни тарк этди. Шундай қилиб коронавирус юқтириш бўйича Америка Италияга деярли етиб олаёзди. Эслатиб ўтамиз, ҳозир Италияда вирус юқтирганлар сони 74 минг кишини ташкил этмоқда. Вирус Нью-Йорк штати ва […]
Англиянинг Венгриядаги элчиси ўринбосари Стивен Дик коронавирус юқтириш оқибатида оламдан ўтди. Шу ҳақда Англия ташқи ишлар вазирлиги расман ахборот берди. — Биз жуда афсусдамиз, — дейилади хабарда. — Ходимларимиздан бири айнан коронавирусдан ўлим топди. Унинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни изҳор этиб қоламиз… Маълумотларга қараганда, Дик 37 ёшда бўлган. 24 март куни коронавирус туфайли жон берган. […]